I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
20. Комплекс ишга туширишни буюртмачи бажариши шарт. Бунда асосий агрегатларнинг ва барча ёрдамчи қурилмаларнинг юклама остида биргаликда ишлаши текширилиши шарт. Энергетик ускуналарни комплекс ишга туширишнинг бошланиши унинг тармоққа ёки юклама остида уланиши вақти ҳисобланади. Қурилмаларни комплекс ишга туширишни лойиҳада кўрсатилмаган схемалар бўйича олиб бориш таъқиқланади. Электростанция қурилмаларининг комплекс текширилиши (ишга туширилиши) қуйидаги шартлар бажарилганда тўлиқ ўтказилган деб ҳисобланади: иссиқлик электростанциялари учун, асосий ёқилғида, номинал юклама остида ва лойиҳада кўрсатилган буғ параметрлари билан асосий қурилмаларнинг 72 соат мобайнида меъёрий ва узлуксиз ишлаши, гидроэлектростанциялар учун сув босими ва сарфи ҳамда ишга тушириш комплексига кирувчи барча ёрдамчи қурилмаларнинг доимий ёки навбатма-навбат ишлаши. Электр тармоқларида комплекс текширув, нимстанция қурилмалари 72 соат мобайнида юклама остида узлуксиз ва меъёрий ишлаганда, электр узатувчи линиялар 24 соат мобайнида ишлаганда ўтказилган деб ҳисобланади. Иссиқлик тармоқларида комплекс текширув, қурилмаларнинг юклама остида 24 соат мобайнида комплекс ишга туширишда кўрсатилган номинал босим билан узлуксиз ва меъёрий ишлаганда ўтказилган деб ҳисобланади. ГТУ (газтурбинали қурилма) учун юқорида кўрсатилган комплекс текширув шартларидан ташқари 10 та муваффақиятли автоматик қўшиш, ГЭС гидроагрегатлари учун – 3 та автоматик қўшиш ўтказиш, комплекс текширувнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Комплекс текширувда лойиҳада кўрсатилган назорат-ўлчов асбоблари, блокировкалар, сигнализация ва масофадан бошқарув ускуналари, режимни ростлаши талаб этилмайдиган автоматик ростлагичлар ва ҳимоя ускуналари ишга қўшилган бўлиши шарт. Агар комплекс текширув, иссиқлик электростанциялари учун асосий ёқилғида, номинал юклама остида ва лойиҳада кўрсатилган буғ параметрлари (ГТУ учун-газ) билан ўтказиш мумкин бўлмаса, гидроэлектростанциялар учун сув босими ва сарфи, нимстанциялар учун юклама, электр узатиш линияларини биргаликда ёки бўлак ҳолда текшириш, иссиқлик тармоқлари учун бирон-бир сабаб билан иссиқлик истеъмолчиларининг параметларига етказилмаса, улар ишга тушириш комплексида кўрсатилган ишларни бажаришга боғлиқ бўлмаса, комплекс текширувни заҳира ёқилғида ўтказиш учун қарорни ҳамда юклама ва параметларнинг миқдорини қабул қилиш комиссияси белгилайди ва ишга тушириш комплексини эксплуатация қилишга қабул қилиш далолатномасида бу ҳақда қайд этилади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling