Хулоса чиқариш (дедуктив)


Download 323 Kb.
bet4/12
Sana25.03.2023
Hajmi323 Kb.
#1295309
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
мантик-4-мавзу

Оддий қатъий силлогизм
Маълумки, дедуктив хулоса чиқариш аслида силлогизм шаклида бўлади. Силлогизм қўшиб ҳисоблаш, деган маънони англатади. Бу терминдан мантиқда, одатда, дедуктив хулоса чиқаришнинг кўпроқ ишлатиладиган тури ҳисобланган оддий қатъий силлогизмни ифода қилиш учун фойдаланилади. Сил­логизм хулоса чиқаришнинг шундай шаклики, унда ўзаро ман­тиқий боғланган икки қатъий мулоҳазадан учинчи - янги қатъий мулоҳаза зарурий тарзда келиб чиқади. Бунда дастлабки мулоҳазалардан бири албатта ё умумий тасдиқ ёки умумий инкор мулоҳаза бўлади. Ҳосил қилинган янги мулоҳаза дастлабки мулоҳазалардан умумийроқ бўлмайди. Шунга кўра силлогизмни умумийликка асосланган хулоса чиқариш, деб атаса бўлади. Масалан, қуйидаги мулоҳазалар берилган бўлсин:
Ҳеч бир хасис сахий эмас.
Баъзи бойлар хасисдир.
Бу мулоҳазалардан зарурий равишда - «Баъзи бойлар сахий эмас», деган учинчи мулоҳаза келиб чиқади. Силлогизмнинг таркиби оддий қатъий мулоҳазалардан ташкил топгани учун у оддий қатъий силлогизм дейилади.
Силлогизмнинг таркиби хулоса асослари (рraemissae) ва хуло­са (conclusio) дан ташкил топган. Хулоса асослари ва хулосадаги тушунчалар терминлар деб аталади. Хулосанинг мантиқий эгаси — S кичик термин мантиқий кесими - Р катта термин деб аталади. Хулоса асослари учун умумий бўлган, лекин хулосада учрамайдиган тушунча - М -ўрта термин деб аталади. Асосларда катта тер­минни ўз ичига олган мулоҳазада катта асос, кичик терминни ўз ичига олган мулоҳаза кичик асос деб аталади.
Терминларнинг катта ёки кичик деб аталиши улар ифодалаган тушунчаларнинг хажмига боғлиқ. Терминлар ўртасидаги муносабатни доиралар ёрдамида қуйидагича ифодалаш мумкин.
S - кичик термин.
М - ўрта термин. Р
Р - катта термин.
Ўрта термин катта ва кичик терминни мантиқий боғловчи элемент ҳисобланади.
Силлогизм аксиомаси
Аксиомалар исботсиз чин деб қабул қилинган назарий му­лоҳазалар бўлиб, улар воситасида бошқа фикр ва мулоҳазалар асослаб берилади. Силлогизмнинг аксиомаси хулосалашнинг мантиқий асосланганлигини ифодалайди. Силлогизм аксиомасини терминларнинг ҳажмига ёки мазмунига кўра, яъни атрибутив таърифлаш мумкин.
Силлогизм хулосасининг асослардан зарурий келтириб чиқарилиши қуйидаги қоидага асосланади: «агар бир буюм иккинчи буюмда жойлашган бўлса, иккинчи буюм эса учинчи бир буюмнинг ичида бўлса, унда биринчи буюм ҳам учинчи буюмнинг ичида жойлашган бўлади» ёки «бир буюм иккинчи буюмда жойлашган бўлса, иккинчи буюм эса учинчи бир буюмдан ташқарида бўлса, унда биринчи буюм ҳам учинчи буюмдан ташқарида жойлашган бўлади». Бу қоидани қуйидаги схемалар ёрдамида яққол ифодалаш мумкин.

Бу қоида силлогизм аксиомасининг моҳиятини терминларнинг ҳажми муносабатлари асосида тушунтириб беради. Силлогизм аксиоманинг моҳияти қуйидагича: буюм ва ходисаларнинг синфи тўғрисида тасдиқлаб ёки инкор этиб баён қилинган фикр шу синф ичига кирувчи барча буюм ва ходисаларнинг ҳар бири ёки айрим қисмига ҳам тааллуқли бўлган тасдиқ ёки инкор фикр ҳисобланади.
Масалан:
Тафаккур шакллари объектив характерга эга.
Тушунча тафаккур шаклидир.
Тушунча объектив характерга эга.
Силлогизм аксиомаси атрибутив ифодалаганда предмет билан унинг белгиси ўртасидаги муносабатга асосланилади. Бирор буюм, ходиса белгисининг белгиси шу буюм ходисанинг белгисидир; буюм-ходиса белгисига зид бўлган буюм ходисанинг ўзига ҳам зиддир.
Силлогизм аксиомаларида фикр шакли ва мазмуни ўзаро узлуксиз объектив боғланган бир бутуннинг айрим томонларини ифодалайди.
Силлогизмнинг умумий қоидалари
Силлогизмда учта атама бўлиши керак. Мазкур қоида талаби шундан иборатки, унда ўрта атама (М) асосларда ўзининг муайян мазмунини ўзгартирмаслиги керак. Бошқача қилиб айтганда асослар ўзаро айният қонунинг талаби бўйича боғланиши зарур. Ушбу қонун бузилса асосларда терминларнинг миқдори ёки кўп ёки кам бўлиши мумкин. Масалан, организм оқсил моддалардан ташкил топгандир. Жамият организмдир деган асослардан «Жамият оқсил моддаларининг яшаш усулидир деган мантиқий хулоса келиб чиқади». Чунки бунда биринчи ҳукм асосидаги организм тушунчаси иккинчи ҳукмда – асосда бошқа маънода «тизим» маъносида (фалсафий атама) қўлланилмоқда. 2. Ўрта атама ҳеч бўлмаганда асосларнинг бирида бўлинган бўлиши керак. Масалан: «Баъзи ҳуқуқшунослар, прокурорлардир. Каримов ҳуқуқшунос, демак у прокурор».
Бундай чиқарилган хулоса нотўғри, чунки ўрта атама «ҳуқуқшунослар ҳар икки асосда ҳам бўлинмаган маълумки жузъий тасдиқ ҳукмда субъект ва предикатларнинг ҳажми тўлиқ олинмаган – бўлинмаган бўлади». (ҳукм мавзусига қаранг).
Агар ўрта атама асосларнинг иккаласида ҳам бўлинмаган бўлса, у ҳолда биринчи асосда ўрта атама – субъект ҳажмининг бир қисми, иккинчи асосда – предикат ўрнида келиб, бошқа қисми ҳақида фикр юритилади ва натижада у мантиқий боғловчи вазифасини ўтай олмайди.

  1. Агар силлогизмнинг субъект ва предикатлари асосларда бўлинмаган бўлса, хулосада ҳам бўлинмаган бўлиши керак. Масалан, «юқори хароратли киши касал ҳисобланади».

Бу кишининг харорати йўқ.
Бу киши касал эмас.
Бунда хулоса заруран келиб чиқмайди. Чунки, киши юқори ҳарорати
бўлмасада, касал бўлиши мумкин, бунда хулсоа ноаниқлигининг сабаби шундаки катта ва кичик асосларнинг субъект ва предикатлари бўлинмаган хулосада эса уларнинг бири «касал» атамаси бўлинган тарзда олинаётир.
4. Агар силлогизм асосларининг бири инкор ҳукм бўлса, унда чиқарилган хулоса ҳам инкор бўлади. Масалан: ҳеч бир турдош от катта ҳарф билан ёзилмайди.
«Мактаб» – сўзи турдош от.
«Мактаб» - сўзи катта ҳарф билан ёзилмайди.
5. Асосларнинг бири жузъий бўлса, хулоса ам жузъий бўлади.
Масалан: ҳамма металлар электр токини ўтказади.
Баъзи металлар сувдан енгилдир.
Баъзи сувдан енгил химиявий элементлар электр токини ўтказувчандир.
6. Иккита инкор ҳукмдан хулоса чиқариб бўлмайди – асосларнинг бири доимо тасдиқ ҳукм бўлиши зарур. Чунки, бунда силлогизм аксиомасига риоя қилинмаган бўлади.
Силлогизмда натижа ҳукм – хулоса унинг турли фигуралари бўйича чиқарилади. Бунда асосларнинг таркибидаги атама – тушунчаларнинг ҳажмий муносабати уларнинг сон ва сифат чиҳатидан турлари ва муайян қоидалари бўйича боғланиши ҳисобга олинади. Силлогизмнинг фигуралари ва модуслари. Оддий, қатъий силлогизмнинг структурасида ўрта терминнинг жойлашишига қараб силлогизмнинг тўртта фигураси фарқ қилинади.
I-фигура II-фигура III-фигура IV-фигура ю
М Р Р М М Р Р М

S M S М М S М S


S-Р S-Р эмас S-Р S-Р
I-фигурада ўрта термин катта асоснинг субъекти кичик асоснинг
предикати бўлиб келади.
II-фигурада ўрта термин катта ва кичик асосларнинг предикати бўлиб келади.
III-ўрта термин ҳар икки асоснинг субъекти бўлиб келади.
IV-фигурада ўрта термин катта асоснинг предикати кичик асоснинг субъекти бўлиб келади.
Силлогизм асослари оддий қатъий ҳукмлар (А, Е, I ва О) дан иборат. Бу ҳукмларнинг икки асос ва хулосада ўзига хос тартибда келиши модус деб аталади. «Модус» - шакл деган маънони англатади. Силлогизм фигураларининг ўзига хос модуслари мавжуд. Ҳар бир фигуранинг тўғри модусларини аниқлашда, тўғри хулоса чиқаришда силлогизмнинг умумий қоидалари билан бирга ҳар бир фигуранинг махсус қоидаларига ҳам амал қилинади.

Download 323 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling