Тизим – бу ўзаро узвий боғлиқ, таркибий ва ташкилий жиҳатдан бир бутун бўлган элементлар мажмуаси [28. 504-б.].
Демак, тизим маълум мақсад сари йўналтирилган ёки ягона маълум мақсад асосида ифодаланган ўзаро боғлиқ бўлган қисмтизимлар ва тизим элементлари мажмуасидан иборат бўлар экан, яъни ўзаро таъсир (қонуният) асосидаги қисм тизимлар ва тизим элементлари мажмуасидан иборат бўлар экан. Шу ўринда тизимнинг асосий мақсадини муаммони бир бутун қилиб тадқиқ етишга имконият яаратишдан иборат дейишимиз мумкин. Унинг вазифаларини эса таълим жараёнини бир бутун яхлит тизим шаклида ифодалаш; таълим-тарбия жараёнига ,,тизимий таҳлил’’; ,,тизимий ёндашув’’ тадқиқот усуллари кабиларини жорий этишга имконият яратишдан иборат бўлади.
Педагогик тизим – бу бир-бири билан ўзаро боғланган ва муайян муносабатда бўлган инвариант элементлар билан тасвирланган яхлит таълим тизимидир [28. 403-б.].
Педагогик тизимнинг қуйидаги таркибий қисмлари бор: мазмун-моҳияти; ташкилий-функционал тузилма; мақсадвазифалар; педагогик фаолият; педагогик қобилият; таълим мазмуни; педагогнинг касбий-ахлоқий маданияти; педагогнинг интеллектуал салоҳияти; интегратив тизимли омиллар; тизимнинг ривожланиш босқичлари (эвалюцияси) ва ҳ-к.
Педагогик тизимнинг асосий мақсади инсонни маърифатли ва маълумотли қилиш бўлса, унинг натижаси маҳсули янги кишини ёки гуруҳни маълум мақсад йўлида (муайян ғоя негизида) баркамол қилиб шакллантиришдан иборат бўлади.
Цивилизацион тизим – бу жамиятнинг ўз тараққиёти давомида моддий ва маънавий мероснинг ўзаро узвий боғлиқликларидаги таркибий ва ташкилий қисмларининг бир мақсад йўлидаги ривожи ҳамда такомиллаштирувини таьминлаб берувчи услубларни жорий этишдаги бир бутун бўлган элементлар ва қисм тизимлар мажмуасидир.
Цивилизацион тизимга тариф беришда цивилизация терминига берилган қуйидаги тарифни мантиқий асос қилиб олдик:
,,Цивилизация – жамиятнинг ўз тараққиёти жараёнида яратган моддий ва маънавий бойликларни янада кўпайтириб ҳамда такомилаштириб боришнинг пировард натижаси’’
Цивилизацион тизимга берилган тарифдан кўриниб турибдики, унда тараққиётнинг (моддий ҳамда маънавий бойликларининг) таркибий ва ташкилий қисмлари ҳам жамият тараққиёти даражасига мос ҳолда ягона мақсад йўлидаги ривожланишнинг бардавонлигини (динамик равишдалигини) таъминлаш орқали тараққиёт механизми ҳам аниқланади.
Бу қайд этилган жиҳатлар цивилизацион педагогик тизим ҳақидаги тушунчани шакллантиришга муҳим асос бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |