I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
26. 
Буюртмачи қабул қилиш комиссиясига, ишчи комиссия томонидан тайёрланган ҳаракатдаги 
қурилиш меъёрлари ва қоидалари, ҳамда соҳанинг қабул қилиш тўғрисидаги қоидаларида белгиланган 
ҳажмдаги ҳужжатларни тақдим этади. 
Ҳамма ҳужжатлар умумий жадвалга киритилади, айрим ҳужжатларнинг жилдларида аслига тўғри 
мундарижали ёзуви бўлиши шарт. Ҳужжатлар буюртмачининг техник архивида қабул қилиш комиссияси 
тузган ҳужжатлар билан биргаликда сақланиши шарт. 
 
27. 
Қурилиши тугалланган бўлак ҳолда жойлашган бинолар, иншоотлар ва электротехник ускуналар, 
ёрдамчи қурилмалар, бошқарув ва алоқа воситалари ўрнатилган ёрдамчи-ишлаб чиқариш ва ишлаб 
чиқариш хоналари, уларнинг (тайёрлиги бўйича) қўшиш комплексига қабул қилишга қадар 
тайёрлиги бўйича уларни қабул қилиш комиссиясига тақдим этиши учун ишчи комиссия томонидан 
эксплуатация қилиш учун қабул қилинади. 
 
28. 
Тажрибавий, тажрибавий-саноат энерготехника ускуналарини эксплуатация қилишга қабул 
қилиш, агар улар тажриба ўтказиш ёки лойиҳада кўрсатилган маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёрланган 
бўлса, қабул қилиш комиссияси томонидан бажарилади. 
 
29. 
Барча гидротехника иншоотларининг (назорат-ўлчов асбоблари ва қурилмалари асослари билан 
биргаликда) сув ости қисми ҳамда кема ўтказувчи ва балиқ ўтказувчи ускуналар ишга тушириш 
комплекси ҳажмида бажарилиши керак ва уларни сувга тўлдирилгунга қадар ишчи комиссия томонидан 
қабул қилиниши шарт. Уларни батамоман қабул қилиш энергетика объектини бутунлай эксплуатацияга 
қабул қилишда, тўлиқ лойиҳа ҳажмида бажарилади. Котлованларни сув билан тўлдиришга ва дарё 
оқимини тўсишга (гидроэлектростанциялар учун) рухсатномани қабул қилиш комиссияси беради. 
30. 
Объектнинг эксплуатацияга киритилган куни деб, қабул қилиш комиссиясининг далолатномага 
имзо қўйилган куни ҳисобланади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling