I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
197. 
Ушбу Қоиданинг 191-бандида кўрсатилган такрорланувчи қўшиб-ажратишлар учун энергетик 
объектларда олдиндан тузилган намунавий дастурлар ва варақалар қўлланилиши шарт, улар ҳар 3 йилда
1 марта қайта кўриб чиқилиши ва ускуналар ишга киритилганда, реконструкция ёки демонтаж 
қилинганда, технологик схемаларига, технологик ҳимоя ва автоматика схемаларига ўзгартириш 
киритилганда кўриб чиқилиши (корректировка қилиниши) шарт. 
 
198. 
Қўшиб-ажратиш дастурлари ва варақалари тезкор ходимлар томонидан қўлланилади ва қўшиб-
ажратишларни бажаришда тезкор ҳужжат ҳисобланади. 
 
199. 
Объектда мнемосхема бор бўлса, қўшиб-ажратишлар тугагандан кейин ҳамма ўзгаришлар унда 
акс эттирилади. 
 
200. 
Қўшиб-ажратишлар дастурлари бошқа тезкор ҳужжатларга тенг ҳолатда сақланиши шарт. 
13. Хавфсизлик техникаси 
 
201. 
Хавсизлик техникаси бўйича барча ишлар хавфли ишлаб чиқариш омилларининг ишчиларга 
тасирини бартараф этиш учун белгиланган ташкилий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизимини 
яратишга йўналтирилиши шарт.
202. 
Энергетик объектларнинг ускуналарини, биноларини ва иншоатларини эксплуатация қилиш ва 
таъмирлашнинг тузилиши меҳнат мухофазаси бўйича меъёрий далолатномаларнинг талабларига жавоб 
бериши шарт. 
 
203. 
Энергетик объектларнинг ускуналарига, биноларига ва иншоатларига хизмат кўрсатишда 
қўлланиладиган ҳимоя воситалари, мосламалари ва асбоблар меҳнат муҳофазаси бўйича ҳаракатдаги 
меъёрий далолатномаларга мувофиқ ўз вақтида кўрикдан ва синовдан ўтказилиши шарт. 
 
204. 
Корхоналарда “Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар ва уларни ишлаб чиқиш ҳақида 
Низом”да келтирилган талабларга асосан айрим касб ишчилари учун (электрпайвандчилар, дастгоҳчилар, 
чилангарлар, электромонтёрлар, лаборантлар, фаррошлар ва б.) ҳамда айрим иш турлари (баландликда 
бажариладиган ишлар, монтаж, наладка, таъмирлаш, синовлар ўтказиш ва б.) учун меҳнат муҳофазаси 
бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши шарт. 
205. 
Ҳар бир ишчи ускуналарга хизмат кўрсатишга ва иш жойида меҳнатни ташкиллаштиришга оид
меҳнат хафсизлиги талабларини билиши ва қатъий бажариши шарт. 
206. 
Энергетик корхоналарда хавфсизлик техникаси бўйича ишларни ташкиллаштириш “Меҳнат 
муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш ҳақида намунавий Низом”га (1996 й. 14 август № 273-
сон билан қайд этилган) асосан ишлаб чиқилган меҳнат муҳофазасини бошқариш тизими ҳақида соҳа 
Низомига мувофиқ келиши шарт. 
Хавфсизлик техникаси бўйича ишларга умумий раҳбарлик ва ишларнинг хавфсизлиги учун шахсий 
жавобгарлик энергетик объектнинг биринчи раҳбарига (иш берувчисига) юклатилади. 
Энергетик объектларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари иш жойларида, ишлаб 
чиқариш хоналарида ва энергетик объектларнинг ва ташкилотларнинг ҳудудларида меҳнат 
шароитларининг ҳавфсизлигини ва соғломлилигини таъминлаши, хавсизлик ва ишлаб чиқариш 
санитариясининг ҳаракатдаги талабларига уларнинг мувофиқлигини назорат қилиши ҳамда ходимларни 
ўқитишни билимини текширишни, йўриқнома ўтишни ўз вақтида ташкиллаштириш, меҳнат муҳофазаси
талабларига улар томонидан риоя қилиниши устидан назорат олиб боришни ташкилаштиришлари шарт. 
Зарарли ва хавфли омилларнинг ходимларга таъсирини бартараф этиш имконияти бўлмаганда, раҳбар 
ва мансабдор шахслар, ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашга мажбурдирлар. 
207. 
Ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳамда ҳар қандай меҳнат хавфсизлиги талабларининг бузилиши 
сабаблари ва уларнинг пайдо бўлишининг айбдорлари аниқланиши ва бунга ўхшаш ҳодисаларнинг 
такрорланмаслигидан огоҳлантирувчи чора–тадбирлар қўлланилиши шарт. Бахтсиз ҳодисалар тўғрисида 
хабар бериш, уларнинг сабабини излаш ва ҳисоблаш “Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни ва 
ишчиларнинг соғлиғининг бошқа шикастланишини излаш ҳақида Низом”га мувофиқ олиб борилиши 
шарт. (СП б 1997 й №6) Бахтсиз ҳодисаларнинг тўғри ва ўз вақтида изланиши ва ҳисобланиши, Н1 форма 
далолатномаларининг расмийлаштирилиши, бахтсиз ҳодисалар сабабини бартараф этиш бўйича 
тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва бажарилиши учун энергетик объектнинг раҳбарлари жавобгардир. 
208. 
Ўлим ва оғир оқибатли бахсиз ҳодисалар ва гуруҳий бахсиз ҳодисаларни излаш материаллари 
бўйича бахтсиз ҳодисалар обзори чиқарилиши ва энергетик объектлар, ташкилотлар ходимлари билан 
ишлаб чиқилиши ҳамда ушбу обзорда кўрсатилган тадбирлар ўтказилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling