Хулоса чиқариш (дедуктив)


Оддий қатьий силлогизмнинг Ш-фигурасининг


Download 323 Kb.
bet6/12
Sana25.03.2023
Hajmi323 Kb.
#1295309
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
мантик-4-мавзу

Оддий қатьий силлогизмнинг Ш-фигурасининг битта махсус қоидаси бор: кичик асос тасдиқ ҳукм бўлиши керак.
III фигуранинг тўғри модуслари олтита: ААI, АII, IАI, ЕАО, ЕIО, ОАО.
АА1 - Darapti модуси.
А. Ҳамма мантиқшунослар файласуфдир.
А. Ҳамма мантиқшунослар-илмли кишилардир.
1. Баъзи илмли кишилар файласуфдир.
АН - Datisi модуси.
А.Ҳамма оддий қатьий ҳукмлар хулоса асослари бўлади.
I. Баъзи оддий қатьий ҳукмлар чин фикрдир.
I. Баъзи чин фикрлар хулоса асослари бўлади.
I А I - Disamis модуси.
I.Баъзи файласуфлар мантиқшунос бўлган.
A. Ҳамма файласуфлар илмли кишилардир.
I. Баъзи илмли кишилар мантиқшунос бўлган.
ЕАО - Falapton модуси.
Е. Ҳеч бир партия дастурсиз иш юритмайди.
A. Ҳамма партиялар сиёсий ташкилотдир.
O.Баъзи сиёсий ташкилотлар дастурсиз иш юритмайди.
ЕIO - Ferison модуси.
Е. Ҳеч бир диндор эътиқодсиз эмас.
I. Баъзи диндорлар-ёшлардир.
О. Баъзи ёшлар эътиқодсиз эмас.
ОАО - Bokardo модуси.
О. Баъзи одамлар рост гапирмайдилар.
А. Ҳамма одамлар яхши яшашни хoхлайди.
О. Баъзи яхши яшашни хoхловчилар рост гапирмайдилар.
III фигура модусларининг хулосалари фақат жузъий ҳукмдан иборат бўлади.
Оддий қатъий силлогизмнинг IV-фигураси қуйидаги махсус қоидаларга
эга:
1. Асосларнинг бири инкор ҳукм бўлса, катта асос умумий ҳукм бўлади.
2. Катта асос тасдиқ ҳукм бўлса, кичик асос умумий ҳукм бўлади
IV-фигуранинг бешта тўғри модуси мавжуд:
ААI, АЕЕ, IАI, ЕАО, ЕIO.
АА1 - Bramalip модуси.
А. Ҳалол одамларнинг ҳаммаси виждонлидир.
А-Ҳамма виждонлилар адолатли кишилардир.
I- Баъзи адолатли кишилар ҳалол одамлардир.
АЕЕ-Camenes модуси.
А. Қўли очиқ одамлар сахий бўлади.
Е- Ҳеч бир сахий хасис эмас.
Е. Хеч бир хасис кули очиқ одам эмас.
IАI - Dimaris модуси.
I. Баъзи ёшлар спорт билан шугулланадилар.
А. Спорт билан шуғулланганларнинг ҳаммаси соғлом кишилардир.
I. Баъзи соғлом кишилар ёшлардир.
ЕАО - Fesapo модуси.
Е. Ҳеч бир софист рост гапирмайди.
А. Ҳамма рост гапирмайдиганлар ёлғончидир.
O. Баъзи ёлғончилар софист эмас.
ЕIO - Frestion модуси.
Е. Ҳеч бир ақлли одам илмсиз эмас.
I. Баъзи илмсизлар ёшлардир.
O.Баъзи ёшлар ақилли одам эмас.
Силлогизмнинг IV-фигураси умумий тасдиқ ҳукм кўринишидаги хулосани бермайди.

Download 323 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling