“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари
Download 2.1 Mb. Pdf ko'rish
|
November conf 2019 part 1
Калит сўзлар: наҳв, лаҳн, иъроб, мажоз, калом, фароиз
Араб наҳвининг ривожланиши жараёнига назар ташланадиган бўлса, ундаги грамматикага оид атамаларнинг давр ва грамматик мактабларнинг йўналишлари бир- биридан фарқланишига кўра турли кўринишда намоён бўлиши кўзга ташланади. Жумладан, ҳозирги кунда “наҳв” сўзи билан юритиладиган араб тили грамматикаси номининг ўзи ҳам ривожланишининг илк даврларида бошқа-бошқа номлар билан юритилган. Ҳижрий биринчи ва иккинчи аср наҳвчилари, хусусан, Абу-л-Асвад ад-Дуалий, Наср ибн Осим, Яҳё ибн Яъмур ал-Удвоний, Маймун ал-Ақран, Анбаса ал-Фийл, Абдураҳмон ибн Ҳармузлар томонидан “ал-арабиййа”, “ал-калом”, “лаҳн”, “иъроб”, “мажоз” сўзлари “наҳв” маъносида қўлланилган. Бироқ уларнинг “наҳв” терминининг ишлатганлари маълумотларда учрамайди. Бу табиий ҳолдир. Чунки наҳв илми давр ўтиши билан ривожланиб борган. Кўриниб турибдики, араб тили грамматикаси тарихининг илк даврларида “наҳв” маъносида бир неча сўзлар қўлланилган. Классик араб ти ли билан шуулланадиган ҳар бир толиб ва толиба бу атамалардан хабардор бўлишлари зарурдир. Чунки мазкур сўзлар бугунги кунда ўз ўрнига кўра бошқа маъноларда ҳам қўлланилади. “Лаҳн” сўзи тўғрисида (Авз Ҳамд ал-Қавзий. Ал-Мусталаҳу-н-наҳвий: нашъатуҳу ва татаввуруҳу) асар муаллифи Авз Ҳамд ал-Қавзий шундай дейди: “лаҳн” сўзини “наҳв” маъносида биринчи бўлиб Умар ибн Хаттоб (р.а) нинг сўзида учратамиз. У: “Фароиз, суннат ва лаҳнни Қуръонни ўрганаётганларингдек ўрганинглар”,- деди. Абу Бакр ал-Анборий бу борада Язид ибн Ҳорун ушбу гапни айтганида унга “лаҳн” нима дейилганини, шунда у “наҳв” деб айтганини айтади. Бугунги кунда китобхон “лаҳн” сўзини айрим луғатлардан қидирадиган бўлса, унинг “товуш (мусиқий), куй, оҳанг, нутқ, тил, диалект, хато” каби бир қатор маъноларини топиши ва унинг “наҳв” маъноси борлигини билмаслиги мумкин. “Иъроб” сўзи ҳам ҳижрий биринчи асрда кенг тарқалган термин бўлган. Бу ҳақида Суютий Умар ибн Хаттобдан қилинган ривоятни келтиради ва унинг “Абу-л- Асвад Басра аҳлига иъробни таълим берсин” деганида “иъроб” сўзини “наҳв” маъносида қўллаганини айтади. “Иъроб” сўзи эса бугунги кунда толиби илмлар, хусусан, диний мадрасаларда ўқиган талабалар орасида кўп ишлатиладиган сўз бўлиб, бу сўзни ишлатганларида талабалар сўз охиридаги ҳаракатларни тушунишади. Аслида наҳв фани ҳам сўз охирининг ўзгариши ёки ўзгармаслигини ўрганадиган фандир. “Мажоз” сўзи ҳам “наҳв” маъносида келган илк терминлардандир. Бу сўз билан ҳозирги кундаги “наҳв” атамасининг айнан маъноси ифодаланган бўлмасада, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling