I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
37. Ходимларнинг малакасини ошириш ва бир зайлда ушлаш, тайёрлаш жараёнига раҳбарлик қилиш бош муҳандис томонидан олиб борилади, бу ишларнинг олиб борилишини энергетика объектининг (корхона, ташкилот) раҳбари назорат қилади. 38. Энергетика объектларида, техник кутубхона, техник кабинет, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси (ММҚ ва ХТ) ва ёнғин хавфсизлиги (ЁХ) бўйича кабенетлар фаолият олиб бориши шарт. 39. Ходимлар билан ишлашни таъминлаш учун энергетика объектларида муқим ўқитиш ускуналари фаолият олиб бориши, энергетика тизими таркибида ўқув-курс комбинатлари ва бошқа махсус билим юртлари бўлиши шарт. Ходимларни тайёрлаш учун мўлжалланган ўқув-ишлаб чиқариш бўлимлари полигонларга, ўқув синфхоналарига, лабораторияга эга бўлиши шарт. Улар эса ўқитиш ва машғулот ўтказишнинг техник асбоблари билан жиҳозланган бўлиши шарт. Ходимларни ўқитиш учун юқори малакали мутахассислар жалб этилиши шарт. 40. Ишчиларнинг даражасига қараб ходимлар билан ишлашнинг қуйидаги тартиби белгиланади: янги лавозим (касб) бўйича тайёрлаш, иш жойида (стажировка) ўқитиш орқали; қоидалар, техник эксплуатация қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари ва меъёрларидан билимини текшириш; дублирование; аварияга қарши ва ёнғинга қарши назорат машғулотлари ўтказиш; ХТ ва ЁХ бўйича йўриқномалар ўтказиш: кириш, бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, мақсадли; махсус тайёргарлик; касб малакасини ошириш учун узлуксиз ўқитиш. Ишчиларнинг даражасига қараб ходимлар билан ишлаш тартиби ҳаракатдаги “Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкиллаштириш қоидалари”га асосан белгиланади. 41. Ходимлар билан ишлаш энергетика объектининг бош муҳандиси тасдиқлаган режа бўйича ташкил этилади ва ўтказилади: стажировка эса - индивидуал дастур бўйича ташкил этилади ва ўтказилади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling