I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
51. 
Билим савиясини ошириш ҳамда авариясиз ва хавфсиз ишлаш усулларини юксалтириш учун
қурилмалар, бино ва иншоатларни эксплуатация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамма ишчилар 
ҳаракатдаги “Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкиллаштириш 
қоидалари”га асосан йўриқномалардан ўтишлари шарт.
 
52. 
Тезкор ва тезкор-таъмирловчи ходимларга 3 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда аварияга 
қарши назорат машғулоти ўтилиши шарт.
Тезкор ва тезкор-таъмирловчи, таъмирловчи ва созловчи ходимлар ўз корхоналарида ярим йил ичида 1 
мартадан кам бўлмаган ёнғинга қарши назорат машғулотидан ўтишлари шарт.
 
53. 
Мустақил ишлашга рухсат бериш тартиби: янги ишга қабул қилинган ёки ишда 6 ойдан ортиқ 
танаффус қилган тезкор ва тезкор-таъмирловчи ходимларга, фақат йўриқномадан, стажировкадан, 
имтиҳондан ва дублированиядан ўтгандан кейин; таъмирловчи ва созловчи ходимлар – йўриқномадан, 
стажировкадан ва имтиҳон топширгандан кейин. 
Ишда 3 ҳафтадан то 6 ойгача танаффус қилган ишчиларга мустақил ишлашга рухсат бериш шарти, ушбу 
танаффуснинг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
 
54. 
Энергетик объектларнинг барча ишчилари “Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарда ходимлар 
билан ишлашни ташкиллаштириш қоидалари”да белгиланган ҳажмда ва даврийликда ўз малакаларини 
оширишлари шарт. 
4. 
Оператив ходимлар 
 
55. 
Энергетика тизими ва энергетика объектларининг оператив ходимларига қуйдагилар киради: 
оператив ходим – смена давомида энергетик ускуналарнинг бошқарув органларига бевосита таъсир 
этувчи ва энергетик ускуналарга хизмат кўрсатувчи ва уларни бошқаришни бажарадиган ходим
оператив-таъмирловчи ходим – бошқарув органларига бевосита таъсир этиш ҳуқуқига эга бўлган 
таъмирловчи ходим;
оператив раҳбар – смена давомида унга беркитилган объектларнинг (энергетика тизими, электр 
тармоқлари, электростанция, энергетика объекти) ишлашига ва қўл остидаги ходимларга оператив 
раҳбарлик қилувчи ходим; 



оператив-диспетчер ходим – бирлаштирилган диспетчерлик маркази (БДМ), Ўзбек энергетика 
тизимининг Миллий диспетчерлик маркази (МДМ Ўзбекэнерго), энергетика корхоналар диспетчерлари. 
56. 
Оператив ходим энергетика объектининг, энергетика тизимининг, бирлаштирилган энергетика 
тизимининг (БЭТ) қурилмаларини ишлаб чиқариш ва лавозим йўриқномалари ва юқори оператив 
ходимларнинг оператив фармойишларига асосан хавфсиз, ишончли ва тежамли иш режимини олиб 
бориши шарт. 
Оператив ходимларни сони ва малакаси бўйича жамлаш, соҳа меъёрий ҳужжатларига асосан амалга 
оширилади. 
Тўлиқ бўлмаган таркибли сменада ишлаётган оператив ходимнинг иш жойини алмашлаб ишлаши 
энергетика объектини бошқариш органининг фақат ёзма кўрсатмаси бўйича рухсат этилиши мумкин. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling