I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
193. 
Энергетик объектнинг бош муҳандиси томонидан, варақалар ёки дастурлар бўйича ўтказиладиган 
қўшиб-ажратишларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган маъмурий-техник 
хадимлардан иборат шахсларнинг рўйхати тасдиқланиши шарт. Рўйхат ходимлар таркиби ўзгарганда 
кўриб чиқилиши (корректировка қилиниши) шарт. Рўйхат нусхалари энергетик маскан вва цехларнинг 
катта тезкор ходимларининг иш жойида бўлиши шарт. 
 
194. 
Қўшиб-ажратиш варақалари бўйича ушбу Қоидада кўрсатилган (аниқланган) намунавий ишлар 
бажарилади. 
Қўшиб-ажратиш варақаларида қуйидагилар кўрсатилиши шарт: 
қўшиб-ажратишлар маскани (объект); 
қўшиб-ажратишларларнинг бошланиш ва тугаш вақти; 
қўшиб-ажратишларни ўтказиш учун керак бўлган шароитлар; 
қўшиб-ажратишларни бажариш кетма – кетлиги; 
қўшиб-ажратишлар тугагандан кейин тусувчи ва ростловчи арматураларнинг жойлашиши
қўшиб-ажратишларларнинг бажарилишининг олиб борилиши устидан назорат олиб борувчи ва бунинг 
учун жавобгар ходим. 
 
195. 
Дастурлар бўйича намунавий бўлмаган (не типовые) ишлар эксплуатацион йўриқномаларда кўзда 
тутилмаган ишлар бажарилиши шарт. 
Дастур энергетик объектнинг бош муҳандиси томонидан, агарда дастурнинг ҳаракати бир энергетик 
объектнинг доирасидан чиққанда энергетика тизими бошқарув органи томонидан тасдиқланади. 
 
196.
Қўшиб-ажратишларни бажариш дастурларида қуйидагилар кўрсатилиши шарт: 
қўшиб-ажратишларни бажаришнинг мақсади; 
қўшиб-ажратиш объекти; 
қўшиб-ажратишни бажаришга тайёргарлик бўйича чора–тадбирлар рўйхати; 
қўшиб-ажратишларни бажариш шароитлари
керак бўлган ҳолатда – қўшиб-ажратиш обеъкти схемаси (схемадаги обеъкт элементларининг номланиши 
ва рақамланиши обеъктдаги қўлланилган номланиш ва рақамланишларга тўлиқ мувофиқ келиши шарт); 
бажариладиган операцияларнинг тартиби ва кетма-кетлиги, тўсувчи ва ростловчи органларнинг ва 
технологик ҳимоя ва автоматика элементларининг жойлашишини кўрсатиш орқали; 
қўшиб-ажратишларни бажарувчи тезкор ходимлар; 
қўшиб-ажратишларга қатнашиш учун жалб этилган ходимлар; 
қўшиб-ажратишларнинг бажарилишига раҳбарлик қилувчи тезкор–диспетчер ходим; 
энергетик объектнинг икки ва ундан ортиқ бўлинмалари иштирок этадиган қўшиб-ажратишларда умумий 
раҳбарликни олиб борувчи шахс маъмурий техник ходим; 
дастурда кўрсатилган шахсларнинг вазифалари ва жавобгарлиги
22 


ишни хавфсиз олиб боришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар рўйхати; 
авария ҳолати пайдо бўлганда ёки одамлар ҳаётига ва ускуналарнинг бутунлигига хавф солувчи 
вазиятларда ходимларнинг ҳаракати. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling