I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва такомиллаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

7.
Техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва такомиллаштириш 
 
94. 
Ҳар бир энергетика объектида қурилмаларга, биноларга, иншоотларга ва энергетик ускунлар 
коммуникацияларига техник хизмат кўрсатиш, режали таъмирлаш ва такомиллаштириш ташкил этилиши 
шарт. 
95. 
Қурилма, бино ва иншоотларнинг техник ҳолати, белгиланган эксплуатация қилиш 
кўрсаткичларининг мунтазамлигини таъминловчи таъмирлаш ишлари ҳажмининг бажарилиши
тайёргарлик ишлари бажарилишиниг тўлиқлиги, режалаштирилган таъмирлаш ишлари ҳажмининг заҳира
қисмлари ва материаллари билан ўз вақтида таъминланиши ҳамда таъмирлаш ишларининг сифатли ва 
муддатида бажарилиши учун жавобгарлик энергетика объектларининг раҳбарларига юклатилиши шарт. 
96. 
Энергетика объектларида техник хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни бошқариш тизимлари 
таъмирлашга тайёрлаш ва бажариш бўйича мувофиқ бўлинмаларни ташкиллаштириш йўли билан 
вазифаларнинг ва бошқарувчиларнинг бўлинишини инобатга олишлари шарт. 
97. 
Техник хизмат кўрсатиш ва режали таъмирлаш ҳажми қурилма, бино ва иншоотларнинг, уларнинг 
ҳақиқий техник ҳолати ва ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаш шартларининг ўзгаришини
ҳисобга олган ҳолда, ишга яроқлилигини ва созлигини ушлаш заруриятига қараб аниқланиши шарт. 
98. 
Электростанцияларнинг, қозонхоналарнинг ва тармоқларнинг асосий қурилмаларини, бино ва 
иншоотларини таъмирлашнинг ҳамма турларига истиқболли (беш йиллик) ва йиллик жадваллари 
тузилиши шарт. Қурилмалар ва иншоотларнинг, ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўзгаришига ёки электр 
12 


энегиясини ва иссиқликни узатилишига таъсир этувчи таъмирлаш жадваллари юқори бошқарув 
органлари томонидан тасдиқланиши шарт. Ёрдамчи қурилмаларга йиллик ва ойлик таъмирлаш 
жадваллари тузилади ва энергетика объектининг бош муҳандиси тасдиқлайди. 
99. 
Барча турдаги таъмирлашнинг даврийлиги ва давомийлиги, қайси турдаги қурилма 
таъмирланаётганлигига қараб, тармоқ қоидаларига асосан белгиланади. 
100. 
Белгиланган меъёрларга нисбатан капитал таъмирлашлараро энергоблокларни эксплуатация 
қилиш даврини ошириш ёки камайтириш ва қуввати 160 МВт ва ундан юқори бўлган энергоблокларнинг 
капитал (ўрта) таъмирлаш давомийлигини ошириш берилган турдаги қўрилмани таъмирлаш тармоқ 
қоидаларида белгиланган тартибга мувофиқ бажарилиши шарт. 
101. 
Таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш, таъмирлаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, таъмирлашни 
режалаштириш ва унга тайёргарлик кўриш, таъмирлашга чиқариш ва таъмирлаш ишларини бажариш 
ҳамда қурилмалар таъмирланишининг сифатини баҳолаш ва қабул қилиш, берилган қурилмани 
таъмирлаш тармоқ қоидаларига мувофиқ олиб борилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling