“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ
203
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА “КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАР
КИМЁСИ” ФАНИНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА ИННОВАЦИОН
ЁНДАШУВЛАР АСОСИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИШ
ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ
Шомуротова Ширин Хажиевна,
Низомий номидаги ТДПУ, “Кимё ва уни ўқитиш методикаси”
кафедраси катта ўқитувчиси
Бугунги кунда хорижий мамлакатлардаги таълим жараёнини ўрганиш самарадорлиги
юқори бўлган томонларни амалиётга тадбиқ этиш энг долзарб муаммолардан бири бўлиб
ҳисобланади, шунинг учун ҳам бу масала таълимда асосий муаммо бўлиб қолмоқдаки,
анъанавий ўқитиш турлари ўз фаоллигини бироз йўқотди, қуруқ сўзлар ёрдамида ўқитиш
яхши натижа бермай қолди. Бунинг ўрнига “Ахборотли ўқитиш”, хорижий мамлакатлардаги
таълим жараёнини инновацион технологияларни таълим- тарбия жараёнида қўллаш кўпроқ
самара бермоқда. Таълимнинг сифат босқичи даврида фан ва технологиянинг сўнгги
ютуқлари таълим соҳасига ўзгаришлар, ўқитишнинг янги
замонавий воситаларини олиб
кирди. Кимё фанларни ўқитиш жараёнига тизимли, модулли, инновацион ва талаба шахсига
йўналтирилган замонавий ёндашувлар мавжуд. Бунда муаммоли ўқитиш технологияси, ўйин
асосида ўқитиш, информацион-коммуникатив технология ва лойиҳалаш
технологиялари
келтириб ўтилган[1]. Бу ёндашувлар кимё фанларни ўқитишнинг асосини ташкил этади.
Шунинг учун мазкур фан мавзуларини тушунтиришга инновацион ёндашувларни тадбиқ
қилиб ўқитиш методикаси ишлаб чиқилди.
Айниқса мавзудаги мураккаб жараёнларнинг
динамик модели бўлган мультимедияларни мониторда гавдалантириб
тушунтиришга катта
эътибор берилади.
а) ҳосил бўлиш жараёни
б) гибридланиши ва парамагнит
хоссаси