I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари
Нерсесянц В.С. Общая теория права и государства: Учебник. – М.: Норма – Инфра-М, 1999. – 552 с
Download 0.81 Mb.
|
Davlat xuquq nazariyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саидов А. X. Сравнительное правоведение. - Т.: Адолат, 1999. 1. Ҳуқуқий тизим тушунчаси, таснифи.
Нерсесянц В.С. Общая теория права и государства: Учебник. – М.: Норма – Инфра-М, 1999. – 552 с.
Лазарев В.В., Липень С.В. Теория государства и права. – М.: Спарк, 2000. – 511 с. Саидов А.Х. Ҳозирги замон асосий ҳуқуқий тизимлари. Дарслик. Тошкент, 2004, 408 б. Саидов А. X. Сравнительное правоведение. - Т.: Адолат, 1999. 1. Ҳуқуқий тизим тушунчаси, таснифи. Ҳар бир давлатда ўзининг тарихан шаклланган ҳуқуқий одатлари, анъаналари (традициялари), қонунчилик, юрисдикция органлари амалда (ҳаракат)да бўлиб, уларда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий менталитетига хос хусусиятлар мужассамлашгандир. Мамлакатларнинг ҳуқуқий ўзига хослига уларнинг ҳукуқ тизимларини ўзларига хос равишда шаклланиши, яъни барча ҳукуқий ҳодисалар (нормалар, муассасалар, муносабатлар, ҳукуқий онг ва ҳ.) нинг ўзида мужассамлашганини бирдиради (ҳуқуқий тизим тор маънода). Жумладан, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, фарқлари билан бир қаторда, бу ҳукуқ тизимларида умумий томонларни, ўхшаш элементларни кўриш мумкин ҳамда уларни ҳукуқ оилаларига гуруҳлаш мумкин (кенг маънода). Турли хил давлатларнииг ҳуқуқ тизимларини тасиифлашнинг ёки бирлаштиришнинг бир неча критерия, (мезон) лар мавжуд бўлиб, уларга куйидагалар киради: юзага келиши ва кейинга тараққиётнинг умумийлига (генезис умумийлиги) Ҳуқуқий тизимларнинг ўзаро тарихан боғлиқлиги, яъни битта қадимги давлатдан келиб чиқиб ривожланганлиги, ёки у ёки бу ҳуқуқий тамойилларга, нормаларга, ҳуқуқий *** асосланганлига. ҳуқуқ нормаларининг ифода этилиши ва мустаҳкамланиши, манбаларининг умумийлиги. Ҳукуқнинг ташқи шакли ҳақида гап юритилиб, ҳуқуқ нормасини қаерда ва қандай қайд этилиши (қонунларда, шартномаларда, суд қарорларида, одатлар ва ҳ.), уларни роли, аҳамияти, муносабатлари кўзда тутилади. тузилиши жиҳатидан бирлиги, ўхшашлиги. Бир хил ҳукуқ оиласига кирувчи мамлакатлар ҳуқуқ тизимлари норматив ҳукуқий манбарининг тузилиши (қурилиши) жиҳатидан ўхшаш бўлиши. ижтимоий муносабатларни тартибга солиш тамойиллари (принпиплари) умумийлиги. Баъзи мамлакатларда бу ғоя субъектларнинг эркинлига, уларнинг формал тенглиги, судловнинг объективлигида намоён бўлса, бошқаларида теологик, диний (мусулмон давлатлари), *** ва учинчи бир мамлакатларда социалистик, миллий-социалистик ғояларда намоён бўлади. юридик тушунчалар, терминалогая, категория (мезон)ларнинг ифода этилиши ҳамда ҳуқуқ нормаларини тизимлашнинг бирлига. Бир хил ҳуқуқий тизимга кирувчи мамлакатлар қонуншуносларнинг ҳуқуқий текст (матн)ларни ишлаб чиқишда уларни тизимга солишда, тартибга солишда кўллашлари. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда фанда қуйидага ҳуқуқ тизимларини ажратиб кўрсатишади: ангао-саксон ҳуқуқ тизими (Англия, АҚШ, Канада, Австрия, Янги Зеландия ва б.); романо-герман ҳуқуқ тизими (Еврўпа континентал давлатлари, Лотин америкаси, Туркия, бир неча Африка давлатлари); мусулмон (диний) ҳуқуқ тизими (давлат даражасида ислом, инду, иуда динларига сиғунувчи мамлакатлар); социалистик хукуқий тизим (Хитой, Въетнам, КХДР, Куба); Одатдаги ҳукуқий тизим (Эквадорга яқин Африка, Мадакаскар мамлакатлари). Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling