I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
72. 
Оператив ходим тасдиқланган жадвал бўйича ишдаги қурилмани заҳирага ўтказиши, 
қўрилмаларни ишлатиб кўриши (опробование) ва профилактик кўрикдан ўтказиши шарт. 
 
73. 
Оператив ва маъмурий-техник раҳбарлар ўз вазифасини бажара олмаётган қўл остидаги оператив 
ходимни иш жойидан олиши ва мос алмаштиришни бажариши ёки сменадаги вазифаларни қайта 
тақсимлаш ҳуқуқига эга. Бунда бу ҳақда оператив журналга ёзади ёки ёзма фармойиш чиқаради ва 
тезкор-диспетчерлик бошқарув босқичига мувофиқ ходимнинг бўйсуниши бўйича хабар беради. 
 
74. 
Оператив ходим юқори оператив ходимнинг рухсати билан қисқа вақтга, бу вақтда сменадан озод 
қилиниб, таъмирлаш ва синов ишларига жалб этилиши мумкин. Бунда ХТҚ талабларига амал қилиниши 
шарт. 
5. 
Энергетика корхонасининг самарали ишлаши устидан назорат 
 
75. 
Ҳар бир энергетика корхонасида ишнинг охирги самарадорлигини яхшилаш мақсадида 
қуйидагилар таъминланиши шарт: 
энергетик ташувчилар ва технологик параметларнинг сарфлари талаб этилган даражада аниқ ўлчаниши; 
белгиланган шакл бўйича назорат-ўлчов асбоблари ва ахборот-ўлчов тизимлари кўрсаткичларига 
асосланиб қурилмаларнинг иш кўрсаткичларини (сменада, кунлик, ойлик, йиллик) ҳисоблаш; 
қурилманинг ҳолатини, унинг иш режимини, ёқилғи тежами заҳираларини, олиб борилган ташкилий-
техник тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш учун техник–иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш; 
энергетик характеристикалар бўйича аниқланган кўрсаткичлар ва параметлар миқдорларидан ҳақиқий 
оғишларининг сабабини аниқлаш, ишда аниқланган камчиликлар ва уларнинг бартараф этилишини 
аниқлаш, яхши смена ва айрим ишчиларнинг иш тажрибаси билан танишиш мақсадида цех ва сменалар 
ишларининг натижаларини ходимлар билан биргаликда кўриб чиқиш (бир ойда бир мартадан кам 
бўлмаган муддатда); 
қурилмаларнинг ишончли ва тежамли ишлашини ошириш, ёқилғи–энергетика ресурларининг рационал 
бўлмаган йўқотиш ва сарфини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни бажариш. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling