I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet87/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Таянч сўз ва иборалар:

Клиринг, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси, қимматли қоғозлар институтлари, ломбард.




Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар
1. Ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг асосий вазифалари?
2. Ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг асосий функциялари?
3. Клиринг электрон тизими?
4. Клиринг фаолияти.
5. Банкларнинг фонд бозорида иштирок этишининг бош мақсадлари нималардан иборат?


XXI БОБ. МОЛИЯ БОЗОРИДА БАНКЛАР ВА НОБАНК КРЕДИТ ИНСТИТУТЛАРИ
21.1. Молия бозорида банкларнинг иштироки
Банк – бу молиянинг маҳсус фаолият соҳаси бўлиб, молия бозори орқали пул ресурсларини жамлаб, уларни иқтисодиётнинг турли самарали субъектларига манфаатли тақсимлайдиган алоҳида молиявий институт ҳисобланади. Бунда банк пул ва молиявий инструментлар ёрдамида ўзи билан боғлиқ шахслар (кредиторлар, эгалари-инвесторлар, жорий операцион ҳизматидан фойданувчи мижозлар, кредит олувчилар, шериклари) рискларини маълум (келишилган) ҳақ эвазига қабул қилиб олади ва жамланган рискларни манфаатли (фойда олиш ва фойда билан таъминлаш мақсадида) диферсификациялаш асосида профессионал бошқаради. Молия бозорида бундай фаолиятни иҳтисослашган юридик шахс мақомига эга бўлган турли мулкчилик шаклида тузилган банклар амалга оширади. Бунда банклар тижорат ташкилотлари сифатида маълум рискларга мойил бўлганликлари сабабли, улар молия бозори орқали ўз рискларини бошқарадилар.
Кўриниб турибдики, банклар суғурта компаниялари ва инвестиция институтлари билан бир қаторда молия бозорининг профессионал, ўта зарур, фойдали ва энг салмоқли қатнашчиларидан ҳисобланади.
Айтилган операциялар негизида давлат (марказий) банки ва тижорат банклари ўзаро боғлиқликда банк тизимини ҳосил қилиб, марказий банк бошчилигида молия бозори орқали иқтисодиётда кредит-пул (монетар) сиёсатини юритади. Бу эса молия бозорининг рисксизлилик, жалбдорлилик, барқарорлик, молиявий ҳавфсизлик даражасини кўтаришга, самарали инвестицион ҳажмини ва жараёни сифатини оширишга ҳизмат қилади.
Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан республика банк тизимининг изчил ривожланишига катта эътибор қаратилаётганлиги ва банкларнинг капиталлашув даражасини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги инвесторларнинг фонд биржасидаги банклар акцияларига бўлган қизиқишларининг тобора ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Банклар акцияларига бўлган қизиқишнинг ортиб бориши уларнинг ишончлилиги, барқарорлиги, даромадлар миқдорининг доимий ошиб бориши ва акциядорлар учун ахборотлар ошкор қилиш қонунчилик нормаларининг фаол тадбиқ этилаётганлиги каби омиллар билан узвий боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган банклар ўзининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси марказий банкининг меъёрий хужжатларига мувофиқ равишда ҳамда “Тижорат банкларига қимматли қоғозлар бозорида операциялар бажаришга доир тавсиялар” асосида амалга оширади.
Тижорат банкларининг инвестиция сиёсатини такомиллаштириш уларнинг молия бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш, ликвидлилигини таъминлаш ва молиявий барқарорлик даражасини ошириш нуқтаи-назаридан муҳим амалий аҳамият касб этади. Банкларнинг инвестиция жараёнларидаги иштироки янада фаоллашиб бормоқда.
Банклар томонидан ажратилаётган инвестицион кредитлар устувор равишда иқтисодиётнинг саноат тармоқларини модернизация қилиш, замонавий инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксалтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилган дастурлар доирасидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда. Республикамиз тижорат банкларининг етарли даражада ликвидли эканлиги ҳамда уларнинг ресурс базасини тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги уларнинг инвестицион фаолиятини ривожлантириш имконини бермоқда. Хусусан, тижорат банкларининг муомаладаги қарз қимматли қоғозлари ҳажми 2017 йил 1 январь ҳолатига 1 054,1 млрд. сўмни, жумладан, муомаладаги узоқ муддатли облигациялар 216,3 млрд. сўмни ва депозит сертификатлари миқдори 837,8 млрд. сўмни ташкил этмоқда55. Қуйидаги жадвал маълумотлари орқали республикамиз тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан боғлиқ бўлган инвестицион фаолиятига баҳо берамиз.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling