I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Молия бозорида нобанк кредит институтлари. Пул бозорида нобанк кредит институтлари фаолият механизми


Download 1.46 Mb.
bet89/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92
Bog'liq
Moliya Bozori

21.2. Молия бозорида нобанк кредит институтлари. Пул бозорида нобанк кредит институтлари фаолият механизми
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011- 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш, унинг барқарорлигини ошириш ва юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-1438-сонли Қарорида, айнан, нобанк ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари белгилаб берилди. Бунда нобанк ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш, микрокредитлаш ва бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатиш ҳажмларини кенгайтириш, нобанк ташкилотлари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари тармоғини кенгайтириш, нобанк ташкилотларида ҳисоб юритилишини, улар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш усулларини янада такомиллаштириш, ахборот-алоқа технологияларини жорий этиш, нобанк ташкилотлари ходимларининг малакаларини ошириш, микромолиялаш соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни кенг ёритиш шулар жумласидандир.
Бугунги кунда микрокредит ташкилотлари молия бозорида ўз ўрнига эга бўлсада, улар фаолиятини такомиллаштириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Масалан, уларда ҳанузгача пул маблағларини бошқариш, халқаро стандартларга мувофиқ молиявий ҳисоботларни тузиш, уларни таҳлил қилиш каби халқаро тажриба ва кўникмаларга бўлган эҳтиёжи катта. Шу боис, Ўзбекистонда кичик бизнес ва микромолиялашни ривожлантириш учун халқаро молия институтларининг кредит линияларини жалб қилиш асосида кичик бизнес субъектларига кўпроқ молиявий ёрдам кўрсатиш, микрокредит ташкилотлари сонини кўпайтириш, унинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ҳамда улар фаолиятини самарали назорат қилишни мустаҳкамлаш бўйича зарур чораларни амалга ошириш талаб этилади. Тадбиркорлик субъектларини микрокредит ташкилотлари томонидан фаол молиялаштириш, ўз навбатида, уларнинг сони, кўрсатаётган хизматлар сифати, устав капитали, ресурслари, активларига ҳам боғлиқ бўлади.
Нобанк кредит-молия институтлари – бу расман банк эмас (банк лицензиясига эга эмас), аммо асосий фаолияти молиявий ҳизматлар кўрсатиш бўлиб, кўп жиҳатдан банкларникига боғлиқ ва муқобил ҳисобланади. Шунинг учун нобанк кредит-молия институтлари кўплаб инглиз тилидаги адабиётларда банкларга асосий рақобатчи деб айтилади ва булар: кредит кооперациялари, ломбардлар, лизинг ва факторинг компаниялари ва бошқалардир.
“Нобанк молия ташкилотлари, кредит уюшмалари, лизинг, суғурта ва аудиторлик компанияларининг ролини янада ошириш ҳамда тармоғини ривожлантириш, халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ уларнинг барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлаш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар тури ва кўламини кенгайтириш, молия бозори инфратузилмаси институтларини мустаҳкамлашдир.59Бу соҳаларнинг ривожланиши Ўзбекистон молия бозори сифатини ва аҳамиятини оширади. Юқорида тилга олинган банк ташкилотлари ҳам, нобанк молия ташкилотлари ҳам хизмат кўрсатиш билан шуғулланишини инобатга олсак, уларнинг фаолияти ривожланиши кўп жиҳатдан мижозларга боғлиқ. Охирги йилларда эса бу мижозларнинг катта қисмини кичик бизнес ва хусусийтадбиркорлик субектари ташкил этмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда қарорда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига алоҳида этибор қаратилган.
Нобанк кредит-молия институтлари кўплаб инглиз тилидаги адабиётларда банкларга асосий рақобатчи деб айтилади ва булар: ломбардлар, микрокредит ташкилотлар ва кредит уюшмалари. Ломбард, гаровхона - гаровга қўйилган муайян буюмлар эвазига маълум муддатга пул (маблағ) бериб турадиган муассаса. Буюмнинг қиймати томонларнинг келишувига кўра баҳоланади, гаровга қўйилган буюм эгасига номи ёзилган ломбард тилхати берилади. Олинган пул ўз вақтида қайтарилмаса, қўйилган буюм ломбард мулкига айланади ва ломбард қўйилган буюмларни сотишга ҳақли. Шунингдек, ломбард қимматбаҳо уй-рўзғор буюмларини сақлаб бериш учун ҳам қабул қилади. Ломбардга буюмлар фақат маблағ олиш учун эмас, баъзан мазкур буюмнинг ишончли сақланишини тъминлаш учун ҳам қўйилади. Буюмларни гаровга қўйиб кредит бериш биринчи марта 15-асрда Италиянинг Ломбардия вилоятидан чиққан судхўрлар томонидан жорий этилган ("ломбард" сўзи ҳам шундан келиб чиққан).
Ломбардларнинг мижозлари булар – асосий кредит бозорларидан маблағ олиш имкониятига эга бўлмаган ҳамда кредитни қайтариш салоҳияти паст бўлган мижозлар ҳисобланишади. Мазкур нобанк ташкилот ихтисослашган тижорат муассасаси бўлиб, асосий фаолияти фуқароларнинг ҳаракатдаги мулклари гарови остида қисқа муддатли кредитлар бериш ва буюмларни сақлаш билан шуғулланади. Ломбардларлар ихтисослашганлик даражасига қараб қимматбаҳо металлар, маиший воситалар, заргарлик буюмлари, соатлар, антиквар буюмлар, автотранспортлар ва ҳ.к. ни гаров сифатида қабул қилади. Буюмларнинг баҳоси икки томоннинг келишуви асосида белгиланади. Банклар - пулга муҳтож бўлганларга маблағ (кредит) бермаслиги туфайли, мижозлар Ломбард ташкилотларига мурожаат қиладилар. Бунга сабаб, банклар жисмоний шахсларга кредит беришларидан олдин мижозларнинг кредитга лаёқатлилик даражаси ўрганилади. Ломбардларда эса мазкур критерия мавжуд эмас. Қарздор ўз буюмини қонунда ёки шартномада белгиланган вақт оралиғида қайтариб олиши мумкин. Бунда олинган қарз суммасига Ломбард томонидан белгиланган фоиз ставкаларини қўшиш асосида қайтариб сотиб олиш суммаси белгиланади. Ўз вақтида қайтариб олинмаган буюмлар савдо ва аукционда реализацияга қўйилади. Гаров эвазига кредит бериш биринчи марта Франциядан 15 асрда олиб-сотарлар томонидан таъсис этилган. Черковлар аҳолини паст табақали қатламини пул билан таъминлаш мақсадида, гаровга буюм қўйиш ғоясини илгари сурган. Айнан черковлар ссуда ставкасини 5% гача камайтиришга муваффақ бўлган.
Илк ломбардлар учун пул ҳайрия ишлари орқали тўпланган. 16 асрда илк бор муниципиал ломбардлар пайдо бўлди (Нюрнбергда). Уларнинг ҳам асосий функцияларидан бири аҳолини паст табақали қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлашдан иборат бўлган. Тилла тақинчоқ безаклари учун берилган пуллар аҳолини ўша вақтдаги очликдан, очлик туфайли юзага келадиган ўғирлик ва қонунбузарликлардан сақлаб турган. Ўша вақтларда хусусий ломбардлар ўзининг эгасига жуда катта маблағ келтирган, чунки ҳали ломбардлар фаолияти давлат томонидан назорат қилинмаган. Бунинг натижасида бу соҳада ўзбошимчалик ҳукм сурган. Ломбард эгалари шунчалик кўп пул маблағига эга бўлганидан, юқори табақали шахслар ҳам ломбардлар хизматидан фойдаланишган. Ҳаттоки, давлат бошлиқлари ҳарбий фаолиятни амалга ошириш учун ломбардлардан қарз олган. Айниқса бунда таниқли Пруссия подшоси Фридрих машҳур бўлган. Шунингдек, Христофор Колумб экспедициясини амалга ошириш учун Испания қироличаси ўз тожини ломбардга қўйган. Секин-аста ломбардлар универсал бўлиб борди.
Ўрта Осиёда 1913-йил 26-сентабрда Тошкент шаҳрида биринчи Ломбард очилган. Гаров предмети жиҳатидан ломбардлар қуйидагиларга бўлинади:
1) Заргарлик буюмлари Ломбарди - Гаров сифатида турли хилдаги заргарлик буюмлари, яъни қимматбаҳо металлар, зеб-зийнатлар, қиматбаҳо тошлар, тилла идишлар ва антиквар буюмлар қабул қилинади. Уларнинг баҳоси ломбар экспертлари томонидан ўрнатилади. Аҳолига қимматбаҳо метал ва тошлар эвазига ёки уларни сақлаб бергани учун қисқа муддатли қарз беради.
2) Автоломбард - Охирги йилларда энг машҳур Ломбард турларидан ҳисобланади. Гаров сифатида автомобилдан фойдаланилади. Унинг хусияти шундан иборатки, қарз олувчи автомобилининг 90% миқдордаги суммасини олиш имкониятига эга бўлади. Унинг асосий шартларидан бири автомобил қарз олувчининг шхсий мулки бўлиши керак. Ломбардга қўйиш ҳуқуқини берувчи шахсдан ишончнома тақдим қилиши шарт. Аҳолига автомобил эвазига қисқа муддатли қарз беради.
3) Маиший воситалар ломбарди - Гаровга олинаётган техника созланган бўлиши ёки қайта таъмирлаш имкониятига эга бўлиши керак. Бундан ташқари, у етарли даражада қимматбаҳо ва айни вақтда жудаям катта ҳажмга эга бўлмаслиги лозим. Ломбард ҳудудида сақлаш имконияти мавжуд бўлиши керак.
4) Универсал ломбардлар - Қонунчилик асосида турли хилдаги буюмларни қабул қилади. Аҳолига Қонунчилик асосида қисқа муддатли қарз беради.
5) Ихтисослашган ломбардлар - Бунда айнан бир турдаги товарларни қабул қилишни афзал билишади. Масалан, фақат тилла ва заргарлик буюмлари, қимматбаҳо соатлар ёки антиквар буюмлар. Аҳолига қонунчилик асосида айнан бир турдаги товарлар эвазига қисқа муддатли қарз беради.
Фаолияти лицензияланганлиги жиҳатидан:
1) Лицензияланган ломбардлар
2) Лицензияланмаган ломбардлар
Қимматбаҳо тошлар ва металлар бн боғлиқ ломбардлар учун лицензия муҳим ҳисобланади. Микрокредит ташкилоти нобанк кредит ташкилоти сифатида микромолиялаштиришни амалга оширар экан, демак, унинг фаолият мақсади, ташкилий-ҳуқуқий шакли, фаолиятни лицензиялаш, жавобгарлик асослари қонунчиликда бевосита микромолиялашни акс этиши билан боғлиқдир. Микромолиялашга оид халқаро меъёрлар унинг халқаро оммавий тус олиши билан боғлиқдир. Илк бора микрокредитлаш концепцияси иқтисодиёт профессори Мухаммад Юнус томонидан ишлаб чиқилган. У асли Бангладешлик бўлиб, АҚШда таҳсил олади, 1974 йили Юнус ўз мамлакатида очарчилик ва камбағалчиликка қарши курашиш мақсадида микрокредитлаш тизимини ишлаб чиқди. У микрокредитлашни илк иштирокчиси бўлиб, 27 АҚШ долларини бамбукдан мебель ишлаб чиқарувчи аёлни молиялашдан бошлади. Унинг тадқиқотлари бўйича банклар кам миқдордаги кредитларни ажратишдан наф кам кўрганликлари боис, ҳамда қарз мажбуриятларини ўз вақтида қайтарилиши ҳамда мижозлар аксариятининг камбағаллар ташкил этишини ҳисобга олганда бу иш билан шуғулланмайдилар деб таъкидлаган. 1976 йил Юнус дунёга машҳур бўлган Грамин банкни ташкил этди. Ушбу банк ҳозирги кунда ҳам микрокредитлар ажратиш бўйича етакчи ҳисобланади. Микрокредитлаш кейинчалик бутун дунё бўйлаб ривожланган мамлакатларда ҳамда ривожланаётган мамлакатларда ҳам кенг тус ола бошлади. Хуллас, ўтган асрнинг 80-90 йилларидан бошлаб микромолиялаш тушунчаси халқаро майдонда пайдо бўлди.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling