I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


XX БОБ. ҲИСОБ-КИТОБ КЛИРИНГ ПАЛАТАСИ


Download 1.46 Mb.
bet85/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

XX БОБ. ҲИСОБ-КИТОБ КЛИРИНГ ПАЛАТАСИ
20.1.Клиринг.
Клиринг бу товарлар, қимматли қоғозлар, хизматлар учун ўзаро мажбурият ва талабларни, яъни бир-бирига бериладиган пулларни ҳисобга олиш билан нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизимидир. Бошқача қилиб айтганда, қимматли қоғозлар юзасидан ўзаро мажбуриятларни белгилаш, аниқлаш ва ҳисобга олишга доир фаолият клиринг деб аталади.
Клиринг фаолияти: биринчидан – битимга доир ахборотни тўплаш; иккинчидан – тўпланган ахборотни таққослаш; учиничдан – унга тузатиш киритиш;
тўртинчидан - қимматли қоғозларга доир фуқаровий ҳуқуқий битимларини ижро этиш учун бухгалтерия ҳужжатларини тайёрлаш операцияларини назарда тутади. қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ҳисоб-китобни, яъни клиринг операцияларини амалга оширувчи инвестиция институтлари ҳисоб китоб клиринг палатаси деб аталади. Олди-сотди амалга оширлгач шартнома иштирокчиларига (сотувчи ва сотиб олувчига) бу ҳақда ахборот етказилади, сўнгра бу ахборот ўзаро таққосланади ва шу асосда харидор сотувчига шартномада келишилган суммани ўтказади. Ушбу жараённинг турли ва белгиланган миқдорда бажарилишини клиринг палатаси амалга оширади. Бу жараёнда сотувчи ва сотиб олувчи бир бирлари билан учраймайди, булар фонд биржаси воситачилигида амалга оширилади. Клиринг ҳисоб-китоблари, қимматбаҳо қоғозлар бозорида ва фьючерс шартномалари бозорда амалга оширилади.
Клиринг банклараро ва халқаро валюта клирингларига бўлинади. Банклараро клиринг банклар ўртасида ҳисоб-китоблар ўзаро пул талабларини ҳисобга олиш йўли билан бажарилади. Бунда ички ҳисоб-китобларда чек ва вексель клиринглари қўлланилади.
Халқаро валюта клиринги алмаштириладиган товарлар рўйхати, уларнинг нархи ва етказиб бериш муддатлари белгиланган халқаро тўлов шартномалари асосида амалга оширилади.
Савдо-сотиқ ҳақидаги шартномалар фонд биржаларида ва биржадан ташқарида кам амалга оширилиши мумкин. Клиринг якунига кўра барча ҳисоб-китоб ҳужжатлари депозитарийга тушади. Депозитарий қимматли қоғозлар билан савдо қилувчиларни барча топшириқлаини бажаргач Клиринг палатасига депо ҳисобини топширади. Биржа ва биржадан ташқари савдода электрон ёзувлар аралаш ҳисоб-китобни амалга оширишга ўтиш Клиринг системасини ҳам такмиллаштиришга олиб келади ва келажакда “биржа – Клиринг маркази” тизимини шаклланишига олиб келади.
Амалда клиринг босқичи икки тадбирдан иборат бўлади:
1. Якуний таққослаш ҳужжатларини расмийлаштиришнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини таҳлил қилиш тадбири. Агар таққослаш босқичи компьютер файлини шакллантирш билан тугалланса, у ҳолда Клиринг шифрлаш калитини текшириш ва қабул қилинадиган ахборотни ҳимоялашидан бошланади.
2. Ўтказилиши лозим бўлган пул суммаларини ва битим якунига кўра етказиб берилиши керак бўлган қимматбаҳо қоғозлар билан операцияларга солинадиган солиқ, биржа йиғимлари, брокерлар учун восита ҳақлари ва ҳ.к. тўланиши лозим бўлади. Клиринг палаталари икки томонлама ўзаро ҳисобга олиш ва кўп томонлама ўзаро ҳисобга олишни ҳам бажаради.
20.2.Клиринг электрон тизими.
Биржа савдоларининг кенг ривожланиши уларни глобализациялашуви жуда кўп информациялар тўплаш, уларни сақлаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва узоқ масофаларга юбориш масалаларини ҳал этишни талаб этади. Бу эса биржа савдоларида компьютерлаштиришдан кенг фойдаланиш электрон савдо тизимини жорий этишга олиб келади. Биржа фаолиятини компьютерлаштириш муаммолари жуда кенг масала. Аввалам бор биржа ходимларини бу жараёнга тайёрлаш керак бўлади (бунда уларнинг мехнат технологиясини ўзгартириш, малакасини ошириш, психологик жиҳатдан тайёрлаш керак бўлади); сўнгра биржа инфраструктураси сервисини оширишга ва ҳар бир биржанинг шу жараёнга ўтишини таъминлашга эришиш мумкин бўлади. Бунинг учун электрон ҳисоблаш машиналари орқали программалар тузишни талаб қилади. Унга кўра ҳозирги шароитда барча биржадаги операциялар қоғозсиз электрон тизим орқали амалга оширилиши учун барча имкониятлар яратилиши лозим бўлади. Шу мақсад йўлида қуйидагиларга эътиборни қаратишга зарурият туғилади, яъни:
- брокер идораларининг мижозлар билан ишлаш ва улар учун керакли хужжатларни тайёрлашга;
- брокерлар томонилан талабларни биржага оширишга;
- биржа ведомостини шакллантиришга;
- тузилган шартномаларни амалга ошириш учун керакли булган хужжатларни тайёрлашга;
- савдо давомида электрон таблоларидан фойдаланишга;
- биржа бўлинма (регион)лардан аризаларни марказга еткаришга;
- савдо жараёнида аукционларни ташкил қилишга;
- брокер-сотувчи билан брокер-сотиб олувчи ўртасидаги шартнома шартларинига;
биржанинг ички фаолият хизматлар турини автоматлаштиришга тўғри келади.
Биржаларда бошкарувнинг автоматик системага ўтиш аввало, бор харажатларнинг камайишига, ишни осонлаштиришга хизмат қилади. Бу аста секинлик билан ҳал этилаётган жараён бўлиб ҳисобланади.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling