I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
инвестиция воситачиси — мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;
брокер — фонд биржасининг аъзоси бўлган, мижоз топшириғига асосан ва унинг ҳисобидан биржа битимлари тузувчи инвестиция воситачиси; дилер — фонд биржасининг аъзоси бўлган ўз номидан ва ўз ҳисобидан биржа битимлари тузувчи инвестиция воситачиси; мижоз — қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг хизматларидан фойдаланувчи депонент ёки бошқа шахс; манфаатлар тўқнашуви – инвестиция воситачиси ва (ёки) мехнат ёки фуқаролик-хуқуқий шартномаси асосида ўз фаолиятини олиб борувчи унинг ишчилари (бундан кейин — ишчилар), ва инвестиция воситачиси мижозининг ўртасидаги инвестиция воситачиси ва (ёки) унинг ишчиларининг мижозга зарар келтирувчи ва мижоз учун салбий оқибатларга олиб келувчи харакатлари (харакатсизлиги) натижасидаги мулкий ва бошқа манфаатларининг тўқнашуви; қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги. Шу ўринда айтиш жоизки, инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишда: мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртма бериш, ўтказиш борасидаги топшириқларини виждонан ҳамда уларнинг келиб тушиши тартибида бажариши; мижозларга шартнома тузиш ва ижро этиш билан боғлиқ барча керакли маълумотларни етказишга, тузилган битимлар ва қилинган операциялар бўйича мижозларга ҳисобот бериши; манфаатлар тўқнашувида, шу жумладан дилерлик операцияларини қўшиб олиб бориш билан боғлиқ бўлган ҳолатларда, мижозга низо келиб чиқиши ҳақида дарҳол хабардор қилиш ва уни мижоз фойдасига ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриши; инвестиция воситачиси томонидан тегишли торшириқ олингунига қадар мижоз хабардор қилинмаган инвестиция воситачиси ва унинг мижози ўртасида манфаатлар тўқнашуви натижасида юзага келган зарарни ўрнини қоплаши; мижозлар топшириғи асосидаги битимларни инвестиция воситачисининг ўз дилерлик операцияларига нисбатан устивор равишда амалга ошириши; мижозни қимматли қоғозларга доир битимлар ва топшириқларни билан боғлиқ таваккалчиликлар ҳақида хабардор қилиши; мижозларга қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг қоидаларига мувофиқ, қимматли қоғозларни мустақил равишда сотиб олиш ва сотиш имконини бериши, бунда битимларнинг оқибатлари учун инвестиция таваккалчиликлари бўйича жавобгарлик мижозларнинг ўзларига юкланади; қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан операцияларда, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари қоидаларига риоя қилиши; қимматли қоғозлар билан операцияларнинг ички ҳисобини юритиш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг норматив-хуқуқий ҳужжатларига, ўз тартиб-таомилларига ва қоидаларига мувофиқ ички назоратни ташкил этиши ва амалга ошириши; ўз маблағларининг миқдори қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган ўз маблағларини етарли даражада бўлишлик мейёрига мувофиқлигини таъминлаши; хар бир мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиши, қимматли қоғозларга доир битимлар ва операцияларни мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириши керак; номинал сақловчи сифатида ўз мижозларининг қимматли қоғозлари бўйича даромадларни тўлиқ ва ўз вақтида, шу билан бирга қимматли қоғозлар муомаладан чиқарилганда номинал қийматини олишда ёрдам кўрсатиши керак. Инвестиция воситачилари эмиссиявий қимматли қоғозларнинг жойлаштирилмаган қисмини сотиб олиш мажбуриятини олиб ёки олмаган холда эмитент номидан эмиссиявий қимматли қоғозларни сотиш тўғрисида шартномалар тузиши мумкин; Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишда: а) тегишли лицензиясиз қимматли қоғозларга доир битимларни тузиши; б) мижозлар билан уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларини чекловчи шартномалар тузиши; в) тақиқланган битимлар ёки қонун талабларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган битимларда иштирок этиши; г) инвестиция воситачига тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати тўлиқ тўлагунига қадар уларга доир битимлар тузиши, бунда неттингдан фойдаланиш мустасно; д) мижозларга қимматли қоғозларга инвестиция қилишдан даромадни кафолатлаши; е) мижозларнинг қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиши, агар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу қимматли қоғозларни эмиссиясини тўхтатган бўлса; ж) қимматли қоғозлар бозорида тегишли профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган қимматли қоғозлар бозори иштрокчиларининг профессионал хизматларидан фойдаланган ҳолда қимматли қоғозлар билан битимлар тузиши (қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият билан шуғулланувчи тижорат банклари ва суғурталовчи компанияларнинг профессионал хизматларидан фойдаланиш ҳолатларидан ташқари); з) мижозларнинг қимматли қоғозлар ва инвестиция воситачининг банк ҳисоб-варақасидаги маблағларидан мижоз топшириғисиз ишлатиш, бунда шартномада махсус қайд этилган ҳоллар мустасно; и) қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиши, маҳфий ва инсайдер ахборотдан фойдаланиши; к) қимматли қоғозлар ва уларга доир нархлар тўғрисида қасддан бузиб кўрсатилган ахборотни тақдим этиш орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга ундаши тақиқланади. Мижознинг талабига биноан инвестиция воситачиси: а) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатдан кўчирма нусхасини; б) инвестиция воситачиси сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессинал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг кўчирма нусхасини; в) устав фонди, ўз маблағлари ва захира фонди тўғрисида ахборотларни; г) битимларни тузиш ва бошқа хизматлар учун дилерлик (ставкалар) тўлови, комиссион мукофотлар ва бошқа йиғимларнинг нархлари ва тўловларнинг миқдорини; д) мижоз оладиган қимматли қоғозлар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборотларни; е) мижоз оладиган қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласидаги ахборотларни, шунингдек ушбу қимматли қоғозларнинг инвестор томонидан маълумот тақдим этиш тўғрисида талаб қўйилган санадан олдинги олти ҳафта давомидаги нархлари ҳақидаги маълумотларни; ж) қимматли қоғозларга доир ўз номидан ва мижоз ҳисобидан амалга оширилган битимларнинг натижалари бўйича ҳисоботни шартномада келишилган муддатлар ва шаклда тақдим этади.50 Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчисининг фаолияти тўғрисидаги Низом. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчисининг фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди. Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида маслаҳат бериш фаолиятини амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига татбиқ этилади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling