I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Электр ускуналарида қўшиш-ажратиш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
11. Электр ускуналарида қўшиш-ажратиш
176. Энергетик объектнинг электр ускуналарида ва электр тамоқлари электр жамланмалари схемаларида, реле ҳимояси ва автоматикаси ускуналарининг занжирларида қўшиб–ажратишлар (переключений) амалга оширилганда бажарилган барча ўзгаришлар, ҳамда ерга улагичлар ўрнатилган жойлар қўшиб-ажратишлар тугагандан кейин тезкор схемада ёки мнемосхемада (схема-макетда) акс эттирилиши шарт. 177. Мураккаб қўшиб-ажратишларда ҳамда блокировка қурилмаларида носозликлари мавжуд электр ускуналаридаги қўшиб-ажратишлар, қўшиб-ажратиш варқалари ва дастурлар бўйича бажарилиши шарт. 178. Мураккаб қўшиб-ажратишларга коммутацион аппаратлар, ерга уловчи ажратгичлар (разъединител) ва реле ҳимояси, аварияга қарши ва режим автоматикаси билан бажариладиган операцияларнинг қатъий кетма-кетлигини талаб этувчи қўшиб-ажратишлар киради. Энергетика тизимининг бошқарув органлари ва мувофиқ энергетик объектларнинг техник раҳбарлари тасдиқлаган мураккаб қўшиб-ажратишларнинг рўйхатлари Ўзбекэнерго МДМда энергетик объектнинг диспетчерлик пунктларида, электростанция ва нимстанцияларнинг марказий (бош) бошқарув щитларида сақланиши шарт. Мураккаб қўшиб-ажратишлар рўйхати схемалар, ускуналар таркиби, ҳимоя ва автоматика қурилмалари ўзгарганда қайта кўриб чиқилиши шарт. 179. Такрорланувчи мураккаб қўшиб-ажратишлар учун намунавий дастурлар, қўшиб-ажратиш ва- рақалари қўлланилиши шарт. Технологик бузилишларни бартараф этишда ёки уларнинг олини олиш учун қўшиб-ажратишлар варақаларисиз, тезкор журналга кейинчалик ёзиб қўйиш билан бажаришга рухсат этилади. 180. Тезкор ҳужжатлар ҳисобланувчи қўшиб-ажратиш дастурларида ва варақаларида электр ускунанинг электр жамланмалари схемаларида ва РҲА занжирлари схемаларида қўшиб-ажратишларни бажаришдаги операциялар тартиби ва кетма-кетлиги белгиланиши шарт. Қўшиб-ажратиш дастурларидан (намунавий варақалардан) қўшиб-ажратишни бевосита бажарувчи тезкор-диспетчер ходим фойдаланиши шарт. Қўшиб-ажратиш дастурларини (намунавий дастурлар) ҳар хил бошқарув даражасидаги ва ҳар хил энергетик объектлардаги электр ускуналарда қўшиб-ажратишни бажаришда тезкор раҳбарлар қўллаши шарт. Дастурларнинг босқичларга бўлиниши диспетчерлик бошқарув даражасига мувофиқ бўлиши шарт. Бевосита қўшиб-ажратишларни бажарувчи шахсларга диспетчерлик ва электр ускуналари тезкор ходимлари даражасида қўшиб-ажратишларнинг дастурлари ва қўшимча қўшиб-ажратиш варақаларини қўллашга рухсат этилади. Қўшиб-ажратишларнинг асосий намунавий дастурлари ва варақалари электр ускуналари, электр жамланмаларининг бош схемаларига янги ускунанинг ишга киритилиши, эскирган ускуналарни тўлиқ ёки қисман демонтаж қилиб алмаштирилиши, тақсимловчи қурилмаларнинг реконструкция қилиниши ҳамда ўрнатилган РҲА қурилмаларига ўзгартиришлар киритилганда ёки янгилари қурилганда бошқатдан кўриб чиқилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling