I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Download 0.81 Mb.
bet93/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

Фукаролик - ҳуқуқий жавобгарлик фукароларнинг, шахсларнинг мулкий муносабатлари ва бу муносабатлар билан боглик мулкий характерда булмаган шахсий муносабатларга зарар етказганлик холатларида белгиланади. Фукаролик - ҳуқуқий жавобгарлик Фукаролик кодекси, Ер кодекси, Оила кодекси, Мехнат кодекси ва бошкаларда назарда тутилган холатларда кулланилади.
Маъмурий - ҳуқуқий жавобгарлик ҳуқуқий муносабатларнинг бузилиши билан боглик булиб, уларга - урнатилган умумтартиб коидаларни бажармаслик, масалан, йул харакати коидаларини ва жамоат тартибини бузиш, табиатни мухофаза этишга кариши харакатлар ва бошкалар киради.
Маъмурий - ҳуқуқий жавобгарлик буйича куйидаги жазо чораларини курсатиш мумкин : огохлантириш; жарима солиш; предметни мусодара килиш(ҳуқуқни бузиш куроли ёки объекти булса); махсус ҳуқуқлардан махрум этиш (ов килиш, транспорт воситаларидан фойдаланиш ва х.); маъмурий камок; ахлок тузатиш ишлари ва бошкалар.
Интизомий - ҳуқуқий жавобгарликнинг белгиланиш холатлари Мехнат кодексида, ички мехнат тартиби коидаларида хамда махсус Низомларда назарда тутилади. Интизомий ҳуқуқ менат ва хизмат интизомларини, харбий ва бошка интизомларини бузиш билан боглик булиб, уларга идоранинг ички тартиб - коидаларини бузиш, ишга кеч келиш ёки ишдан барвакт кетиш ва х.каби холлар киради.
Жиноий ва фукаролик - ҳуқуқий жавобгарликни белгилаш факат суд ва хужалик судлари томонидан амала оширилади.
Маъмурий ва интизомий - ҳуқуқий жавобгарлик ички ишлар органлари, мансабдор шахслар ва тегишли ваколатга эга рахбар шахслар (маъмурият) томонидан амалга оширилади.
Юридик жавобгарликни белгилашнинг асосий максади жазолаш эмас, балки ҳуқуқнинг умуммаксадларини муайян ифодасига каратилган булиб, улар ижтимоий муносабатларнинг мустахкамланиши, тартибга солиниши ва химоясида узининг ифодасини топади.Бу максадлар уз навбатида ҳуқуқнинг тартибга солувчи (регулятив) ва курикловчи функцияларини амалда булишини белгилайди. Юридик жавобгарликнинг асосий функцияси қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботни мухофаза килишдан иборат. Муайян (конкрет) ҳуқуқбузарга нисбатан жавобгарликнинг кулланиши бирмунча тор максадни, яъни айбдорни жазолашни кузлайди.Бу билан давлат узининг мажбурлов чораларини амалга ошира туриб, яна бошка бир максадни кузда тутади - бу максад келажакда ҳуқуқбузарликни содир этишни олдини олишга ёки бу хакда огохлантиришга каратилган булади.
Бу максадлар уз навбатида юридик жавобгарликнинг функцияларини белгилаб беради. Кузланган максадларга эриши учун куйидаги тамойилларга амал килинади : қонунийлик; адолатпарварлик; максадга мувофиклилик; ҳуқуқ бузилнган холда жавобгарликнинг мукаррарлиги; индивидуаллик (жавобгарликни факат ҳуқуқбузарга нисбатан куланиллиши).
Қонунийлик. Бу тамойилнинг мохияти ҳуқуқ коидаолари талабларини катий ва аник татбикидан иборат булиб, юридик жавобгарликга нисбатан бу талаб, уни факат ваколатли органлар томонидан конунда белгиланган асосларда хамда урнатилган тартибда амалга оширилишидир.
Адолатпарварлик. Бу тамойил айбдор булмаган шахсларни жавобгарликка тортилиш холларига йул куймасликни ёки содир этилган килмишнинг исботланиши зарурлигини талаб этади. Юридик жавобгарликнинг адолатпарварлик тамойили куйдаги расмий талаблар тизимида уз ифодасини топади.
-ножуя килмишлар учун жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас;

  • Жавобгарлик ни белгиловчи ва уни огиллаштирувчи конун оркага кайтиш кучига эга эмас;

  • Ҳуқуқни бузилиши натижасида келтирилган зарарни коплаш зарурати мавжут булса, юридик жавобгарликни куллаш оркали унинг урни турдирилади;

  • Хар бир бузилган ҳуқуқ учун факат битта жавобгарлик белгиланади;

  • Ҳуқуқбузарлик ким томонидан содир этилган булса, факат шу шахс жавобгарликка тортилади;

  • Жазо турлари ва чоралари ҳуқуқбузарликнинг даражасига (огир ёки егиллиги ) боглик булади.

Ҳуқуқ бузилган такдирда жавобгарликнинг мукаррарлиги. Юридик жавобгарлик ҳуқуқбузарлик билан узлуксиз боглик ва бу богликликдан ушбу тамойилнинг мохияти келиб чикади. Яъни содир этилган хар кандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг кулланиши хамда унинг мукаррарлиги белгиланади. Кишиларнинг онгида юкоридаги богликликни, яъни хар кандай ҳуқуқбузарликнинг жазосиз колмаслиги тугрисидаги дунёкарашни шакллантириш - ҳуқуқбузарликнинг даражасини камайтиришга каратилган мухим омилдир.
Максадга муофиклилик. Содир этилган килмишга нибатан жавобгарликнинг мукаррарлиги бу тамойилнинг маъносини англатади, чунки белгиланадиган жавобгарлик максадга мувофикдир. Ёки ҳуқуқбузарни конуний асосларсиз жавобгарликдан озод килишга йул куйилмаслик хам максадга мувофиклиликдир ва х.. максадга мувофиклик талаблари жавобгарликни тадбик этишда қонунийлик талабларига зид келмаслиги керак ва аксинча, максадга мувофик эмаслик нуктаи назаридан конун талабларини бузиш мумкин эмас.
Индивидуаллик. Бу тамойилга биноан содир этилган ҳуқуқбузарлик учун факат айбдор шахснинг узига нисбатан жавобгарлик кулланилади. Жавобгарликни айбдор субъектдан бошка субъектга утказишга йул куйилмаслиги керак. Масалан, куп холларда рахбар ходимларнинг маъсулятсизлиги туфайли йул куйилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик корхона ёки ташкилотларнинг зиммасига юклатилишига харакат килинади. Бу тамойилни хаётга тугри тадбик этиш учун хар бир ходимнинг функционал вазифалари ва унинг бу вазифаларини бажармаслик окибатида келиб чикадиган жавобгарлик чоралари доираси конунчилик ва бошка норматив хужжатларда уз аксини (ифодасини) топиши зарур.
Юридик жавобгарлик ҳуқуқ нормаолари коидаларига биноан ҳуқуқни куллаш органнинг карорига асосланиб юзага келади ва унинг фактик асоси ҳуқуқбузарлик хисобланади.
Шу билан бирга ҳуқуқбузарлик, уз - узидан жавобгарликни келтириб чикармайди ёки давлат мажбурлов чораларини куллашни юзага келтирмайди, балки бундай куллаш учун асос булади холос. Реал юридик жавобгарликни амалга ошириш учун эса ваколатли органннг ҳуқуқни куллаш акти зарур булади. Бундай актлар суднинг карори. Маъмурият буйруги булиши мумкин.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling