Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


Download 0.65 Mb.
bet6/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

4. Цивилизацион педагогик тизимлар – бу таълим жараёнини интеллектуаллаштириш даражаларидаги илмий ва методик ҳамда технологик таъминотларнинг ўзаро узвий боғлиқлигидаги ташкилий-педагогик фаолиятнинг бир мақсад йўлидаги ривожи ҳамда такомиллашувини таъминлаб берувчи методологик компонентлар (тизим элементларини ва қисм тизимлари) мажмуасидир.
Таърифдан кўриниб турибдики, цивилизацион педагогик тизимларда илмий, методик ва технологик таъминотлар ҳамда ташкилий-педагогик фаолиятлардаги ривожланишлар тизимлиликни таъминлаши лозим бўлади. Бунда педагогик фаолиятдаги цивилизацион педагогик тизимнинг ҳамма белгиларига, жараённинг мантиқига, ҳамма қисмларининг ўзаро боғлиқлигига, бутунлигига эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади.
Цивилизацион педагогик тизим таълим-тарбия жараёнини тизим элементлари, қисмтизимлари кўринишида ифодалаб, кадр (қисмлар ва кўрсаткичлар) орасидаги алоқадорликни ўрнатиш орқали таълим-тарбия жараёнидаги ривожланиш (тараққиёт) қонуниятларини очиш имкониятини яратади ва мазкур жараённи оптималлаштиришга ёрдам беради.
Цивилизацион педагогик тизим таълим-тарбияга оид муаммоларини ҳал этишда “тизимий таҳлил”, ”тизимий ёндашув”, ”комплекс ёндашув” каби тадқиқот усулларини ва “кластер”технологияси кабиларини амалиётга жорий этишга кенг имкониятлар яратади. Шунингдек, улар педагогик технологияларининг истиқболли вариантларини яратишда ва уларнинг замон талабига жавоб берадиган вариантлар мониторингини ишлаб чиқишда ҳам кенг қўлланилади.
Цивилизацион педагогик тизимнинг асосий жиҳатларидан бири, уни ўрганишга ва шу асосда тадқиқот ишларини олиб боришда ташкилий-тузилмавий ёндашув қилишнинг зарурлигидир. Бунга сабаб цивилизацион педагогик тизимнинг ички ва ташқи муҳити бўйича информацион (ахборотли) ва тузилмавий маълумотлар алмашинувини биргаликда ҳисобга олиш мумкин бўлади. Бу борада цивилизацион педагогик тизимнинг функционал (вазифавий) ва тузилмавий ташкиллаштиришни аниқлаш мумкин бўлади. Буларни амалга ошириш учун қуйидаги манбалар ахамиятлидир:
1-таъриф. Тизимни вазифавий жиҳатдан ташкил этиш деб, уни ўзаро узвий боғланган элемент ва қисмтизимлари асосидаги турли вазифавий тузилмаларни таъминловчи тизимнинг функционал моделига айтилади”
Ушбу таърифга асосланадиган бўлсак, цивилизацион педагогик тизимни функционал (вазифавий) жиҳатдан ташкил этишда қуйидаги таркибий қисмлардан фойдаланилади: алгоритмик ёндашув (алгоритмик босқичлари); аналитик (қонуниятининг математик ёки моделли ифодаси); графикавий тасвирлашлар (диаграмма, гиотограмма ва ҳ.к.); жадвалли (маълумотлар омбори); ахборотли ёндашув (ахборотли таълим муҳити); справочник ва дидактик материаллар ва шу кабилар.
2-таъриф. Тизимни тузилмавий жиҳатдан ташкил этиш деб, уни ўзаро узвий боғланган элементлар ва қисмтизимлар асосидаги турли ташкиллаштиришларни таъминловчи тизимнинг тузилмавий (структуравий) моделига айтилади
Цивилизацион педагогик тизимни тузилмавий жиҳатидан ташкил этишда тизим элементлари ва қисмтизимлари орасидаги боғланишларнинг графикавий ва жадвалли ифодаланишларидан фойдаланилади.
Демак, цивилизацион педагогик тизимни функционал ва структура жиҳатидан ташкил этиш уни ташкилий-тузилмавий жиҳатидан ташкил этишдан иборат бўлиб, у педагогик тизимни ўрганишда мустаҳкам дидактик асос бўлади ва унинг ёрдамида таълим жараёнларини оптималлаштиришга эришиш мумкин бўлади.
Ушбу соҳада олиб борган изланишларимиз натижалари цивилизацион педагогик тизимни ташкилий-тузилмавий модель кўринишда ифодалаш мумкинлигини кўрсатди. Ушбу ҳолатда цивилизацион педагогик тизимни яхлит ягона тизим сифатида қаралди ва уларга мос қисмтизимлар ҳамда тизим элементлари белгилаб олинди. Қисмтизимлар ва тизим элементлари орасидаги алоқадорликлар илмий-методик жиҳатдан асосланди. Булар асосида цивилизацион педагогик тизимнинг ташкилий-тузилмавий моделини 1.1.1-расмдагидек қилиб ифодалаб олдик.
Демак, 1.1.1-расмда кўрсатгандек цивилизацион педагогик тизимнинг қисмтизимлари қуйидагилардан иборат бўлар экан: таълим жараёни; таълим мақсади; таълим мазмуни; таълим мазмунини интеллектуаллаштириш; таълим жараёнини интеллектуаллштириш; педагогик фаолият; педагогнинг интеллектуал салоҳияти; таълим жараёни ва педагогик фаолиятларининг мунтазам ривожини таъминловчи таъминотлар; жараёнларни ижодий ўрганишга оид инновацион ёндашувлар; цивилизацион педагогик тизимлар мониторинги; хар бир цивилизацион педагогик тизимга мос натижа; ҳар бир натижага мос хулосалар; худди шунингдек, ҳар бир хулосага ва натижага мос тавсиялар.
Бу қайд этилган қисмтизимларнинг ҳар бирига тегишли қисм элементлари бўлади ва улар ўзаро алоқадорликда бўлади.
Бу қайд этилган қисмтизимлар ва тизим элементларини мазмун-моҳияти ва ташкилий-тузилмаси таълим жараёни ва унга мос таълим мазмуни негизидаги педагогик тизим кўринишини олади. Шу сабабли, таълим жараёни бўйича педагогик фаолият юритишда дастлаб бунга мос таълим мазмунига асосий эътиборни қаратиш лозим бўлади.
“Маьлумки, таълим мазмуни инсонни ўқитиш жараёнида эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар хатти- ҳаракатини белгилайди, яъни таълим мазмуни белгиланган мақсадга мувофиқ йўналиш ва ҳажмга эга бўлади [26]. У тегишли меъёрий ҳужжатлар: таълим стандартлари, ўқув режа, дастурлар шаклида расмийлаштириб, ўрнатилган тартибда тасдиқланади. Булар асосида таълим мазмунини тўғри белгиланиши ҳамда унга зарур ўзгартиришлар киритиб янгилаб бориш имкониятларини назарда тутиш лозим. Бунда бўлажак ўқитувчиларни инновацион, интеллектуал, ижодий, маънавийахлоқий, ижтимоий фаоллик, тадбиркорлик ва шу каби фаолиятларга тайёрлашда таълим мазмунининг аҳамияти катта. Бунга сабаб қаралаётган ҳар бир йўналишга янгиланган таълим мазмуни шакллантирилади. Шунингдек, бундай таълим мазмунлари қандай шакллантиришига уларнинг ҳажми, интеллектуаллик даражаси, таълим олувчилар тафаккур қамровлари шу кабилар белгилаб олинади. Бу белгиланган таълим мазмунлари 1.1.1-расмда кўрсатилган цивилизацион педагогик тизимларни бирига тўғри келади. Шакллантирилган таълим мазмунларининг цивилизацион педагогик тизимнинг қайсисига тўғри келишини эса ўша даврдаги жамият ривожидаги интеллектуал салоҳиятига қараб аниқланади.
Маълумки, жамият интеллектуал салоҳияти кишилик жамияти пайдо бўлишидан бошлаб шаклланиб, ривожланиб ва такомиллашиб келиши билан ҳам ўзининг тараққиёти босқичларида бардавонлик касб этиб келмоқда. Булар донишмандларимиз интеллектуал меросларида кўпроқ сезилади ва биз уларни илмий қадриятлар деймиз. Илмий қадриятлар эса инсонлар ва инсоният учун аҳамиятли бўлган интеллектуал мулкдан иборат.
Интеллектуал мулк – ижодий, ахлоқий фаолият маҳсули. Ихтирочилик ва муаллифлик манбайи мажмуига кирувчи, фан, адабиёт, санъат ва ишлаб чиқариш соҳасидаги ижодий фаолиятнинг бошқа турлари, адабиёт, бадиий, илмий асарлар, ижроч актиёрлар санъати, жумладан овоз ёзиш, радио ва телевидиние асарлари, кашфиётлар, ихтиролар, рационализаторлик таклифлари, санъат намуналари, компьютер учун дастурлар, маълумотлар омбори, товар белгилари, фирма атамалари ва бошқа ақлий мулк манбалари киради [ 26. 189-б .].

Интеллектуал мулк ҳақидаги маълумотлардан кўриниб турибдики, илмий қадриятлар кишилар турмуш заруратидан келиб чиқар экан ва улардан ҳаётда кенг фойдаланишга интеллектуал мулк кенг йўл очиб берар экан. Ҳозирда ,,XXI аср-интеллектуал аср” ёки ,,XXI аср – ахборотлашган жамият сари асри” номлари юзага келишлари ҳам кишилик жамияти тараққиётига мос, унда яшовчи илғор ижодкор инсонларнинг ақлий ижодий фаолияти туфайли юзага келган.
Демак, илмий қадриятлар кишилик жамияти турли даврларида яшовчи кишилар турмуш тарзидан келиб чиқиб, аввало, улар орзу истак, истиқболли ният ифодасида кишилик жамияти олдида муаммо сифатида пайдо бўлади. Буларнинг барчасига ўрганилаётган манба ва муаммога онгли ижодий муносабатда бўлиш орқали эришилади ва қўлга киритилган натижалардан катталар, кишилар жамоаси ва жамиятда оммавий фойдаланишга ўтиши билан улардаги йўналишлар алоҳида-алоҳида бўлиб шакллана бошлайди.
“Бир пайтлар (ўз даврига мос тараққиёт савиясига монанд) пайдо бўлган илмий қадриятлар ўша давр тараққиётида муҳим роль ўйнаган, яъни кишилик тараққиёти босқичларига мос муаммолар ечимлари топилиб келинган. Кишилик тараққиёти босқичлари савияси ҳам ўша давр фан-техника ютуқлари билан чамбарчас боғлиқдир, яъни ақлли, ижодкор одамлар томонидан шакллантирилган илғор фикрлар, ғоялар, таълимотлар, қолаверса, ўша даврлардаги ахборот инқилоблари илмий қадриятларни юзага келишида яққол сезилади [ 17. 10-б.].
Демак, илмий қадриятларнинг юзага келиши билан уларнинг жамият ва давлат тараққиётидаги аҳамиятига қараб илмий муаммолар шакллантирилади. Кейин уларнинг ечими топилиши билан, яъни илмий қадриятлардан истеъмолга фойдалана бошланади ва натижада улар илмий қадриятлар кўринишини моддий ёки маънавий қадриятларга ўтказади. Бундай ҳолатларда таркиб топган қадриятлар таълимий қадриятлар кўринишига келтирилиб, ўша даврда яшовчи оммага етказиб келинади ва улар натижада ўша даврнинг таълим-тарбиясининг мазмун-моҳиятини таркиб топтиришда дидактик асос бўлиб келган. Шу тариқа жамият тараққиёти даражасига қараб педагогик тизимлар таркиб топиб, улар тараққиёт даражасига мос ҳолда ривожланиб, такомиллашиб келмоқда. Ана шундай асосларда ташкил топган замонавий таълим тизимимиз ҳозирда миллат руҳиятининг нозик жиҳатларига кириб боришга ва таълимда саводхонлик асосларини пухта эгаллашга қодир интеллектуал салоҳиятли, инновацион ривожланган, маънавий етук бўлган баркамол авлодни шакллантириш билан шуғулланишни асосий мақсад қилиб олган. Бунга сабаб таълим келажак пойдевори бўлса, илм-фан тараққиёт пойдевори. Шунинг учун ҳам ҳамма вақт жамият тараққиётига мос цивилизацион педагогик тизим керак бўлади. Улар орқали жамият тараққиёти даражалари ва инсоният эҳтиёжларига мос цивилизацион педагогик тизимлар таркиб топтирилади ҳамда уларни янада ривожлантириб, такомиллаштириб кейинги цивилизацион тизимга ўтказилади.
Ушбу соҳада олиб борган изланишларимиз натижалари инсоният тарихидаги қатор цивилазацион педагогик тизимлар мавжуд эканлигини кўрсатади.
Уларни биз қуйидаги кетма-кетликда ифодалашни лозим топдик:

  1. Авесто даврига асосланган цивилизацион педагогик тизим. Бу даврдаги тизимнинг асосий мақсади таълим мазмунида саводхонликка интилиш ва улар орқали инсон маънавий камолотини юксалтиришларга мос маълумотлар асосий эътиборда турган. Бунга ёрқин мисоллар қилиб Зардуштийлар таълимоти асосида тайёрлаган “Авесто” номли муқаддас китобни қайд этиш мумкин.


  2. Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling