Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Download 1.14 Mb.
bet5/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

Тадқиқотнинг мақсади алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот ишининг вазифалари:
алоқа хизматлари моҳияти, зарурияти ва социал5 -иқтисодий аҳамиятини ёритиш;
алоқа хизматларини ривожланиш ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини, уларни баҳолаш ҳамда аниқлашнинг методологик асосларини мазмун-моҳиятини ёритиш;
рақамли алоқа хизматларини самарали ривожлантириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш;
Ўзбекистонда алоқа хизматлари бозорининг ҳолати ва ривожланиш тенденсияларини таҳлил қилиш;
алоқа хизматларининг алоҳида турларини ривожланишига таъсир этувчи ташкилий – иқтисодий механизмларнинг ҳолати ва муаммоларини асосий унсурларини аниқлаш;
алоқа хизматларини ривожлантиришнинг илғор хорижий дастаклари ва уларни республикамизда фойдаланиш йўлларини асослаш;
рақамли хизматлар имкониятларини алоқа хизматларида қўллашнинг афзалликлари;
рақамли алоқа хизматларини самарали ташкил қилиш механизмларидан фойдаланиш йўлларини асослаш;
алоқа хизматлари соҳасида конвергенсияга асосланган рақамли хизматлар имкониятларини оширишнинг афзалликлари;
алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг обекти сифатида Ўзбекистон Республикасида интернет алоқа хизматларини кўрсатувчи корхоналар олинган.
Тадқиқотнинг предметини алоқа хизматларини кўрсатувчи корхоналарни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар ташкил қилади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида тизимли таҳлил, анализ ва синтез, индуксия ва дедуксия, мантиқий ёндашув, танлаб кузатиш, иқтисодий-математик, статистик ва иқтисодий таҳлил, социологик сўровнома натижалари олинган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
алоқа хизматларининг назрий-институционал асослари алоқа хизматларини ташкил этишнинг мураккаб тизимлилиги ҳамда “алоқа хизмати кўрсатувчиси → алоқа хизмати воситачиси → алоқа хизмати истеъмолчиси” муносабатдаги ўзаро боғланишига кўра такомиллаштирилган;
алоқа хизматлари ҳажмининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни проб>т шартли меъзонига кўра алоқа хизматларига киритилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш орқали алоқа тармоқларидан тушаётган тушум, уяли алоқа тармоқларига уланган абонентлар сони ва алоқа хизматлари ҳажмини ошириш имкониятининг мултипликатив самараси таъсирини баҳолашнинг услубий ёндашуви такомиллшатирилган;
алоқа хизматлари натижадорлигини баҳолаш ёндашуви алоқа хизматлари бозорида истеъмолчилар талабини сифатли қондиришда талаб ва таклифни нарх мувозанатининг аниқлик даражасини оширишга кўра оптимал шакиллантириш асосида такомиллаштирилган;
алоқа хизматларининг барқарор ривожланиш динамикаси асосида кўрсатилаётган алоқа хизматлари ҳажмини оширишнинг 2025 йилга қадар прагноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling