I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
63. 
Энергетика тизими, электростанциялар қурилмаларининг иш режимини ўзгартириш бўйича 
диспетчер фармойишларида режим параметрини ўзгартиришнинг керак бўлган миқдори ва вақти, яъни 
кўрсатилган параметр миқдорига эришиш вақти, ҳамда фармойиш берилган вақт кўрсатилиши шарт.
 
64. 
Оператив ходим ўзидан юқори турувчи оператив ходимнинг хизмат доирасига кирувчи саволлар 
бўйича маъмурий-техник ходимлар ва раҳбарлардан фармойиш олганда фақат ўша оператив ходимнинг 
розилиги билан бажариши шарт. 
 
65. 
Юқори оператив ходимнинг фармойишини бажармаганлиги ёки бажаришни кечиктирганлиги учун 
фармойишни бажармаган шахс ҳамда фармойишни бажармаслигига ёки кечиктиришига сабаб бўлган 
раҳбар шахслар жавобгардир. 
66. 
Агар юқори оператив ходимнинг фармойиши буйсунувчи оператив ходимга хатодек туюлган ҳолатда, 
у фармойиш берган шахсга зудлик билан хабар бериши шарт. Берилган фармойиш тасдиқлангандан 
кейин оператив ходим уни бажаришга мажбурдир. 
Юқори оператив ходимнинг фармойишида ХТҚ бузилган бўлса ҳамда қурилмаларнинг ишдан чиқишига, 
электростанция, нимстанцияларнинг ўз эҳтиёжида (ЎЭ) манбанинг йўқолишига ёки I-тоифали 
истеъмолчиларнинг ўчиб қолишига олиб келадиган фармойишларни бажариши таъқиқланади.
Оператив 
ходим ўзининг бундай фармойишни бажаришдан бош тортиши тўғрисида зудлик билан фармойиш берган
юқори оператив ходимга ва мувофиқ маъмурий-техник раҳбарига хабар беришга мажбур, ҳамда оператив 
журналга ёзиб қўйиши шарт. 



 
67. 
Навбатчиликда бўлмаган оператив ходимлардан иборат шахслар энергетик ускуналарга хизмат 
кўрсатиш бўйича ишларни бажаришга ўз лавозим йўриқномалари доирасида ва сменада бўлган мувофиқ 
раҳбар оператив-диспетчер ходимнинг рухсати билан мувофиқ ҳужжатларга ёзиб қўйиш орқали жалб 
этилиши мумкин. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling