Хулоса чиқариш (дедуктив)


Хулоса чиқариш деб бир ва ундан ортиқ чин мулоҳазалардан


Download 323 Kb.
bet2/12
Sana25.03.2023
Hajmi323 Kb.
#1295309
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
мантик-4-мавзу

Хулоса чиқариш деб бир ва ундан ортиқ чин мулоҳазалардан маълум қоидалар ёрдамида янги билимларни келтириб чиқаришдан иборат бўлган тафаккур шаклига айтилади.
Хулоса чиқариш жараёни асослар, хулоса ва асослардан хулосага ўтишдан ташкил топади.Тўғри хулоса чиқариш учун, аввалам бор, асослар чин мулоҳазалар бўлиши, ўзаро мантиқан боғланиши керақ
Масалан, «Аристотель-мантиқ фанининг асосчиси» ва «Пла­тон юнон файласуфидир» деган икки чин мулоҳазадан хулоса чиқариб булмайди. Чунки бу мулоҳазалар ўртасида мантиқий алоқадорлик йўқ.
Хулоса асослари ва хулоса ҳам ўзаро мантиқан боғланган бўлиши шарт. Бундай алоқадорликнинг зарурлиги хулоса чиқариш қоидаларида қайд қилинган бўлади. Бу қоидалар бузилса, тўғри хулоса чиқмайди. Масалан «Талаба А—аълочи» деган мулоҳазадан «Талаба А—одобли», деб хулоса чиқариб бўлмайди.
Хулоса чиқариш хулосанинг чинлик даражасига кўра, аниқроғи, хулоса чиқариш қоидаларининг қатъийлигига кўра ҳамда хулоса асосларининг сонига ва фикрнинг ҳаракат йўналишига кўра бир қанча турларга бўлинади.

Х УЛОСА


ч инлик даражасига кўра


зарурий хулоса чиқариш эхтимолий хулоса чиқариш
асосларнинг сонига кўра


бевосита хулоса чиқариш бавосита хулоса чиқариш

ф икрнинг ҳаракат йўналишига кўра




Дедуктив хулоса чиқариш Индуктив хулоса чиқариш
Аналогия буйича хуло­са чиқариш
Мазкур классификацияда хулоса чиқаришни фикрнинг ҳаракат йўналиши бўйича турларга ажратиш нисбатан мукаммалроқ бўлиб, у хулоса чиқаришнинг бошқа туплари хакхда ҳам маълумот бериш имконини яратади. Хусусан, редуктив хулоса чиқариш зарурий хулоса чиқариш, индуктив хулоса чиқариш (тулиқ индукцияни ҳисобга олмаганда) ва аналогия эхтимолий хулоса чиқариш, деб олиб каралиши, бевосита хулоса чиқариш эса дедуктив хулоса чиқаришнинг бир тури сифатида урганилиши мумкин.
а) Дедуктив хулоса чицариш
Дедуктив хулоса чиқаришнинг муҳим хусусияти унда умумий билимдан жузъий билимга ўтишнинг мантиқан зарурий ҳарактерга эгалигидир. Унинг турларидан бири бевосита хулоса чиқаришдир.
Фақат биргина мулоҳазага асосланган холда янги билимларнинг ҳосил қилиниши бевосита хулоса чиқариш деб аталади. Бе­восита хулоса чиқариш символик мантиқда қуйидагича ифодаланади: Хsр=>Уsр, бунда X ва У оддий қатъий мулоҳазаларни (А, Е, I, О), S ва Р лар эса мулоҳазаларнинг субъекти ва предикатини ифодалайди. Хsр-хулоса асоси ёки антеседент, Уsр - хулоса ёки консеквент деб аталади. Бевосита хулоса чиқариш жараёнида мулоҳазаларнинг шаклини ўзгартириш орқали янги билим ҳосил қилинади. Бунда асос мулоҳазанинг структураси, яъни субъект ва предикат муносабатларининг миқдор ва сифат характеристикалари муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бевосита хулоса чиқаришнинг куйидаги мантиқий усуллари мавжуд:

Download 323 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling