I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Хисоб-китоб клиринг палатаси институти вазифалари


Download 1.46 Mb.
bet86/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

20.3.Хисоб-китоб клиринг палатаси институти вазифалари.
Клиринг-қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятнинг бир тури. Қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятнинг бу тури қимматли қоғозларни сотувчилар ва харидорлар ўртасида фонд бозорида юзага келадиган ўзаро мажбуриятларни аниқлаш ва уларнинг ўзаро даъво ва мажбуриятларини офсет қилишни ўз ичига олади.
Қуйидагилар ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • фонд бозорида қимматли қоғозлар билан битишувлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар ўз вақтида ва тўлиқ ўтишини таъминлаш;

  • биржа ва биржадан ташқари бозорларда қимматли қоғозлар айланишини жадаллаштириш;

  • қимматли қоғозлар бозорида битишувлар тузишда кечиктириш ва тўламасликларнинг олдини олиш;

  • содир этиладиган битишувлар натижаларини оператив умумлаштириш ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларини бозор конъюнктурасининг жорий ҳолатидан хабардор қилиш.

Қуйидагилар ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг асосий функциялари ҳисобланади:

  • битишув бўйича ахборот тўплаш, солиштириш, унга тузатиш киритиш бўйича операциялар амалга оширилишини назарда тутувчи ўзаро мажбуриятларни белгилаш, аниқлаш ҳисобга олиш;

  • битишув якунлари бўйича пул маблағларини ўтказиш ва қимматли қоғозларни етказиб бериш учун асос ҳисобланувчи ҳужжатларни тузиш ва бажариш учун юбориш;

  • пул маблағлари ва қимматли қоғозлар бўйича мажбуриятлар бир вақтда бажарилиши, яъни «тўловга қараб етказиб бериш» принципига риоя қилиниши устидан назорат қилиш, шу жумладан тузилган ва бажариш учун юборилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари ўтиши устидан назорат қилиш;

  • тузилган битишувлар бўйича мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш;

  • қимматли қоғозлар олди-сотдисини амалга ошириш учун савдо қатнашчиларининг пул маблағлари ва қимматли қоғозларини депонентга қабул қилиш;

  • Начало формы

  • кафолат фондидан маблағларни шартнома асосида бериш йўли билан ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзолари томонидан битишувларнинг кафолатли бажарилишини таъминлаш.54

Конец формы



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling