I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


  Энергоблок таркибига кирувчи барча асосий қурилмаларни таъмирлаш бир вақтда бажарилиши  шарт.  110


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

109. 
Энергоблок таркибига кирувчи барча асосий қурилмаларни таъмирлаш бир вақтда бажарилиши 
шарт. 
110. 
Энергетика объектлари, таъмирлаш ва таъмирлаш-ростлаш ташкилотлари қурилмалар, бинолар 
ва иншоотларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларининг 
доимий ҳисобини олиб бориши ва ушбу кўрсаткичларни яхшилаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар 
ишлаб чиқиши шарт. 
111. 
Энергетика объектларида қуйидагилар бўлиши шарт: 
электр станцияларда – марказлашган таъмирлаш бош корпусда, ёрдамчи бинолар ва иншоатларда 
таъмирлаш майдончалари ва таъмирловчи ходимлар учун ишлаб-чиқариш хоналари; 
электр тармоқларида – таъмирлаш ишлаб-чиқариш базалари. 
112. 
Энергетик объектлар қурилмаларига бош корпусда, ёрдамчи бинолар ва иншоатларда муқим ва 
инвентар юк кўтарувчи машиналар ва таъмирлашни механизациялаш воситалари ёрдамида хизмат 
кўрсатилиши шарт. 
113. 
Энергетик объектлар, таъмирлаш ва таъмирлаш-ростлаш ташкилотлари таъмирлашни ўз вақтида 
ва сифатли олиб бориш учун таъмирлаш ҳужжатлари, асбоблари ва таъмирлаш ишларини бажариш 
воситалари билан жиҳозланиши шарт. 
114. 
Энергетик объектлар, таъмирлаш ва таъмирлаш-ростлаш ташкилотлари “Саноатконтехназоат” 
назорати остидаги объектларни таъмирлаётганда ушбу объектларда таъмирлаш ишларини бажариш 
ҳуқуқини берувчи рухсатномаси бўлиши шарт.
115. 
Энергетик объектларда режалаштирилган таъмирлаш ҳажмларини ўз вақтида таъминлаш учун 
эҳтиёт қисмлар, материалари ва ускуналар ва уларнинг қимсларини айирбошлаш фондлари 
жойлаштирилиши шарт. 
Бир турдаги агрегатларнинг қисмлари ва заҳира ускуналари (турбина роторлари, турбоагрегатлар, 
таъминловчи насослар, диафрагмалар, турбина куракларининг комплектлари, генератор статорининг 
чулғамлари ва б.) энергетика тизимнинг маразлаштирилган заҳирасида жойлашган бўлиши шарт. 
Энергетик объектларда эҳтиёт қисмлар, заҳира ускуналари ва материалларининг омборхоналарга 
келтирилиши устидан кириш назорати ташкиллаштирилиши ҳамда омборхона, цехларда ёки 
участкаларда барча мавжуд нарсаларнинг ҳисоботи ташкилаштирилиши шарт. 
Эҳтиёт қисмлар ва ускуналар сақланадиган базаларда уларнинг сақланиши ва даврий тўлдириб 
борилиши шарт. Ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар, уларнинг сақланиши ташқи атроф–муҳит 
таъсиридан бузилиши содир бўлса, бандай материаллар ёпиқ омборхоналарда сақланиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling