I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet90/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Таянч сўз ва иборалар:

Банк, инвестиция банки, нобанк кредит-молия институтлари, ломбард.




Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар
1. Молия бозорида банкларнинг асосий роли нималардан иборат?
2. Молия бозорида нобанк кредит институтлари.
3. Пул бозорида нобанк кредит институтлари фаолияти.
4. Банкларни молия бозоридаги фаолият турлари тизими.


XXII БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ВА ПАЙ ФОНДЛАРИ
22.1. Инвестиция фондларининг иқтисодий моҳияти ва юзага келиши
Инвестиция фондлари ижтимоий-иқтисодий мазмунига оид ҳуқуқий-меъёрий база ва иқтисодий адабиётларнинг таҳлили коллектив инвестициялаш институти бўлмиш инвестиция фондларига тизимли бўғин сифатида ёндашиш лозимлигини кўрсатди. Маълумки, тизим “маълум қонуниятга мувофиқ жойлаштирилган ва ўзаро алоқада бўлган қисмларнинг бирлигини ифодалайди”. Шундай экан, тизим – мазкур тизим таркибидагина ўз сифатларига эга бўлган элементлар мажмуидир. Бу ҳолат тизимнинг яхлитлигини ва унинг элементлари ўзаро алоқадорлигини, бир-бирини тақозо этувчанлигини таъминлайди. Инвестиция фондлари фаолиятини иқтисодий системология қоидалари асосида ўрганиш уларни бир вақтнинг ўзида уч даражадаги тизимли муносабат иштирокчилари сифатида қарашни талаб этади: даставвал, инвестиция фондлари молия бозори тизимидаги элемент сифатида унинг ривожланиш қонуниятларига ва макродаражадаги тартибга солиш шартларига бўйсунади, шу билан бирга, инвестиция фондлари коллектив инвестиция институтлари вакили сифатида уларга хос молиявий-иқтисодий табиатга эга ва ниҳоят, инвестиция фондлари мустақил тизим сифатида бир-бирини тақозо этувчи элементлар мажмуидан иборат.
Инвестиция фондлари инвестиция жараёнидаги боғловчи бўғин бўлиб, “жамғармалар ва инвестициялар ўртасидаги ўзига хос боғловчи канал” ҳисобланади. Ўз акцияларини муомалага чиқариш билан инвестиция фондлари инвесторлар турли гуруҳлари (асосан, аҳоли) пул маблағларини жалб этади, бирлаштиради ва уларни бошқа эмитентлар қимматли қоғозларига ва қонунда рухсат этилган бошқа активларга жойлаштиради. Шу билан инвестиция фонди ўз акциядорлари инвестицион таваккалчилигини минималлаштиради.
Умуман, инвестиция фондлари дунёда кенг тарқалган бўлиб, уларда жалб қилинган маблағларидан ҳар бир инвесторнинг инвестицияларига мутаносиб равишда улуши бўлган, малакали бошқарув, қимматли қоғозларни диверсификация қилиш, харажатлар ва таваккалчилик даражаси камайтирилган ягона портфель шакллантирилади. Шу билан, инвестиция фондларига хос бўлган инвесторлар ва аҳолининг кенг қатламини молия бозорига киришига имконият яратиш, жамғармаларни шакллантириш ва уларни кўпайтиришга муқобил имкониятлар яратиш, инвестициялар диверсификацияси ва инвестиция портфелини бошқариш каби функцияларнинг янада самарали бажарилишига эришилади.
Инвестиция фондлари фаолиятининг асосий тамойиллари барча иштирокчилар томонидан риоя этилувчи муҳим талаблар ва шарт-шароитлар йиғиндисини ифодалайди. Инвестиция фондлари фаолиятини ташкил этишга оид хориж тажрибасини, ушбу масала юзасидан иқтисодчи-олимлар қарашларини умумлаштириш ва амалдаги ҳуқуқий-меъёрий асосларни ўрганиш бизга инвестиция фондлари фаолиятининг асосий тамойиллари таркибига “инвестиция фондлари активларини бошқаришни тартибга солишнинг лицензия асосида фаолият юритувчи ва доимий назоратда бўлган профессионал ишончли бошқарувчи томонидан таъминланишини, фонд активларини бошқариш ва бу жараён устидан назорат субъектларининг алоҳида ажратилишини, ишончли бошқарувчи ва марказий депозитарий фаолиятининг алоҳидалиги ва мустақиллигини” киритиш зарурлигини кўрсатди.
Инвестиция фондининг бажарадиган операциялари улар фаолиятидаги қуйидаги муносабатларни қамраб олади:
– инвесторларнинг пул маблағлари ва бошқа мулкларини оммавий жалб қилиш;
– инвесторлар мулкини ягона мулк комплекси (фонд) кўринишида бирлаштириш ва тасарруфини инвестиция фондининг ўзига (бирлашган трастга) ёки шартнома асосида махсус бошқарувчи компанияга профессионал ишончли бошқарувга бериш;
– инвестицион даромад (дивиденд, фоиз ва ҳ.к) кўринишида ёки инвестиция объектларини қайта сотишдан фойда олиш мақсадида фонд маблағларини диверсификация тамойилига амал қилган ҳолда қимматли қоғозлар ва қонунда рухсат этилган бошқа инвестиция объектларига жойлаштириш.
Инвесторларнинг коллектив инвестициялар бозорида инвестициялаш объекти сифатида инвестиция фондларини танлашига қуйидаги сабабларни келтиришимиз мумкин:
– инвестиция фондлари ишончли бошқарувчининг профессионал назорати остида даромади ва таваккалчилик даражаси юқори бўлган инвестициялашни амалга ошириш ва бу билан потенциал таваккалчиликни камайтиришга имкон беради;
– инвестиция фондлари диверсификацияланган инвестициялар портфелини таклиф этадиларки, уни ташкил этиш майда бир инвестор учун ўта мушкул;
– инвестиция фондлари инвестицияларни кўпайтирмай туриб ҳам инвесторлар томонидан назорат қилинувчи капитал улушини ошириш имконини беради.
Инвестиция фондлари ижтимоий-иқтисодий мазмунини тушунишдаги ижтимоийлик жиҳатлари қуйидаги омиллар билан изоҳланиши мумкин:
– мазкур муносабатлар заминида бир ёки икки томон ўртасидаги муносабат эмас, балки умумий мақсад остида бирлашган кўп томонлама муносабатлар ётади;
– инвестиция фонди фаолияти унинг барча қатнашчиларининг манфаатлари муштараклигини ифодалайди;
– инвестиция фондлари фаолиятидаги асосий мақсад, авваламбор, жамият олдидаги эҳтиёжларнинг тўлиқ бажарилишига бўйсундирилган.
Мамлакатимизда инвестиция фондлари 1996 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирги кунда уларни ташкил этиш ва фаолияти “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Акциядоpлик жамиятлаpи ва акциядоpлаpнинг ҳуқуқлаpини ҳимоя қилиш тўғpисида”, “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлаpи ва бошқа қонуний-меъёрий ҳужжатлаp билан таpтибга солинмоқда.
2005-2009 йиллар давомида мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорида инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларининг,инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг сони камайиш тенденциясига эга бўлган бўлсада, ундан кейинги даврда бу тенденция тўхтади. 2010-2016 йилларда лицензияга эга инвестиция фондлари сони хусусийлаштирилган инвестиция фондлари ҳисобга олинган ҳолда 9 тани ташкил этган. Шу даврда инвестиция маслаҳатчилари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар сони бир оз кўпайган .
2016 йил 1 январь ҳолатига Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида 2 та хусусийлаштириш ва 5 та инвестиция фондига тегишли жами 5,3 млн. дона 7,4 млрд. сўм ҳажмда акциялар сақланмоқда.
Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларининг молиявий фаолиятини таҳлили шуни кўрсатадики, охирги йилларда фондларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари томонидан уларнинг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш, умумий ва соф активлар ҳамда даромадларини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилган. Бироқ фондлар активларининг ва уларнинг инвестиция портфелидаги умумий қийматининг ўсиши билан бир қаторда, уларнинг ялпи даромади ва соф фойдасининг ўсишида пасайиш кузатилган.
2005 йил 4 мартдан бошлаб хусусийлаштирилган корхоналар асосида ташкил топган инвестиция фондларига қарз қимматли қоғозлар билан ва пай (улуш)ли масъулияти чекланган жамиятлар шаклида операцияларни амалга оширишга рухсат берилиши ҳам ҳолатни ижобий тарафга ўзгартирмади. 2005 йилда инвестиция фондлари сонининг қисқариши, уларнинг тугатилиши ва молиявий аҳволининг ёмонлашуви уларни тартибга солувчи органларга инвестиция фондлари фаолияти доирасида махсус изланишлар олиб бориш заруратини келтириб чиқарди.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан олиб борилган инвестиция фондларининг молиявий таҳлили натижасида уларнинг кузатув кенгашлари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларига нисбатан зарурий чоралар кўриш кераклиги ошкор бўлди. Натижада мамлакатимиздаги кўплаб йирик хусусийлаштириш инвестиция фондлари оддий ташкилотларга айланди. Шунингдек, оддий акциядорлик жамиятларига айланган хусусийлаштириш инвестиция фондлари томонидан бир қатор қонунни бузиш ҳолатлари ҳам Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан аниқланиб, бу тўғрисидаги маълумотлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган ва давлат бошқаруви органлари бу тўғрисида огоҳлантирилган. Натижада бир қатор йирик хусусийлаштириш инвестиция фондлари кузатув кенгаши ташаббуси билан акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори орқали тугатилди. Оқибатда қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорида муомалада бўлувчи ресурслар ҳажми ҳам камайди.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling