I боб. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигининг назарий-илмий масалалари
Мехнат самарадорлиги тушунчаси муаллифлик ёндошувлар3
Download 155.26 Kb.
|
I боб 111111111111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотчи – олим Илмий ёндошув
Мехнат самарадорлиги тушунчаси муаллифлик ёндошувлар3
Коленс луғатида ”самарадорлик” кам харажатли омиллар ҳамда товар ва хизматлар ишлаб чиқариш оралиқ муносабатларида намоён бўлиши қайд этилган20. “Самарадорлик тушунчасини “Cash flow” методида21 кўриб чиқадиган бўлсак, самарадорликка тизимли ёндашилиб: “умум самарадорлик, тижорат самарадорлиги, маълум лойиҳада иштирок этиш самарадорлиги каби тушунчаларга ажратиш мумкин”22. Шунингдек, иқтисодий самарадорлик тушунчасини ифодалашда: “самарадорлик тушунчасининг бир бўлаги сифатида: умумиқти содиёт нуқтаи назаридан инвестицион лойиҳа самарадорлигидир”23. Шуни қайд этиш лозимки, умум самарадорлик (умум жамият самарадорлик) бу иқтисодий самарадорликдир. И.И.Сидиров томонидан иқтисодий самарадорликни баҳо-лашда “ҳақиқий самара / потенциал самара” муносабатлари асосида ифодалаш”24 концепциясини илгари суради. Шу нуқтаи назардан иқтисодий самарадорлик тушунчасига: “чекланган ресурслардан самарали максимал фойдаланиш ва сифат ҳаракатидан иборат”25 каби изоҳ беради. Ушбу ёндашув асосида самарадорликни ифода-лашда оптимал (потенциал имкониятга) ҳолатга яқинлашишни назарда тутади. Оптимал ҳолат тушунчасига Парето томонидан: “ ...бу шундай иқтисодий тизим ёки ресурсларни тақсимлаш ҳола-тики параметрларнинг ижобий ўзгариши бошқа бир параметрнинг салбий ўзгаришисиз эришиб бўлмайди. Хусусан, бир ижтимоий гуруҳ ҳолатининг ижобий ўзгариши бошқа бир ижтимоий гуруҳ ҳолатининг ёмонлашувисиз имконсиздир”26 деган изоҳни беради. Бизнинг фикимизча, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари икки гуруҳга: хусусий ва умумлашган кўрсаткичларга бўлиш ло-зим. Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида иқтисодий самарадор-ликни тавсифловчи хусусий кўрсаткичларга меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари, моддий ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари киради. Хусусий кўрсаткич-лар тизимида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари алоҳида муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат унумдорлиги даражаси ва динамикаси (натурал, қиймат ва меҳнат кўрсат-кичлари), ўртача меҳнат ҳақи, бир ходим ҳисобига тўғри келадиган маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати ва меҳнатга ҳақ тўлаш суръатининг нисбати, меҳнат ҳақининг бир сўмига олинган натижа кўрсаткичлари тизимидан фойдаланиб меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини кенг тавсифига эга бўлиш мумкин. Америкалик иқтисодчи Стивин Кови ўзининг тадқиқотларида самарадорлик тушунчасини қўйидагича талқин қилади: “маҳсулот” (якуний натижа) ва “маҳсулот манбаи” (ресурс, манба, имконият) тушунчалари билан ўзаро мувозанатда эканлигини қайд этади ҳамда ўзаро тушунчаларнинг “маҳсулот” / “маҳсулот манбаи” нисбатини илгари сўради. “Самарадорликка кенг ёндашилса, сама-радорлик самарали бошқарув, ташаббускорлик, шахсий потен-циялни бошқариш каби сифатларда намоён бўлади”27. Мамлакатимизнинг етук олимлари ҳам самарадорлик маса-ласи бўйича ўзларининг қарашларини баён қилганлар. Хусусан, Қ.Х.Абдураҳмонов томонидан қўйидагича таъриф берилади: “самарадорлик тушунчаси ниҳоятда кенг тушунчадир, у олинган самаранинг сарфларга нисбатини акс эттиради”28. А.Ўлмасов, А.Ваҳобов томонидан “Самарадорлик ресурс сарфлари билан ишлаб чиқаришдан олинган натижанинг таққос-ланишини билдиради, яъни бу нима сарфлаб нимага эришган-лигини кўрсатади”29. Қ.Ж.Мирзаев, М.Қ.Пардаев томонидан “Самарадорлик дейил-ганда, мулк шаклидан қатъий назар, барча мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ва харажатларнинг тежамкорлигини таъминлаш эвазига жамият, давлат, мулкдор, корхона, иш кучи соҳиби каби субъектларнинг манфаатлари муштараклигини таъминлашга қаратилган улар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар мажмуи”30 деб таъриф берилади. М.Қ.Пардаев, Б.А.Абдукаримов томонидан эса: “Самара-дорлик - бу содир бўлаётган бирор иқтисодий жараённинг қандай натижа билан якунланганини ифодалайди”31 деб изоҳ берадилар. Ушбу берилган таърифда самарадорлик тушунчасига иқтисодий нуқтаи назардан ёндашилиб, самарадорлик фақат бирор бир иқтисодий жараёнда вужудга келади деган концепцияни илгари сўрадилар. Бизнинг фикримизча, самарадорлик нафақат иқтисодий жараённинг якунидаги ҳолати, балки ижтимоий натижанинг эришилган даражаси ҳамдир. Иқтисодиёт фанларда “самарадорлик” тушунчаси тор ва кенг маънода талқин қилинади. Самарадорлик тушунчаси тор маънода: потенциал ва реал фаолиятлар натижасининг комплекс таснифи бўлиб, бунда асосий эътибор фаолият бўйича олинган натижаларга қаратилади. Кенг маънода “самарадорлик” тушунчаси: атроф-муҳитга самарали ва адекват ёндашув қобилияти33, нисбий самара, операциялар ва лойиҳалар34, сарфланадиган ресурслардан унумли фойдаланиш35 сифатида талқин қилинади.
Download 155.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling