I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
149. Энергетик ускуналарнинг ЎВ билан жиҳозланиши лойиҳа-меъёрий ҳужжатларига ва етказиш бўйича техник шароитларига мувофиқ бўлиши шарт. Электр ускуналарининг ЎВ билан жиҳозланиши ҳажми қуйидагиларни таъминлаши шарт: ускунларнинг техник ҳолати ва ишлаш режими устидан назорат; ишлаб чиқарилган, исроф қилинган жўнатилган электр энергия ва иссиқлик ресурсларининг келиши ва сарфини ҳисоблаш. меҳнатнинг хавфсиз шароитларига ва санитар меъёрларига риоя қилиниши устидан назорат; атроф муҳитни муҳофаза қилиш устидан назорат. 150. Ёқилғи сарфининг электр энергия ва иссиқликни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг технологик параметларини ҳисобловчи ўлчов воситалари давлат синовларидан ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситалари Давлат реестри”га киритилиши шарт. 151. Барча ЎВ, ҳамда ўлчов тизимлари (ЎТ) соз ҳолатда ва ўлчашни бажаришга доимо шай ҳолатда бўлиши шарт. Технологик ускуна ишлаётганда, ўлчов воситаларида таъмирлаш ўтказилаётган вақтда, заҳира воситалари ўрнатилиши шарт. 152. Саноат эксплуатациясига киритгунча, ҳамда эксплуатация қилиш жараёнида энергетик масканнинг асосий ускуналари ЎТ ўлчов каналлари метрологик аттестацияга, кейинчалик текширув ва калибровкадан ўтказилиши орқали жалб этилиши ёки индикаторлар разрядига (тоифасига) ўтказилиши шарт. 18 153. Давлат метрологик назорат ва назорати тарқатган доирада қўлланилаётган барча ўлчов воситалари ва намунавий ЎВ Ўзбекистон Республикаси “Метролигия ҳақида” Қонунига асосан текширувдан ўтказиш услублари ва ташкиллаштириш Ўзбекистон Республикасининг ҳаракатдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ бўлиши шарт. 154. Текширувдан ўтказилиши керак бўлган ЎВ аниқ рўйхати ҳар бир энергетик масканда тузилиши ва ҳар йили ўша энергетик масканга хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган Давлат метрологик хизмати органига жўнатилиши шарт. 155. Ўлчов воситалари энергетик маскан томонидан тасдиқланган ва Давлат метрологик хизмати органлари билан келишилган жадвалларга мувофиқ ўз вақтида текширувга тақдим этилиши шарт. 156. ЎВ текширув натижалари текширув клеймолари ёки текширув ҳақида гувоҳномалар билан гувоҳномалаштирилиши шарт, уларнинг шакли ва белгиланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан ўрнатилади. 157. Теширувдан утказилмайдиган, лекин энергетик масканларда ускуналарнинг ишончли ва тежамли ишлаши устидан назорат олиб бориши учун қўлланилаётган барча ЎВ калибровкадан ўтказилиши шарт. 158. ЎВ калбировка қилиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган (тузилган) жадвалга мувофиқ метрологик хизматнинг калибровка қилиш ҳуқуқи берилган юридик шахслари томонидан ўтказилади. 159. Энергетик маскан метрологик хизматининг ЎВ калибровкадан ўтказиш имконияти бўлмаганда калибровка қилишни тармоқнинг база метрологик хизмати бажариши шарт. 160. ЎВ калибровка қилиш даврийлиги энергетик масканнинг бош муҳандиси ва бош метрологи билан келишилган ҳолда энергетик масканнинг буйруғига асосан белгиланади. 161. ЎВ калибровка қилиш натижалари ЎВ қуйиладиган белгилар билан ёки калибровка қилинганлиги ҳақида сертификат билан гувоҳнома ёзилади ҳамда ҳаракатдаги МХ нинг мувофиқ эксплуатацион ҳужжатларига ёзилади. 162. Керакли тарзда расмийлаштирилган ЎВ калибровка қилиш натижалари судда, арбитраж судида, давлат бошқаруви томанидан баҳслар кўрилаётганда энергетик маскан томонидан далил сифатида фойдаланиш мумкин. 163. Энергетик масканларда технологик параметрларни ўлчаш белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ўлчаш ишларини бажариш услубларига мувофиқ амалга оширилиши шарт. 164. ЎВ ва уларнинг характеристкаларининг аниқлигини танлаш, технологик параметрларнинг ва юқори ўлчов катталикларининг аниқ ўлчанишига талаблар ўрнатадиган давлат ва тармоқ меъёрий ҳужжатларига асосан лойиҳалаш даврида амалга оширилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling