Хулоса чиқариш (дедуктив)
Номукаммал силлогизмларни мукаммал силлогизм кўринишига келтириш
Download 323 Kb.
|
мантик-4-мавзу
Номукаммал силлогизмларни мукаммал силлогизм кўринишига келтириш
Аристотельдан бошлаб барча мантиқшунослар силлогизмнинг 1-фигураси ва унинг модусларига катта эътибор берганлар. Улар I-фигурани мукаммал, деб билганлар, унинг хулосаларини аниқ якка деб ҳисоблаганлар. Силлогизмнинг бошқа фигураларини номукаммал деб, уларнинг хулосаларининг чин эканлигини аниқлаш учун 1-фигурага келтириш зарур, деб ҳисоблаганлар. Бу мантиқий амал бажарилганда модусларнинг номига эътибор берилади: Модуснинг номида «S» харфи бўлса, ундан аввал келувчи унли харф орқали ифодаланадиган ҳукм тўлиқ алмаштирилиши шарт (соnversio simp1ех). Модуснинг номида «р» харфи бўлса, ундан аввал келувчи унли ҳарф орқали ифодаланадиган ҳукм қисман алмаштирилади (рег ассidens). Модуснинг номида «м» ҳарфи бўлса, унда силлогизм асосларининг ўрнини алмаштириш (metatтеzis ёки mutatezis) зарур. . Модусларнинг бош ҳарфлари (В, С, D, F) уларни фигуранинг қайси модусига келтирилишини ифодалайди. II ва | IV фигураларнинг Сеsаге, Саmеstrеs ва Саmenez модуслари I фигуранинг Се1аrеnt модусига келтирилади. II фигуранинг Darapti, Disamis модусларини 1-фигуранинг Darri модусигa, Fresission ни 1-фигурнинг Ferio модусига келтирилади. Модуснинг номидаги «k» ҳарфи шу модуснинг I фигура модусларидан бирортаси орқали алоҳида усул воситасида исботланишини билдиради. Бу усул Reductio ad absurdum деб аталади. Энди бу қоидаларга асосланган ҳoлда бир неча мисолларни кўриб чиқамиз: II-фигуранинг Сasarе модуси I фигуранинг Сa1аrеnt модусига келтирилади (4-қоида). 1-қоидага кўра II фигуранинг катта асоси тўлиқ алмаштирилади. П-фигура Сasarе 1-фигура Сa1аrеnt Е. Ҳеч бир Р-М эмас Е. Ҳеч бир М-Р эмас. А. Ҳамма S-М А. Ҳамма S-М Е. Ҳеч бир S-P эмас Е. Ҳеч бир S-P эмас. Схемаларни таққoслаш катта асосни тўлиқ алмаштириш орқали II-фигуранинг 1-фигурага келтирилганлигини кўрсатади. Масалан, Ҳеч бир ҳайвон онгли мавжудот эмас. Инсон онгли мавжудот Ҳеч бир инсон хайвон эмас. Ҳеч бир онгли мавжудот ҳайвон эмас. Инсон онгли мавжудот. Ҳеч бир инсон хайвон эмас. Яна бир мисол. III-фигуранинг Darapti модусини I-aигуранинг Darri модусига келтирамиз. Daraptiдаги кичиқ асос қисман алмаштирилади (2-қоида). III фигура Darapti I фигура Darri А.- Ҳамма М-Р А. Ҳамма М-Р А.-Ҳамма М-S I. Баъзи S-М I. Баъзи S-P Е. Баъзи S-P Масалан, Ҳамма мантиқшунослар файла- Ҳамма мантиқшунослар суфдир. файласуфдир. Хамма мантиқшунослар илмли Баъзи илмли кишилар кишилардир мaнтиқшуносдир Баъзи илмли кишилар файла- Баъзи илмли кишилар фай- суфдир. ласуфдир. IV фигуранинг Bramanlip модуси I фигуранинг Ваrbara модусига асосларнинг ўрнини алмаштириш орқали келтирилади (3-қоида). IV фигура Bramanlip I фигура Ваrbara А. Хамма Р-М А. Ҳамма М- S А. Ҳамма М-5 А. Ҳамма Р-М I. Баъзи S-P А. Ҳамма S -Р Масалан, А. Ҳалол одамларнинг ҳаммаси виждонлидир. А. Ҳамма виждонлилар адолатли кишилардир. I. Баъзи адолатли кишилар халол одамлардир. А.Ҳамма виждонлилар адолатли кишилардир. А. Ҳалол одамларнинг ҳаммаси виждонлидир. А. Ҳалол одамларнинг ҳаммаси адолатли кишилардир. IV-фигурадаги жузъий хулосанинг I-фигурадаги умумий хулоса кўринишини олиши 2-қоида билан изоҳланади. Энди П-фигуранинг Camestres модусини 1-фигуранинг Се1аrеnt модусига келтирамиз. Бунинг учун учинчи ва биринчb қoидалардан фойдаланамиз, яъни II фигура асосларининг ўрнини ўзгартириб, кичик асосни тўлиқ алмаштирамиз. II фигура Сamestres I фигура Се1аrent А. Ҳамма Р-М Е. Ҳеч бир М- S эмас Е. Ҳеч бир S-М эмас А. Ҳамма Р-М Е.Ҳеч бир S-P эмас Е. Ҳеч бир Р-S эмас ёки Ҳеч бир S-P эмас. Масалан, Ҳамма инсонлар тирик мавжу- Ҳеч бир тирик мавжудод тош эмас. дотдир Ҳеч бир тош тирик мавжудот эмас Ҳамма инсон тирик мавжудот Ҳечбир тош инсон эмас. Ҳеч бир инсон тош эмас. Download 323 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling