I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Инвестиция воситачилари (номинал сақловчилар) томонидан хизмат кўрсатиладиган депо ҳисобварақлари сони (минг дона)52


Download 1.46 Mb.
bet84/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Инвестиция воситачилари (номинал сақловчилар) томонидан хизмат кўрсатиладиган депо ҳисобварақлари сони (минг дона)52

Ўтган йилнинг айни шу даврига қиёслаганда, депо ҳисобварақлари сони 22,5% фоизга камайган. (01.01.2018 йил ҳолатига депонентлар сони 920,3 мингни, шу жумладан 66,9 минг юридик шахсни ва 853,5 минг жисмоний шахсни ташкил этган.) 01.01.2019 йил ҳолатига кўра, инвестиция воситачилари томонидан ҳисоби юритиладиган қимматли қоғозларнинг умумий ҳажми 4 836,8 млрд. сўм миқдордаги 2 366,9 млрд. дона қимматли қоғозни ташкил этди. Ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан инвестиция воситачилари томонидан ҳисоби юритиладиган қимматли қоғозлар ҳажми 18,24 фоизга ортди. (01.01.2018 йил ҳолатига қимматли қоғозлар ҳажми 4 090,6 млрд.сўм миқдордаги 1 701,1 млрд донани ташкил этган).
19.3.2-диаграмма
Инвестиция воситачилари (номинал сақловчилар) томонидан ҳисоби юритиладиган қимматли қоғозлар хажми53

Марказий депозитарий томонидан ҳисобот даврида 683 091,5 млн. дона қимматли қоғозлар бўйича 110 та биржадан ташқари шартномалар рўйхатга олинган. Рўйхатга олинган биржадан ташқари битимлар бўйича депо ҳисобварақлари бўйича 108 та ўтказмалар амалга оширилган. Марказий депозитарий томонидан юритиладиган депонентларнинг ягона базаси 01.01.2019 йил ҳолатига 923 598 тани, шу жумладан 858 283 та жисмоний шахсни ва 65 315 та юридик шахсни ташкил этди. (01.01.2018 йил ҳолатига ушбу кўрсаткичлар 920 349 ни (853 465 жисмоний ва 66 884 юридик шахсни ташкил этган). Депонентларнинг ягона базасида рўйхатга олинган шахслар сони ҳисобот даври давомида 3 249 тага ортди.
2018 йилнинг март ойида Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг масъул мутахассислари Россиянинг “Фридом Финанс” инвестиция компаниясининг Қозоғистон филиали вакиллари билан иш учрашувини ўтказдилар. Маълумот учун: ушбу компания жаҳоннинг NYSE, NASDAQ, AMEX каби йирик фонд биржалари савдоларига қимматли қоғозлар чиқаришни ташкил этиш, шунингдек қимматли қоғозларни ишончли бошқариш ва брокерлик хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади. Хорижий мамлакатларнинг профессионал ташкилотлари билан алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш – жаҳон иқтисодий ҳамжамияти билан интеграциялаш жараёнининг узвий қисми ҳисобланади. Айни шу жиҳатдан ҳам Марказий депозитарийнинг келгусидаги ҳаракатлари жаҳон фонд бозорларининг етакчи ташкилотлари билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатишга йўналтирилиши табиий.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling