I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Континентал (роман-герман) ҳуқуқ тизими


Download 0.81 Mb.
bet99/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

3. Континентал (роман-герман) ҳуқуқ тизими
Романо-герман ҳукуқий тизими (ҳуқуқи) ХII-ХIII асрларда Европа континентида рим ҳуқуқининг натижасида юзага келди. XIII асрдан бошлаб романо-герман ҳуқуқи давлат чегарасидан чиқиб, бутун Европада ривожлана ва тараққиёт эта бошлади (Англиадан ташқари). ХVI-ХVIII асрларда Европа ҳуқуқ тараққиёти жараёни янги шакл касб этади. Рим ҳуқуқи ва унинг умумий принциплари миллат ва маиший давлтачиликнинг ўрнатилиши билан Европага интеграция қилинади (миллий норматив тизимга). Бу жараён турли мамлакатларнинг ижтимоий укладини ҳисобга оладиган маиший қонунчилик, миллий кодекс ишлаб чиқиш билан якунланади (ҳозирда «евросоюз», №европа уйи» масалаларига **). Интеграциянинг асоси бўлиб, рим хусусий ҳуқиқининг умумий принциплари, «руҳ»лари ҳисобланади.
Романо-герман ҳукуқи нормаларининг хусусиятлари. Романо-герман ҳукуқ нормаси - қонуншунос ёки ваколатли орган томонидан ифодаланган ҳулқнинг умумий қоидаларидир.
Бу норманинг англосаксон ҳуқуқи нормасидан (прецедентидан) асосий фарқи, у кенг тарқалган, абстракт характерга эгалигида. Унинг кенг тарқалганлик (обобщенный) характерга эгалига нормаларга негатив таъсрини ҳам беради: норма қанча умумий бўлса, уни амалиётда қўллаш масаласи ҳам қийминлашади. Уни конкретлаштириш ва шарҳлаш муаммолари келиб чиқади.
Романо-герман ҳуқуқи манбалари:
а) романо-герман ҳуқуқининг асосий манбаси бўлиб, қонун ҳисобланади. Қонун тизими мамлакатлар Парламентлари томонидан қабул қилинади, улар олий юридик кучга эга бўлиб, бутун мамлакат ҳудудида ва барча фуқаролар учун тарқатилади (ўрнатилади).
Романо-герман доктринасига биноан қонунлар:

  • конституциявий;

  • жорий (одатдаги) қонунларга ажратилади.

Қонунларнинг устуворлига Конституцион судлар ёки Олий суд органлари томонидан таъминланади. Жорий қонунлар ичида кодекслаштирилган актлар муҳим ўрин тутади.
б) иккинчи манба бўлиб одат ҳисобланади. Тарихан одатдага нормалар қонунларда ўз ифодасини топган.
в) учинчи манба бўлиб, баъзи бир ўзгартишлар билан суд амалиётини ҳисоблаш мумкин (яъни ҳуқуқдаги бўшлиқларни, қарама-қаршиликларни ҳал қилиш мақсадида судьяларга парламентлар томонидан кенг имтиёзлар берилгани бўлиб, судьялар томонидан баъзан қонуншунос иродаси (эрки)га
қарши борсада, улар қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилгандир.
Романо-герман ҳукуқининг тузилиши:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling