“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ
143
ўша пайтда тингловчи сўзловчини тушуниши учун жумладаги сўзларнинг бир-бири
билан тартиби ва қандай бўлиши назарда тутилган.
“Мажоз” сўзи ҳижрий 208 йил Абу Убайда давригача балоғатдаги маъносида
бўлмаган”,- дейди профессор Иброҳим Мустафо.
Маълумки, бу сўз бугунги кунда, асосан, “истиора, образли ибора, метафора”
маъноларида қўлланилади.
“Наҳв” атамасига келсак, Ал-Лайс бизга Абу-л-Асвад араб тилининг
томонларини белгилаб, одамларга هوحن اوحنا дегани, шундан сўнг “ وحن” деб номланиб
кетганлиги етиб келган дейди.
Имом Довудий “наҳв” сўзининг маъноларини қуйидаги байтларида келтириб
ўтган:
لامك درفم تيب نمض اهتعمج ًةغل تتأ دق ٍناعم عبس وحنلل
ح ، ٌضعب ،ٌعون ،ٌةيحان ، ٌرادقم ، ٌلثم ،ٌدصق
لاثملا ظفحاف ، ٌفر
“ тилда “наҳв”нинг етти маъноси келган,
Уларни бир байтда тўлиқ жамладим.
“Мақсад, мисл, миқдор, тараф,
Тур, баъзи, ҳарф” бўлиб, масални ёд ол”
Юқорида келтирилган байтни ёд олиш орқали киши “наҳв” сўзининг еттита
маъноси ёдида сақлаб қолиши ва ўз ўрнига кўра ҳар бирини қўллаши мумкин. “Наср
оғир қадам, назм чопағон” деганларидек, илгари наҳвшунос олимлардан айримлари
араб тили грамматикасини шеърий йўл билан ифодалаб беришга ҳаракат қилишган.
Юқорида келтирилган байтлар ҳам шу мақсадда амалга оширилган бўлса, ажаб эмас.
Чунки яқин вақтларга қадар ҳам Ибн Моликнинг назмда битилган “Алфиййа” (асл
номи “Ал-Хулоса”) асари илми толиблар томонидан ёд олиб келинган. Бугунги
кунга келиб эса назм ёки наср бўлишидан қатъий назар китобни ёд олишга э ътибор
анча сусайган.
Юқорида келтирилган “наҳв” маъносидаги сўзлар ўз ўрнига кўра турли
маъноларда ва айни пайтда “наҳв” маъносида қўлланилган бўлса-да, бироқ ҳозирги
кунда араб тили грамматикаси маъносида, асосан, “наҳв” сўзи қўлланилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш мумкинки, араб тилини чуқур ўрганишлик классик
араб тилисиз бўлмаслигини ҳисобга олинадиган бўлса, бу тилни яхши ўрганмоқчи
бўлган ҳар бир илми толиб грамматик терминларнинг тарихий шаклланиш
босқичларига эътибор қаратиши мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |