Хулоса чиқариш (дедуктив)


Д. Ўхшатиш ва тафовут қўшма методи


Download 323 Kb.
bet12/12
Sana25.03.2023
Hajmi323 Kb.
#1295309
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
мантик-4-мавзу

Д. Ўхшатиш ва тафовут қўшма методи. Бу метод текширилаётган икки
ёки кўп миқдордаги воқеа-ходисалар учун ўтган холатлардан фақат бири умумий бўлиб, қолган икки ёки ундан кўп холатлар эса ўтган воқеаларда кўринмаслиги умумий ва фақат шу орқали икки қатор воқеалар бир-бири билан ажраладиган бўлсалар бу холат текшираётган воқеа сабаби деб кўрсатилади. Ўхшатиш ва тафовут қўшма методининг характерли хусусияти шундаки, бунда биз кўпроқ хулосага тажриба орқали эмас, балки кузатиш орқали келамиз.
6. Индукция, илмий кузатиш ва эксперимент. Объектив реалликдаги буюм ходисаларнинг белгилари, муносабатларини ўрганиш, ўзи тўғрисида тўғри хулосалар чиқаришда инсон кузатиш ва эксперимент деб юритилувчи усуллардан ҳам кенг фойдаланади.
Кузатиш ва эксперимент айниқса илмий индукция бўйича хулосалаш жараёнида кўп учрайди. Мураккаб илмий аппаратуралар, машиналар фақат илмий индуктив хулосалар учунгина эмас, балки мураккаб дедуктив процессларни ҳам очиб беришга қодирлар. Тафаккур процессларини бажара оладиган машина яратишга интилиш узоқ тарихга эга. Лекин инсоннинг «ўйловчи», «фикрловчи» механизмлар тўғрисидаги орзу-умидлари бизнинг давримиздагина руёбга чиқмоқда. Ҳозир айрим тафаккур операцияларини тўғри бажара оладиган, миллионлаб рақамлардан фойдаланган ҳолда турли математик амалларни бажара оладиган, текстни бир тилдан иккинчи тилга таржима қила оладиган компьютер технологияларидан халқ хўжалигида кенг фойдаланилмокда.
Улар турли мантиқий масалаларни мустақил равишда ечиб беришга ҳам қодирдир.
Кузатиш — фан учун зарур бўлган ҳодисаларни бевосита ўрганишнинг
энг оддий шакли саналади. Бунда олим табиат ходисаларига аралашмайди, балки уларни четдан томошабин сифатида кузатиб, турли табиий ўзгаришларни белгилаб боради.
Анология хулоса чиқаришни махсус шаклидир. Аналогия индукцив ва дедуктив хулоса чиқариш сингари воситали бўлади. Бунда биз айрим буюмёки буюмлар гуруҳи учун хос бўлган хусусиятлар бошқа буюм ёки ходисалар ҳақида янги билим олишга интиламиз. Аналогия деб ўхшатиш орқали бир белгининг икки буюмда борлигини аниқлаб, бу буюмнинг бошқа ўхшаш белгиларга эга эканлигини кўрсатишга айтилади. Бошқа қилиб айтганда мантиқий йўл билан бир буюмдаги белги иккинчи буюм учун ҳам хос деган хулосага келамиз. Шундай қилиб, аналогия йўли билан хулоса чиқариш формуласини қуйидагича ифодалаш мумкин.
А – а,б,в,г,д,…. Белгиларга эга.
В – а,б,в,г,х, …. Белгиларга эга.
Демак, В да ҳам эҳтимол Д белгиси бўлса, формуладаги А ва В ўхшатиладиган буюмлар ёки ходисалардир. Формуладаги а,б,в,г – икки буюм учун хос бўлган ўхшаш белгидир. Формуладаги д белгиси А буюм учун хос бўлиб, В буюм учун кўп ўхшаш белгилар топилиши муносабати билан унда ҳам бўлиши мумкин деб фараз қилиб кўрсатилган белги. Шунинг учун х дир деб гумон қилинади.
Аналогия ёрдамида, демак, ходисаларни такқослаш асосида улар ўртасидаги янги боғланиш, умумий хусусият аниқланади ва бу билан моҳиятни очишга янада яқин борилади.
Аналогия маълум предметларнинг белгиларини таққослашга асосланади ва бизнинг улар тўғрисидаги билимларимизни чуқурлаштириш ва конкретлаштириш учун хизмат қилади.
Аналогия ёрдамида хулоса чиқаришнинг мантиқий шарт-шароитлари ҳақида гап борганда бундай хулосанинг эҳтимоллик характерини камайтириш, чинлигини кучайтиришга қаратилган талаблар назарда тутилади. Бу талаблар хулоса чиқариш мақсадида таққосланадиган белгиларнинг муҳимлиги, кўп олиниши, бир-бирига ўхшаш ёки турли-туман бўлишига боғлиқдир.
Демак, хулоса қилиб айтганда, аналогия деб бир буюмнинг бир қанча хусусият ва муносабатларини иккинчи буюм учун хам хос деб, шунинг натижасида биринчи буюмда ҳам иккинчи буюм хусусияти ва муно­сабати борлиги ҳақида хулоса чиқаришга айтилади.
Аналогия йўли билан чиқариладиган хулосанинг эҳтимоллиги
камроқ, ҳақиқатга эса яқинрок, бўлиши учун: а) ўхшатиладиган буюмларда кўпроқ умумий белгилар; б) умумий белгилар эса кўпроқ турли-туман; в) умумий белгилар таққосланадиган буюмларда кп­роқ муҳим; г) улар учун умумий белгилар кўпроқ хос; д) ўтказиладиган белги ўз характери билан умумийлиги аниқланган белгидан камроқ ажраладиган бўли­ши керак.
Агар ўтказиладиган белги фақат таққосланадиган буюмлар хусусияти билан аниқланадиган бўлса ва бу хусусият улар учун умумий бўлса, аналогия асосли ха­рактера эга бўлади.
Агар биринчи буюм учун аниқланган белги иккинчи буюм учун хос бўлмаса, унда аналогия йули билан хуло­са чиқариб бўлмайди.
2. Аналогия йўли билан хулоса чиқаришнинг турлари
Мантиқ илми ҳаммадан олдин аналогия йўли билан хулоса чиқариш пайтида белгини кўчириш характерига қараб икки турга ажратилади:
1)сифат ва хусусият аналогияси;

  1. муносабат аналогияси. Биринчи тур орқали кўчириладиган белги буюмларнинг сифати ёки хусусиятидаги ўхшашлик ҳақида янги билим беради. Бунга мисол қилиб медицна тарихида бир ҳодиса хислатини иккинчи ҳодиса хислатига ўхшатиш усули билан янги перкуссия (лотинча тиқ-тиқ уриш) методининг очилишини кўрсатиш мумкин. Машҳур рус медиги Тализин сув билан бир хилда тўлдирилмаган бочкаларни уриб кўрганда овози турлича бўлишини пайқади. У бу хусусиятни инсон табиати учун хам хос деб, медицинада хозиргача қўлланадиган перкуссия деган янгиликни очди. Бу тажриба ўхшатиладиган буюм­лар сифати ва хислатини иккинчи буюмга ёйиш учун мантиқий асос бўлди.

Муносабат аналогияси буюмлар орасидаги икки муносабатнинг ўхшашлигини аниқлайди. Мисол: С — Д га тааллуқли (мансубли) эканлиги аниқланган бўлса, унда А ҳам В га тааллукли бўлади. Шунга кўра, А — В буюмлари муносабати орасидаги аниқланган белгилар С — буюмлари муносабати учун ҳам мансуб бўлади.
Муносабат аналогиясини сифат ва хусусият анало­гияси билан аралаштирмаслик лозим. Муносабат ана­логияси икки якка ходиса ўхшашлигини кўрсатса, сифат ва хислат аналогияси бундай монандлик бўлишига йўл куймайди. А — В муносабати монандлигини С — Д му-носабатига ўхшатиш, А ни С га В ни Д га ўхшатишни белгиламайди. Бу буюмлар тамоман ўхшамасликлари хам мумкин. Ҳаммадан муҳими А — В буюмлари муносабатпнинг С — Д буюмлари муносабатига мос бўлиши-дир.
Муносабат аналогиясининг фанлар учун ҳам аҳамияти каттадир. Математика, физика, астрономия, химия, биология ва бошқа фанларда ўхшатиш муносабати орқали кўп ажойиб илмий кашфиётлар яратилишини фанлар тарихи яхши билади. Техникада ҳам моделлаштириш усули учун муносабат аналогиясидан кенг фойдаланилади.



Download 323 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling