Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

Тупроқ шароити. Тошкент шаҳри ва атрофи тупроқлари асосан типик бўз тупроқлардан 
иборат. Бу тупроқлар таркибидаги чиринди миқдори жойлашувига қараб ўзаро фарқ қилади. 
Айрим жойларда қисман типик бўз тупроқли, ўрта қумоқ ва қумоқ механик таркибли тупроқ 
ҳисобланади 
Тошкент Ботаника боғи шароитида илмий тадқиқотлар олиб борган Н.К. Сафарованинг 
[3] маълумотларига кўра, Ботаника боғидаги тажриба далаларининг тупроқлари 
гранулометрик таркибга кўра ўрта соз бўлиб, лёс фракцияси 50,2% гача, қум фракциясининг 
миқдори 10,8%, физикавий лой 45,1% ни ташкил этди. Суғориш бўз тупроқларнинг физик 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 
99
хоссаларига ижобий таъсир қилиб, зичлашувини камайтиради. Тупроқларнинг агрокимёвий 
таҳлилига кўра, ҳайдалма қатламда гумуснинг миқдори 1,22%, умумий азот 0,115%, умумий 
фосфор 0,14% ва калий миқдори 1,32% ни ташкил этади.
Иқлими. Тошкент шаҳри мўътадил субтропик иқлим ҳудудида жойлашган. Атрофлари 
тоғлар билан ўраганлиги сабабли ёғин-сочин миқдори йилига 400 мм гача тушади, бу эса 
Ўзбекистоннинг шимолий-ғарбий текислик қисмида жойлашган чўл ва чала чўл қисмида 
жойлашган ҳудудлардаги ёғин-сочин миқдоридан анча юқори кўрсаткич ҳисобланади[2]. 
Таҳлил ва натижалар. Spiraea prunifolia "Plena" нинг илдиз олган қаламчалари (1-расм) 
очиқ грунтга озуқа майдони ҳосил қилиш учун кўчириб экилди. 
1-расм. Spiraea prunifolia "Plena" нинг илдиз олган қаламчалари 
Тошкент Ботаника боғи шароитида вегетатив яъни қаламчаларидан экилган ўсимликлар 
учинчи йилда гуллашни бошлади (2021-2022). 
Ўсимликда ғунчалаш даврининг бошланиши, март ойининг биринчи ва иккинчи 
декадасига тўғри келди[4]. 
Гуллаш даврининг бошланиши март ойининг учинчи декадасида кузатилиб, бу пайтда 
ўсимлик баландлиги 145 см га етди. Ғунчалаш, гуллаш фазалари об-ҳаво шароитига қараб 45-
55-(2022) - кунни ташкил этди. Ҳар бир ўсимликнинг поясида биринчи тартибли новдалар 
сони 11-16 та, иккинчи тартибли новдалар 8-20
тадан ҳосил бўлганлиги кузатилди.
Ўсимлик гулларининг сутка давомида энг кўп очилиш вақти апрель ойининг учинчи ўн 
кунлигида соат 10 
00
дан 14 
00 
гача кузатилиб ва у сутка давомида очиладиган гулларнинг 80% 
ига тўғри келади. Бу вақтда ҳавонинг ҳарорати 25-32
0
С, нисбий намлиги эса 25-40% ни ташкил 
этди. Соат 16
00 
дан 18
00
гача, кам миқдорда якка –якка гуллар очилди, 18
30
дан кейин гуллаши 
кузатилмади. 
Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва нисбий намликнинг пасайиши билан очилган гуллар 
сони кўпайиб борди. Ҳаво ҳароратининг 3-4
0
С га пасайиши ва нисбий намликнинг 
кўтарилиши очилган гуллар сони камайишига сабаб бўлди. 
Гуллаш вақти об -ҳаво шароити билан боғлиқ. Нисбатан вақтлироқ гуллаган вақти 30-
март, нисбатан кеч гуллаган вақти 26-апрелда. Гуллаш босқичининг энг вақтли тугаган вақти 
10-майда, энг кеч тугаган вақти эса 19-майда.
Гуллаш давомийлиги ўртача 40-45- кун (2019-
2022 йиллар давомида) 
Гуллаш босқичининг давомийлиги ҳам йилнинг об-ҳаво шароити билан бевосита боғлиқ. 
Салқин ва ёмғирли баҳорда дала майдонининг соя тушадиган ва ўсимлик қалинроқ жойлашган 
қисмида гуллаш давомийлиги узоқроқ давом этди.
Ўсимликнинг умумий вегетация даври 270 кунни ташкил этди. 
Декабрь, январь, (2049-2022й) ойларида ўсимлик тиним даврида бўлди. Очиқ грунтда 
қишлаб қолган ўсимликнинг ўсиши келаси йил баҳорда, март ойининг иккинчи ўн кунлиги ва 
апрель ойининг биринчи ўн кунлигида тез ўса бошлади.



Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling