оммавий;
хусусий.
Оммавий хукуқ - умумий, давлат манфаатларини ифода этади (конституциявий, жиноий, маъмурий, молиявий, халқаро, жиноий-процессуал, меҳнат ҳуқуқи...).
Хусусий ҳуқуқ - хусусий манфаатларни ифода этади (оилавий, фуқаролик, савдо, халқаро хусусий, меҳнат ҳуқуқининг алоҳида институтлари ва б.).
Романо-герман ҳукуқининг тузилиши хусусиятларидан яна бири, нормалари соҳаларга кетма-кетлик билан бўлиниши уларни конкрет институт ёки тармоқ ҳукуқларини боғланганлиги.
4. Анъанавий-диний ҳуқуқий тизимлар.
Мусулмон хуқуқий тизими. Ҳозирга пайтда мусулмон ҳуқуқий тизими - Эрон, Покистон, Йемен Араб мамлакатлари, Ливия, Судан ва ҳ. Мамлакатларда кучлироқ ўз ифодасини топган. Мусулмон ҳуқуқий нормалари: унинг Оллоҳ билан бошиқлиги; улар ваколат берувчи ёки тақикдовчи нормалар эмас; асосида диний табиатдан келиб чиқадиган мажбурият, бурч, у ёки бу ишни бажариш ётади. Манбари: Қуръон, Сунна, Ижмо, Қиёс. Ҳозирга пайтда юзага келган манба - НҲ актлар (қонун).
20 МАВЗУ: ФУКАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВА ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ. ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ
РЕЖА
1.Фукаролик жамияти тушунчаси
2.Ҳукукий давлат гояси.Хокиямтлар булиниш назарияси
3.Хозирги замон ҳуқуқий давлатини шакллантириш муаммолари. Унинг белгилари ва хусусиятлари.
4. Узбекистон Республикасида ҳуқуқий давлатни шакллантириш.
Адабиётлар
Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Масъул муҳаррирлар Ҳ.Б.Бобоев, Ҳ.Т.Одилқориев. -Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 2000. –528 б.
Исламов З.М. Общество. Государство. Право .–Т.: Адолат, 2001.-696 с.
Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқнинг умумназарий муаммолари: ҳуқуқни тушуниш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқ ижодкорлиги. – Т.: ТДЮИ. 2005. -187 б.
Общая теория права и государства: Учебник / Под ред. В.В. Лазарева. — 3-е изд., перераб. и доп. — М.: Юристъ, 2001. — 520с.
Do'stlaringiz bilan baham: |