I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
9. Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари
134. Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари энергия ишлаб чиқариш-технологик, тезкор– диспетчерлик ва ташкилий–иқтисодий масалаларнинг ечимини таъминлаши шарт. Бу масалалар мувофиқ тарзда қуйидагиларга юклатилади: технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизими (ТЖАБТ); 16 автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизими (АДБТ); ишлаб чиқаришни бошқаришни автоматлаштирилган тизими (ИБАТ). 135. Қуввати 160 МВт ва ундан юқори энергоблоклар мавжуд ҳар бир иссиқлик электростанцияларда, белгиланган қуввати 1000 МВт ва ундан юқори ҳар бир гидроэлектростанцияларда, электр тармоқларини эксплуатация қилаётган ҳар бир ташкилотда АСУТП (ТЖАБТ) бўлиши шарт. Маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш ва тежаш мақсадида кўрсатилган қувватдан кичик қувватли агрегатлари мавжуд электростанцияларда ҳам АСУТП фаолият кўрсатиши мумкин. 136. Корхоналарнинг диспетчерлик пунктларида электр ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилувчи корхоналарда, Ўзбекэнерго МДМ ва БДМ да АСДУ (АДБТ) фаолият олиб бориши шарт. 137. АСУ эксплуатация қилинаётганда қуйидагиларга амал қилиниши шарт: энергетика тизимларида АСУ эксплуатация қилиш, тадбиқ этиш ва ишлаб чиқиш бўйича раҳбарий кўрсатмаларга; энергетика тизимларида кўпқиррали интеграланган ташкилий–технологик АСУ тузиш бўйича раҳбарий кўрсатмаларга. 138. Энергетика тизимининг барча энергетик масканларида, корхоналарида ва ташкилотларида АСУП (ИБАТ) фаолият кўрсатиши шарт ва у қўйидаги комплекс масалаларни ечиши мумкин: техник–иқтисодий режалаштириш; энергетик таъмирлашни бошқариш; электр ва иссиқлик энергияларини ҳисоблашни боқариш; энергетик ишлаб чиқаришнинг ривожланишини бошқариш; маҳсулот сифатини, стандартизациясини ва метрологиясини бошқариш; моддий–техник таъминлашни бошқариш; ёқилғи билан таъминлашни бошқариш; транспорт ва юк ташишини бошқариш; кадрларни (ходимларни) бошқариш; эксплуатация қилувчи ходимларни тайёрлаш; бухгалтерия ҳисоби; умумий бошқарув; чиқариш, қўйиб юбориш, чиқиндилар таркиби ва миқдори ҳамда табиий ресурслардан фойдаланишни бошқариш. Технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизими, АСДУ (АДБТ) ва АСУП (ИБАТ) тизимлари, мустақил тизим ёки энергетика тизимнинг интегралланган АСУ(АБТ) тизимости тизими сифатида фаолият олиб бориши мумкин. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling