I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


  Таъмирлаш ишларининг ҳажми бажарувчи–ташкилотлар (пудратчи ташкилотлар) билан  олдиндан келишилган ҳолда амалга оширилиши шарт.  103


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

102. 
Таъмирлаш ишларининг ҳажми бажарувчи–ташкилотлар (пудратчи ташкилотлар) билан 
олдиндан келишилган ҳолда амалга оширилиши шарт. 
103. 
Таъмирлаш бошланишидан олдин ва уни ўтказиш вақтида энергетика объектининг бош 
муҳандиси томонидан тасдиқланган таркибдан иборат комиссия барча нуқсонларни аниқлаши шарт. 
Таъмирланган қурилма, бино ва иншоотлар меъёрий ҳужжатларда белгиланган критерияларга мос 
келиши шарт. 
104. 
Қурилма ва иншоотларни таъмирга чиқариш ва уни ишга киритиш, улар оператив бошқарувида 
ёки оператив тасарруфида бўлган ташкилотлар билан келишилган ва йиллик таъмирлаш жадвалларида 
кўрсатилган муддатда бажарилиши шарт. 
105. 
Қурилмалар, бинолар ва иншоотларни капитал ва ўрта таъмирдан қабул қилиш бажарувчилар 
билан келишилган ва энергетика объекти бош муҳандиси тасдиқлаган дастур бўйича комиссия томонидан 
бажарилиши шарт. Қабул комиссияси
таркиби энергетика объекти буйруғи бўйича тайинланган бўлиши 
шарт. 
106. 
Электростанцияларнинг, электр ва иссиқлик тармоқларининг капитал ва ўрта таъмирдан ўтган 
қурилмалари, юклама остида 48 соат мобайнида қабул қилиш–топшириш синовидан ўтказилиши шарт. 
Қурилмани таъмирдан сўнг юклама остида қабул қилиш–топшириш синовисиз заҳирага ўтказиш 
юқори ташкилотлар ва “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси билан келишилган бўлса синов қўшишдан 
кейин бажарилиши шарт. 
107. 
Қурилмани таъмирдан қабул қилишда таъмирлашнинг сифати баҳоланиши шарт, бунда 
қуйидагиларни баҳоланиши керак: 
таъмирланган қурилманинг сифати; 
бажарилган таъмирлаш ишларининг сифати; 
ёнғин хавфсизлиги даражаси. 
Сифатни баҳолаш қуйидагича белгиланади: 
дастлабки – қабул қилиш – топшириш синови тугаши бўйича; 
якуний – ойлик назорат остида эксплуатация қилиш натижалари буйича, бу вақт ичида қурилманинг 
барча режимда ишлашининг текширилиши тугалланиши ҳамда барча тизимларнинг синови ва 
ростланиши ўтказилган бўлиши шарт. 
Қурилманинг таъмирланиши сифати бўйича қабул қилинган қурилмаларнинг тўғрилигини сайлаб 
назорат қилиш энергетика тизимининг раҳбарлари ва “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси томонидан 
амалга оширилади. 
108. 
Капитал (ўрта) таъмирлаш қуйидаги ҳолатларда вақтинчалик тугаган деб ҳисобланади: 
энергетик блоклар, ИЭС буғ турбиналари кўндаланг боғламалари билан биргаликда, гидроагрегатлар 
ва трансформаторлар учун – генераторнинг (трансформаторнинг) тармоққа қўшилиш вақти; 
ИЭС буғ қозонлари, кўндаланг боғламалари билан биргаликда, станция буғ қувурларига уланиши
вақти; 
икки корпусли қозонлари билан биргаликда энергетик блоклар учун энергоблок қозонининг бир 
корпуси билан юклама остида ишга қўшилиш вақти, бунда қозоннинг иккинчи корпусини қиздириш ва 
ишга қўшиш энергоблокни юклаш жадвалига мувофиқ бажарилади, агарда таъмирлаш жадвалида 
таъмирда ушлаш назарда тутилмаган бўлса; 
иссиқлик тармоқлари учун – тармоққа қўшилиши ва унда тармоқ сувининг айланиши ҳосил бўлиши 
вақти; 
электр тармоқлари учун – тармоққа қўшилиш вақти, агар кучланиш остида қўшишда бузилишлар 
содир бўлмаса; 
13 


кучланишни олмасдан туриб бажариладиган таъмирлаш ишларида – бу ишларнинг тугаганлиги 
ҳақида иш раҳбари (иш боши) томонидан навбатчи диспетчерга хабар берилган вақт. 
Агар қабул қилиш–топшириш синовлари пайтида қурилманинг меъёрий юкламада ишлашига халақит 
берувчи нуқсонлар аниқланганда ёки зудлик билан тўхтатишни талаб этувчи нуқсонлар аниқланганда 
ушбу нуқсонлар бартараф этилиб (таъмирланиб), такрорий қабул қилиш–топшириш синовлари 
ўтказилгунча таъмирлаш тугалланмаган деб ҳисобланади. 
Қабул қилиш–топшириш синовлари жараёнида қурилманинг айрим таркибий қимсларининг меъёрий 
ишлашида бузилишлар пайдо бўлганда, бунда зудлик билан тўхтатиш талаб этилмаса, қабул қилиш-
топшириш синовларини давом этдириш бўйича саволни бузилишининг харктерига қараб, таъмирлашни 
бажарувчи билан келишиш бўйича энергетика объектининг техник раҳбари ҳал қилади. Бунда аниқланган 
нуқсонларни энергетика объекти билан келишилган муддатда таъмирлашни бажарувчи бартараф этади. 
Агар қурилмани юклама остида қабул қилиш-топшириш синовлари нуқсонларни бартараф этиш учун 
тўхтатиб қўйилган бўлса, унда таъмирлашнинг тугаш вақти синаш жараёнида қурилмани юклама остида 
қўшишнинг охирги вақти ҳисобланади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling