I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
68. 
Зарурият пайдо бўлган ҳолатларда оператив ходимлар таркибидаги бирон-бир шахсни бошқаси 
билан алмаштиришга жадвални тасдиқлаган маъмурий-техник ходимнинг рухсати билан ва юқори 
оператив ходимга хабар бериш орқали рухсат этилади. 
Кетма-кет икки смена мобойнида ишлаш таъқиқланади. 
 
69. 
Оператив ходимлар таркибидаги ҳар бир ишчи ишга киришишдан аввал олдинги ишчидан 
сменани қабул қилиши, иш тугагандан кейин жадвал бўйича кейинги ишчига сменани топшириши шарт. 
Сменани топширмай навбатчиликдан кетиш таъқиқланади. 
 
70. 
Оператив ходимлар таркибидаги ишчи сменани қабул қилаётганда қуйидагиларни бажариши 
шарт: 
мувофиқ йўриқномалар томонидан аниқланган ҳажмда ўзининг тезкор бошқарувида ва тасарруфида 
бўлган энергетик ускуналарнинг ҳолатлари, иш режимлари ва схемалари билан танишиши; 
сменани топширувчидан ишлашида носозлик бўлишнинг олдини олиш учун ўта аниқлик билан назорат 
олиб борилиши керак бўлган қурилмалар ҳақида ҳамда заҳирада ва таъмирда турган қурилмалар ҳақида 
маълумот олиши; 
унга беркитилган участкада қандай ишлар буютрманома, наряд ва фармойиш бўйича 
бажарилаётганлигини аниқлаши; 
асбобларни, материалларни, хоналарнинг калитларини, тезкор ҳужжатларни ва иш жойидаги
ҳужжатларни текшириши ва қабул қилиши; 
ўзининг аввалги навбатчилигидан кейинги ўтган вақтдаги ҳамма ёзувлар ва фармойишлар билан 
танишиши; 
қўл остидаги ходимлардан рапорт (билдирги) қабул қилиши ва бевосита смена бўйича бошлиғига 
навбатчиликка киришиши ва сменани қабул қилишда аниқланган камчиликлар ҳақида хабар бериши; 
журналга ёки ведомостга ёзиш орқали сменани қабул қилиш-топширишни, навбатчиликни топширувчи 
ва қабул қилувчи имзолари билан расмийлаштириш.
 
71. 
Оператив ходим даврий равишда маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ автоматика ускуналарини
сигнализацияларни, алоқа воситаларини ва СДТУ телемеханикаларининг ишлашини ҳамда иш жойидаги 
соатларнинг тўғри кўрсатишини ва б. текшириши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling