I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
165.
Ишчи лойиҳа таркибидаги лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ метрологик экспертизадан ўтказилиши шарт. 166. Энергетик ускуналарни эксплуатация қилиш жараёнида технологик параметрларни қўшимча равишда ўлчашни (лойиҳада мўлжалланмаган) ташкиллаштириш керак бўлганда ЎВ танлаш 163-165- бандларга мувофиқ амалга оширилиши шарт. 167. Техник параметрлар устидан кўзатув олиб бориш учун қўлланилаётган ўлчов аниқлиги талаб этилмайдиган ишчи ЎВ Ўзбекистон Республикасининг ҳаракатдаги қонунлари талабларига мувофиқ индикатор разрядига (тоифасига) утказилиши шарт. 168. Ускуналарнинг иш режимларини назорат қилиш учун мўлжалланган ва щит ҳамда панелларга ўрнатилган қайд этувчи ва кўрсатувчи ўлчов асбоблари шкалаларига ўлчанаётган катталикнинг номинал қийматига мувофиқ келувчи белги қўйилиши шарт. Белгининг ўлчами ва қўйиш усули ўлчов асбоблари шкалаларига ўрнатилган стандарт талабларига мос келиши шарт. Ташқи электр манбаига уланган асбоблар ташқи манба йўқолганлиги тўғрисида хабарловчи қурилмалар билан жиҳозланиши шарт. 169. ЎВ тезкор хизмат кўрсатишни энергетик объект раҳбари томонидан белгиланган бўлинманинг навбатчи ёки тезкор-таъмирловчи ходимлари олиб бориши шарт. 170. ЎВ даврий кўрикдан ўтказишни, техник хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни энергетик объектнинг метрологик хизмат фаолиятини бажарувчи бўлинма ходимлари олиб бориши шарт. 171. Ажратувчи қурилмаларнинг (отборных устройствах) бирламчи тўсувчи органларини таъмирлаш сарфларни ўлчаш учун ўрнатилган ва бошқа қурилмаларни очиш ва ўрнатиш, ҳароратни ўлчаш датчикларининг ҳимоя гильзаларини таъмирлашни технологик ускуналарни таъмирловчи ходимлар бажариши шарт, қабул қилиш эса ҳаракатдаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади. 172. ЎВ ўрнатилган ускуналарга хизмат кўсатувчи ходимлар уларнинг сақланишига ва ташқи элементларининг тозалиги учун жавобгардирлар. ЎВ ишлашидаги барча бузилишлари ҳақида энергетик объектнинг метрологик хизмати бўйича фаолият олиб борувчи бўлинмасига хабар беришлари шарт. 173. Қайд этувчи асбобларни очиш уларнинг меъёрий ёзишини таъминлаш бўйича ишлар билан боғлиқ бўлмаганда энергетик масканнинг фақат метрологик хизмат бўйича фаолият олиб борувчи бў- 19 линмаси ходимларига рухсат этилади. Таъминловчи ёки истемолчилар билан ҳисоб– китоб олиб бориш учун фойдаланилаётган ЎВ очиш эса уларнинг вакиллари билан биргаликда амалга оширилади. 174. Текирувдан ўтказилувчи ЎВ ҳолати ва қўлланилиши устидан Давлат метрологик назорати ўрнатилган ва текширувдан ўтказилувчи ЎВ метрологик қоида ва меъёрларга риоя қилинишни Узстандарт агентлиги олиб боради. 175. Текширувдан ўтказилмайдиган ЎВ ҳолати ва қўлланилиши устидан метрологик назоратни мет- рологик қоида ва меъёрларга риоя қилинишини энергетик корхонанинг метрологик хизмати амалга оширади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling