Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
Download 1.14 Mb.
|
Dissertatsiya Abror Xazratov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
алоқа хизматлари тизимининг самарали амал қилишининг алоқа хизматларининг шакилланиш босқичлари, алоқа ривожланиш стратегиялари ва тенденсиялари асосланган; республика алоқа хизматлари кўрсатиш тизими субъектларини самарали ривожлантириш бўйича хизматлар бозорида истеъмолчилар талабини қондиришга йўналтирилган кўрсаткичлар тизими такомиллаштирилган. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги қўлланилган ёндашув ва усулларнинг мақсадга мувофиқлиги, статистик маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг расмий сайти, тўпламлари ҳамда расмий манбалардан олинганлиги, берилган илмий-назарий таклиф ва тавсиялар амалда синовдан ўтказилганлиги, амалиётга жорий этилганлиги ва уларнинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари назарий жиҳатдан асосланганлиги, ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсияларнинг алоқа хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий, ўқув-услубий чора-тадбирлар ҳамда алоқа хизматларига оид илмий-тадқиқотларни амалга оширишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти улардан республика ва ҳудудлар кесимида алоқа хизматлари соҳасини ривожлантириш, уларнинг хўжалик фаолиятлари иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда, шу билан биргаликда “Хизматлар соҳаси иқтисодиёти” фанининг “Алоқа хизмати” каби фанлар бўйича ишчи ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмалар ишлаб чиқишда, луғатлар яратишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: алоқа хизматларининг назрий-институционал асослари алоқа хизматларини ташкил этишнинг мураккаб тизимлилиги ҳамда “алоқа хизмати кўрсатувчиси → алоқа хизмати воситачиси → алоқа хизмати истеъмолчиси” муносабатдаги ўзаро боғланишига кўра такомиллаштириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 декабрдаги ПҚ-4921-сон “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган 2-иловаси “2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида почта алоқаси соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 33-8/8203-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш алоқа хизматларини кўрсатувчи субъектларнинг тавсифига кўра алоқа хизматларини кўрсатиш тадбирларини сифатли тайёрлашга муайян даражада хизмат қилган; алоқа хизматлари ҳажмининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни проб>т шартли меъзонига кўра алоқа хизматларига киритилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш орқали алоқа тармоқларидан тушаётган тушум, уяли алоқа тармоқларига уланган абонентлар сони ва алоқа хизматлари ҳажмини ошириш имкониятининг мултипликатив самараси таъсирини баҳолашнинг такомиллаштирилган услубий ёндашувдан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасини истиқболда ривожлантириш дастурини”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 33-8/8203-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш алоқа хизматларини ривожлантиришнинг мақсадли йўл харитаси ва параметрларини ишлаб чиқиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган; алоқа хизматлари бозорида истеъмолчилар талабини сифатли қондиришда талаб ва таклифни нарх мувозанатининг аниқлик даражасини оширишга кўра оптимал шакиллантириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Ҳудудларни рақамли ривожлантириш даражасини рейтинг баҳолаш методикаси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 33-8/8203-сонли маълумотномаси). Ушбу такомиллаштирилган баҳолаш ёндашувидан фойдаланиш алоқа хизматлари бозорида талаб ва таклифни оптимал шакиллантириш орқали нарх мувозанатининг аниқлик даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган; аҳолига алоқа хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасини ривожлантириш дастурини”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 33-8/8203-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар соҳани ривожлантириш дастурларининг сифатини ва 2025 йилга қадар аҳолига кўрсатиладиган алоқа хизматлари ҳажмини оширишнинг ташкилий-иқтисодий тадбирлар самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling