“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
32 
 
ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ ВА УМУМБАШАРИЙ ҚАДРИЯТЛАР 
 
 
Жумаев Сарварбек Сойибжон ўғли, 
ЎзМУ магистранти, 
Абдувоҳидова Умидабону Шарифжон қизи 
АДУ талабаси 
Ҳуқуқий маданият, энг аввало, умуминсоний қадриятларга, умумжаҳон 
цивилизациясига, бу соҳада бошқа халқлар эришган тажрибаларга, халқаро ҳуқуқнинг 
ҳамма: эътироф этган принциплари ва меъёрларига асосланади. 
Юксак ҳуқуқий маданиятга асосланган демократик жамиятнинг халқаро миқёсда 
эътироф этилган принциплари бор. Тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро 
дўстлик, инсоннинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши ҳамда уни амалга ошириши
озчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, давлат асосий 
идораларининг сайланиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши, давлат ва жамият 
бошкарувида қонун устунлиги, тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат идораларининг 
сайловчи ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги ва бошқалар шулар жумласига киради.[1:8]. 
Инсон ҳуқуқларига доир жаҳон андозалари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 
1948 йилги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 1966 йилги Иқтисодий, ижтимоий ва 
маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги 
халқаро пакт ва унга қўшимча Факультатив протокол ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий 
ҳужжатларда мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Инсон 
ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг барча асосий ғоя ва қоидаларини ўзига сингдирган. 
Асосий қонунимиз тарихда синалган умуминсоний қадриятларни ўзида мужжсамлаштирган, 
энг ривожланган, тараққий топган давлатларнинг ҳуқуқий тажрибасига таянган. . 
Жаҳоннинг маърифий ривожланган мамлакатлари эътироф этган ҳуқуқий маданият ва 
давлат суверенитети, демократия ва халқаро ҳуқуқнинг устунлиги каби умумбашарий 
қадриятлар Ўзбекистон давлатчилик манфаатларига, халқнинг ўзига хослигига, унинг 
миллий анъана ва урф-одатларига тўла мос келади. Ҳуқуқий маданият Ўзбекистонда 
Конституция ва қонунлар билангина эмас, балки халқнинг ўз онги, унинг маънавий-ахлоқий 
дунёқараши ва ҳуқуқий тажрибаси, меҳр-шафқати билан мустаҳкамланади. “Мустақил 
Ўзбекистоннинг куч-қудрат манбаи - халқимизнинг умуминсоний қадриятларга 
содиқлигидир”.[2:74]. 
Шарқда ахлоқий-маънавий қадриятлар сиёсий муносабатлардан устунлиги билан 
ажралиб туради. Асрлар мобайнида халқимизнинг юксак маънавий адолатпарварлик
маърифатсеварлик каби эзгу фазилатлари Шарқ фалсафаси ва ислом дини таълимотлари 
билан узвий равишда ривожланган. Шу билан бирга буюк аждодларимиз - Шарқнинг 
машҳур мутафаккирлари Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, 
Ал-Хоразмий, Беруний, Абу Али ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, 
Бобур Мирзо ва бошқалар жаҳон маданияти, фани ва цивилизациясига бебаҳо ҳисса 
қўшганлар. Ўзбекистонда, бутун Шарқ цивилизациясига хос бўлганидек, оилани барча 
чоралар билан қўллаб-қувватлаш энг муҳим инсоний қадриятлардан бири бўлиб келган ва 
шундай бўлиб қолади. Ҳуқуқий маданиятни шакллантириш макони маҳалладир. Чунки 
маҳалла халқимизнинг турмуш тарзи, ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб келаётган 
тафаккур тарзидир. Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, тўлиқ амалга ошириш миллий 
давлатчилигимиз та'жрибасини ва ҳуқуқий маданиятимизни бойитади. 
Ҳуқуқий маданият ўз объектив қонуниятлари асосида ривожланади. Шарқда ҳуқуқий 
маданият ва демократик жараёнларнинг қадимдан шаклланган хусусиятлари мавжуд. 



Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling