I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
123. 
Керакли схемалар комплекти бирлашган диспетчерлик маркази диспетчерларида, Ўзбек 
энергетика тизими Миллий диспетчерлик марказида, иссиқлик ва электр тармоқларида, электростанция 
навбатчилар бошлиғида, ҳар бир цех ва энергоблокнинг навбатчилар бошлиқларида, нимстанция электр 
тармоқлари навбатчиларида ва тезкор таъмирлаш бригадалари усталарида бўлиши шарт. 
Схемаларнинг сақланиши тартиби маҳаллий шароитларга қараб аниқланиши шарт. 
 
124. 
Барча иш жойлари ушбу Қоида талабларига мувофиқ завод ва лойиҳа маълумотларига намунавий 
йўриқномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, эксплуатация қилиш тажрибаларига ва синов 
натижаларига ҳамда маҳаллий шароитлар ҳисобга олиниб тузилган керакли йўриқномалар билан 
15 


таъминланиши шарт. Йўриқнмалар мувофиқ ишлаб чиқариш бўлинмалари бошлиқлари (цех, нимстанция, 
район, участка, лабораториялар, хизматлар) томонидан имзоланиши ва энергетик объектнинг бош 
муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши шарт. 
Тизим аҳамиятига молик йўриқномалар “Ўзбекэнерго” МДМ билан келишилган ва энергетика бошқарув 
органлари томонидан тасдиқлаши шарт. 
 
125. 
Ускуналар, бинолар ва иншоатларнинг релели ҳимояси, телемеханика, алоқа воситалари ва ҳар 
бир ускуна бўйича автоматлаштирилган бошқарув тизимлари технолоик воситалари комплексларини 
эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларда қўйидагилар келтирилиши шарт: 
ускуналар, бинолар ва иншоатларнинг қисқача тавсифи; 
ускуналар ёки ускуналар комплексининг хавфсиз ҳолати ва ишлаш режими меъёрлари ва кретериялари; 
ишга қўшишга тайёрлаш тартиби; 
ускунани қўшиш, тўхтатиш ва хизмат кўрсатиш тартиби, бино ва иншоатларнинг меъёрий эксплуатация 
қилиш вақтида ва уларнинг ишлашида бузилишлар бўлганда ҳолатини сақлаш; 
ускуналар, бинолар ва иншоатларни кўрикдан ўтказишга, таъмирлашга ва синовдан ўтказишга рухсат 
этиш тартиби; 
берилган ускуналарга тегишли бўлган портлаш ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда меҳнат хавфсизлиги бўйича 
талаблар. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling