I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
118. 
Электростанция, қозонхона ва нимстанциянинг асосий ва ёрдамчи ускуналарига номинал 
маълумотлар ёзилган жадвалчалар (табличкалар) ўрнатилиши шарт. 
 
119. 
Барча асосий ва ёрдамчи ускуналар, қувурлар, шина секциялари ва тизимлари, ҳамда газ ва ҳаво 
шиберлари рақамланиши шарт. Танлаш бошқарув тизимлари (ТБТ) мавжуд бўлганда арматураларнинг 
жойлашиши бўйича ва бошқарувчи схемаларда рақамлаш тезкор схемага мувофиқ рақами ва ТБТ бўйича 
рақами икки марта кўрсатилиши билан бажарилиши шарт. Асосий ускуналар якка тартиб рақамига эга 
бўлиши, ёрдамчи ускуналарга қўйилган рақам А, Б, В, С ва ҳ. б. ҳарфларни қўшган ҳолда рақамланиши 
шарт. Ускуналарни рақамлаш бинонинг доимий қисмидан ва А қаторидан олиб борилиши шарт. Дубль-
блокларда ҳар бир қозонни блок рақамига А ва Б ҳарфларини қўшиш билан белгиланиши шарт. Иссиқлик 
ўзатувчи тизимларнинг айрим звеноларини рақамлаш иссиқлик ҳаракати йўналишига ва кетма-кетлигига 
қараб, параллел звеноларда эса – ушбу рақамларга А ва Б ҳарфларини қўшиш билан иссиқликнинг 
йўналиши бўйича чапдан ўнга қараб рақамланиши шарт. 
 
120. 
Схемалардаги белгилаш ва рақамлаш, ҳақиқий ёзилган белгилаш ва рақамлашга мувофиқ бўлиши 
шарт.
 
121. 
Эксплуатация қилиш жараёнида энергетик ускуналарга киритилган барча ўзгартиришлар 
йўриқномаларга, схемаларга ва чизмаларга жавобгар шахснинг имзоси ва унинг мансаби кўрсатилиши 
билан ҳамда ўзгартириш киритилган сана кўрсатилиши билан киритилиши шарт. 
Йўриқномаларга, схемаларга ва чизмаларга киритилган ўзгаришлар ҳақидаги ахборот ушбу 
йўриқномаларни, схемаларни ва чизмаларни билиши шарт бўлган барча ишчиларнинг эътиборига 
фармойишлар журналига ёзиш билан етказилиши шарт. 
 
122. 
Технолоик схемалар (чизмалар) уларнинг ҳақиқий эксплуатацион схемаларга мослиги 2 йилда 
бир мартадан кам бўлмаган муддатда текширилганлиги ҳақида белгилаш орқали текширилиши шарт. 
Ушбу муддатларда йўриқномалар ва керакли йўриқномалар ва технологик схемалар рўйхати қайта қўриб 
чиқилади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling