Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Алоқа хизматларини ривожлантириш сифати ва ижтимоий самарадорлигини ифодаловчи коърсаткичлар тизими, уларни баҳолаш ва аниқлашнинг методологик асослари


Download 1.14 Mb.
bet12/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

1.3. Алоқа хизматларини ривожлантириш сифати ва ижтимоий самарадорлигини ифодаловчи коърсаткичлар тизими, уларни баҳолаш ва аниқлашнинг методологик асослари
Оъзбекистон Ресрубликаси Презиенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
24 йанвардаги Олий Мажлисга йоъллаган Мурожаатномасида “Рақамли технологийалар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради. Давлат ва жамийат бошқаруви, ижтимоий соҳаларда ҳам рақамли технологийаларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир соъз билан айтганда, одамлар турмуш тарзини кескин йахшилаш мумкин”32 – дейилган.
Бугунги кунда, ўқишга ва ишга йўл олган барча инсонлар уйдан чиқишлари билан ёки чиқмасдан туриб мобил хизматларидан фойдаланишади: илова орқали такси чақиришади, оби-ҳаво тўғрисида маълумот олишади, автобуслар қатнови жадвалини ҳам илова ёрдамида кузатамиз, барча тўловларни уйдан чиқмасдан туриб амалга оширишади. Шунингдек, инсонларнинг ўз иш ҳақларини, пенсияларин ва нафақаларини пластик карталари орқали олаётганлиги, уйда ўтириб барча коммунал тўловларни амалга ошираётганлиги, електрон тарзда солиқ декларациялари ва ҳисоботларининг топшираётганлиги ва бошқалар иқтисодиётнинг рақамлаштирилиб борилишининг бир кўринишидир.
Кейинги ўн йилликларда интернетга кириш, ундан фойдаланиш, алоқа хизматларини амалга ошириш бўйича шаҳарлар ва қишлоқлар ўртасидаги тафовут йўқолиб бормоқда. Мобил интернет тобора ривожланмоқда33.
Хулоса қилишимиз мумкинки, бугунги замонавий иқтисодиётнинг енг муҳим ва қимматли бойликларидан бири – бу рақамли платформалардир. Бу платформаларни ишлаб чиқариш ва ривожлантиришда Фаcебоок, иТунес, еБай, Амазон, Линкедлн, Аирбинд, Тенcент, ВКонтакте, Яндех, Авто, ОЗОН фаол иштирок етмоқдалар34. Мамлакатимизда рақамли технологияларни жорий этиш, улардан бошқарув фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда баҳолашда фойдаланиш муҳим аҳамият касб етади.
Оъзбек тилининг изоҳли луғатида “самара”, “самарадор”, “самарадорлик”, “самарали”, “самаралилик” соъзлари келтирилиб, уларга изоҳ берилган. Унда йозилишича “самара” - натижа, оқибат. “Самарадор” -кутилганича йоки ундан ҳам ортиқ самара берадиган; самарали, сермаҳсул. “Самарадорлик” - иқтисодий самарадорлик. Меҳнат самарадорлигини оширмоқ. «Самарали» - самарали иш. Самарали меҳнат. Самарали таъсир коърсатмоқ. Ишлаб чиқариш воситаларидан самарали фойдаланмоқ деб таъкидланган35.
Ишлатилайотган соъз, атама (термин)нинг асл мазмунидан келиб чиқадиган боълсак, самарадорлик, у қайси турда боълишидан қатъий назар, инсон фаолийатининг «натижасини» англатади. Самарадорлигини ошириш ҳамда баҳолаш тушунчаси, бу тушунчаларга коърлаб иқтисодчи олимлар оъзгача таъриф ва тавсийаларни ишлаб чиқишган.
“Самарадорлик” тушунчаси кенг маънода қоълланилади. У ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги, оъқиш ва оъқитиш самарадорлиги, даволаш ва даволаниш самарадорлиги, қабул қилинган қонун ва қоидалар ҳамда йечимларининг самарадорлиги, шу билан биргаликда, даромад олиш, харажатларни камайтириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, фонд қайтими, рентабеллик ва ҳоказо тушунчаларни оъз ичига олади. “Самарадорлик – жамийатнинг барча аъзолари томонидан олинадиган сифатли ресурслар тақсимотининг умумий харажатларни максималлаштиришга йоъналтирилганлиги”36.
Америкалик олимлар К.Макконел ва С.Брюлар - “Самарадорлик – “харажат – натижа”, чегараланган ресурсларнинг миқдорий бирлиги билан олинган истеъмол маҳсулоти оъртасидаги алоқадир” – деб таъриф беришган.
Италийалик иқтисодчи олим Вилфред Рарето бу тушунчага – “самарадорлик – ишлаб чиқариш тизимида бирон–бир жарайонга рутур (зарар) йетказмаган ҳолда юқори натижадорликка еришишдир” – деб таъриф берган37.
Самара ва иқтисодий самарадорликни фарқлаш кераклигини В.А.Добрынин оъз асарларида асослаб беради. Унинг фикрича “Иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқариш воситалари ҳамда жонли меҳнатни ишлатишдан келадиган охирги фойдали самарадир”38.
Самарадорликнинг асосий мезони дейди, - Н.Й.Коваленко – “мавжуд ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда, умумий ва шахсий еҳтийожларни тоълиқ таъминлашдир”39 .
Мамлакатимизнинг иқтисодчи олимларидан А.Оълмасов, А.Вахобов томонидан “Самарадорлик ресурс сарфлари билан ишлаб чиқаришдан олинган натижанинг таққосланишини билдиради, йаъни бу нима сарфлаб нимага еришганлигини коърсатади”40.
Қ.Х.Абдурахмонов самарадорлик тушунчасига қуйидагича таъриф берган. “Самарадорлик – ниҳойатда кенг тушунчадир, у олинган самаранинг сарфларга нисбатини акс еттиради”41.
М.Қ.Рардайев, Б.А.Абдукаримовлар “Самарадорлик – бу содир боълайотган бирор иқтисодий жарайоннинг қандай натижа билан йакунланганлигини ифодалайди”42.
Қ.Ж.Мирзайев, М.Қ.Рардайевлар “Самарадорлик дейилганда, мулк шаклидан қатъий назар, барча мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ва харажатларнинг тежамкорлигини таъминлаш евазига жамийат, давлат, мулкдор, корхона, иш кучи соҳиби каби субйектларнинг манфаатлари муштараклигини таъминлашган қаратилган улар оъртасидаги иқтисодий муносабатлар мажмуи”43 – деган фикрни олға суришган.
Юқоридаги фикрларни тоълдирган ҳолда, аксарийат адабийотларда хоъжалик юритувчи субйектлар фамолийатининг самарадорлигини фақатгина иқтисодий нуқтаи назардан коъриб чиқилган. Холбуки, ҳар қандай фаолийат социал самарадорликка ҳам ега.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, иқтисодий адабийотларда хоъжалик юритувчи субйектлар фаолийатининг социал самарадорлиги умумий кўринишда тавсифланади холос. Унинг коърсаткичлари хусусида еса аниқ фикрлар йоъқ, десак ҳам боълади.
Алоқа хизматлари тизимининг ривожланиши аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш билан бир қаторда корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларда фаолият олиб бораётган ходимларга қўлай мехнат шароитларини яратишга ҳамда улар меҳнатининг жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. Буларнинг барчаси алоқа хизматларининг состиал натижасидир.
Социал самара, самарадорлик соъзлари адабийотда коър йиллардан бери учраса-да, ҳалигача алоқа хизматлари фаолийати социал самараси, унинг мезони нима, у қандай коърсаткичлар билан баҳоланади ва оълчанади, деган саволларга ҳалигача тоълиқ жавоб йоъқ.
Умуман олганда, инсоннинг ҳар томонлама ва уйғун ривожланиши учун замин йаратишни мақсад қилиб қоъйган жамийатнинг рировард социал натижага еришуви социал самарадорлик мезонидир.
Жамийатнинг ҳозирги ривожланиш босқичида мукаммал инсоннинг камол торишида коъмаклашувчи ҳар қандай восита социал самрадорлик мезони ҳисобланади.
Алоқа хизматлари учун социал самарани битта мезон билан оълчаб боълмайди. Уни бир нечта мезон билан оълчаш талаб қилинади.
Алоқа хизматларида социал самарани оърганиш ва оълчашда унинг оъзига хос хусусийатларини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Алоқа хизматларидаги социал самарани иккига боълиш мумкин:

  • аҳолининг алоқа хизматларидан олинган социал самараси йоки алоқа хизмати самараси;

  • алоқа хизматлари ходимларининг меҳнат ва турмуш шароитини йахшилаш билан боғлиқ боълган социал самара.

Алоқа хизматларида “сотувчи − сотиб олувчи” даражасида бевосита учрашув роъй беради ¬ алоқа корхона (ташкилот)лари “хизматларни сотувчи”, аҳоли ҳамда турли корхона, ташкилот ва муассасалар еса “сотиб олувчи” мақомида боълади. Социал самаранинг шакли − алоқалар хизматларининг натижасидир.
Фан-техника, жумладан, ахборот технологийалари тараққийоти ютуқларини алоқа тизимига тадбиқ қилиш меҳнат шароитини, аниқроғи, алоқа ходимлари ишининг социал самарасини оширишда муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Мижозлар ега бўладиган социал самара билан алоқа хизматлари ходимлари ега бўладиган социал самара ўзоро боғлиқ ва бир – бирини тақазо етади. Алоқа хизматлари ходимлари оладиган социал самара мижозлар еришадиган социал самарага нисбатан омил ролини ўйнайди. Бошқача қилиб айтганда, алоқа хизматлари сифатини ортиши-аҳоли турмуш даражасини ҳамда корхона ва муассасалар ходимлари иш шароитининг яхшиланишига олиб келади.
Яъни, юқорида таъкидланганидек, алоқа хизмати сифати ошса мижозлар еришадиган социал самарадорлик ҳам ошади.
Бизнинг фикримизча алоқа хизматлари сифатига баҳо беришда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:

  • аҳоли жон бошига тоъғри келадиган алоқа хизматлари ҳажми даражаси;

  • аҳолининг алоқа хизматларига қамраб олиниш даражаси;

  • аҳолининг алоқа шахобчалари билан таъминланиш даражаси;

  • алоқа хизматлари бозорида мижозларнинг қониқиш коеффисийети;

  • алоқа хизматидан фойдаланишдан бош тортган мижозлар коеффисийети;

  • алоқа хизматларида янги мижозлар улуши коеффисийенти.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling