I боб. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигининг назарий-илмий масалалари


Download 155.26 Kb.
bet6/8
Sana18.06.2023
Hajmi155.26 Kb.
#1571345
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
I боб 111111111111

Тақсимлаш самадорлиги, жамиятдаги бундай муносабатлар ишлаб чиқариш натижаларига қанчалик таъсир кўрсатишига, яъни уларнинг қанчалик қайта ишлаш жараёнини тезлаштиришига боғлиқ бўлади. Тақсимлашда сарфланган меҳнатнинг миқдори ва сифатини унинг натижаси билан таққослаган ҳолда, индивидуал меҳнат самарасининг яхшиланишини ҳисобга олиниши лозим.
Айирбошлаш самарадорлиги, моддий бойликни шахсий ёки ишлаб чиқариш йўли билан истеъмол учун етказиб беришни оқилона ташкил этиш ҳамда такомиллаштириш орқали юзага келади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотни истеъмолчига етказиб беришда қанчалик кўп куч сарфланган бўлса, меҳнат унумдорлиги ҳам шунга монанд бўлади. Меҳнат маҳсули бўлган маҳсулот (хизмат) ўзида истеъмол қиймати ҳусусиятини ифода эта олсагина айирбошлашда иштирок эта олади.
Истеъмол самарадорлиги, маҳсулот истеъмолининг турли шаклларида – маҳсулотни шахсий ёки ишлаб чиқариш учун истеъмол қилинишида намоён бўлади. Ишлаб чиқаришнинг бу босқичида тақсимлаш ва айирбошлаш муносабатлари орқали ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатади. Шу сабабли истеъмол қилинаётган маҳсулотда умумий меҳнат самарадорлиги намоён бўлади.
Бунда ишлаб чиқариш соҳаси асосий ўринни эгаллайди, зеро бу соҳасиз ишлаб чиқариш жараёни имконсиз бўларди. Ишлаб чиқариш самарадорлиги ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида меҳнатнинг юқори даражадаги самарасини намоён этади. Бироқ шу билан бирга “ишлаб чиқариш самарадорлиги” категориясининг камчилиги маҳсулотнинг фақат моддий кўри-нишинигина яратишга қодирлигидадир.
Ишлаб чиқариш жараёнида сарфланган ресурслар ва кўлга киритилган натижани хаққоний таққослаш учун меҳнатнинг унумдорлиги асоси ва ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш сама-радорлиги сингари тушунчаларни яхлит иқтисодий атама сифатида “Меҳнат самарадорлиги” категорияси бирлаштиради.
Айнан ижтимоий натижаларнинг яхшиланиши меҳнат самарадорлиги сифат даражаларининг кўтарилишига олиб келади. Ижтимоий натижалар самараси иқтисодий тартибдан чиқмаган ҳолда қабул қилинган ёндашувни талаб қилади, жумладан, санитар-гигиеник талабларига тўлиқ жавоб бериши; жисмоний ва ақлий қобилиятларни ривожлантириш ҳамда меҳнат жараёнидаги имко-ниятларни ҳисобга олиш ва бошқалар46. Ижтимоий натижаларда нафақат ижтимоий балки иқтисодий самара ҳам кўзда тутилади. Бу иккиси эса биргаликда ижтимоий-иқтисодий самарани ташкил этади. Бу ҳолда ижтимоий-иқтисодий самарадорлик категория-сидан фойдаланиш жамиятдаги турли ишлаб чиқариш соҳалари ва улар орасидаги муносабатларни, биргаликдаги меҳнат ва унинг натижасини қамраб олади. Лекин аксарият ҳолларда маълум ижтимоий мақсадни амалга ошириш учун, авваламбор, иқтисодий ресурслардан фойдаланилади. Меҳнатнинг ижтимоий-иқтисодий натижалари одатда адолатлилик категорияси билан узвий алоқада бўлади: кўлга киритилган моддий фойдада индивид меҳнатининг ўрнини пропорционал ҳисоблаган ҳолда адолатли тақсимлаш, асосан бу моддий ишлаб чиқариш фаолиятида энг муҳим ижтимоий-иқтисодий самарани беради. Бир томондан олганда адолат (асосан, меҳнат натижасини тақсимлашда) меҳнат сама-радорлигини оширишнинг энг асосий ижтимоий омили ҳисоб-ланади. Бошқа томондан қараганда, бу ҳолат ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш, уларга етишиш йўлидаги асоссиз тенгсизлик ва ишлаб чиқариш маҳсулотларидан фойдаланишдаги чекланишлардан холос бўлишга замин яратади. Меҳнат нати-жасининг турли миқдорий кенгайиши ва сифат жиҳатдан яхшиланиши, бир вақтда умумий меҳнат сарфларининг камайиши эса ишчи кучидан унумли фойдаланишни юзага келтиради.
Меҳнатдан олинадиган хақиқий самара уни аниқ бир меҳнат фаолияти сифатида ташкил эта олишга боғлиқ бўлади. Ҳозирги инновацион иқтисодиёт шароитида ишлаб чиқариш натижаларини қўйидаги босқичларда шакллантириш мақсадга мувофиқдир:
1) ижтимоий меҳнатни унинг якка шаклларида тақсимлашни назарда тутиш;
2) биринчи босқичдан келиб чиққан ҳолда, умумий меҳнатни қисмларга ажратиб тақсимлаш;
3) тармоқлар мажмуаси – иқтисодиёт тармоқларининг йирик ишлаб чиқариш тармоқларида (ёқилғи саноат, кимё ва нефт кимё саноат, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) меҳнатни умумий кўринишда тақсимлашдаги якдил муносабатлар.
Ижтимоий меҳнат маҳсулидаги бу босқичларнинг ҳар бирида маълум бир истеъмолни қондириш масаласи қўйилади. Деярли барча ижтимоий эҳтиёжлар ўз истеъмолчиларига эга. Оммавий ижтимоий эҳтиёжлар тор доирада маълум бир истеъмолчи, индивид ёки субъектларга бўлинади. Шу сабабли, иқтисодиёт тармоқларида оралиқ фаолиятга айланган меҳнат тақсимотидаги изчиллик унинг бевосита ишлаб чиқарувчилари учун асосий натижа ҳисобланади. Ҳар бир корхона умумий меҳнат тақсимотида ўз ўрнига эга, у ишлаб чиқарадиган маҳсулоти орқали жамиятдаги маълум бир эҳтиёжни қондириши лозим. Жамиятда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни таҳлил қилишда: корхонанинг якуний натижаси, тармоқлар ва иқтисодиёт тармоқларининг бошқа тармоқлари кесимида кўриб чиқилади. Уларнинг барчасида ишлаб чиқаришда сарфланган ресурслар ҳажми ҳисобга олинади. Шу сабабли умумий ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқаришда меҳнат самарадорлигини ҳисоблаш учун барча тармоқларни ҳисобга олиш лозим.
Бизнинг фикримизча, бундай меҳнат самарадорлиги босқич-лари қўйидагилардан ташкил топиши лозим: 1) индивидуал босқич, маълум бир иш жойидаги меҳнат самарадорлиги; 2) касбий-малака босқичи, турли категориядаги ишчилар томонидан яратилган тайёр маҳсулотни баҳолашда салмоқни қўшиш; 3) бўлим(бригада, цех,
участка)лар кесимидаги босқич, турли корхона ва йирик ишлаб чиқариш мажмуалари негизида; 4) тармоқлар босқичи, маълум бир ижтимоий эҳтиёжни қондиришда хизмат қилувчи бир неча корхоналар тармоғи; 5) ҳудудий босқич; 6) иқтисодиёт тармоқлари босқичи; 7) давлатлараро иқтисодий тизим босқичи.
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш имконият-ларидан келиб чиққан ҳолда меҳнат самарадорлигини ҳудудий ҳамда тармоқлараро таҳлил қилиш муҳим ўрин тутади. Тармоқ-лараро меҳнат самарадорлигини таҳлил қилиш, маълум бир гуруҳ истеъмолининг қондирилиш даражасини тадқиқ қилиш имкони беради. Бир турдаги эҳтиёжларнинг турли ҳудудларда бир-биридан буткул фарқ қилишини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт тармоқларидаги ўртача ҳисоб-китоблар иқтисодий вазиятни етарли даражада акс эта олмаслигини кўриш мумкин. Бу эса ҳар бир ҳудудда ўзига хос таҳлил ўтказиш зарурлигини кўрсатади.
Меҳнат натижасининг самараси, меҳнатнинг якуний натижасига эришишдан кўзга тутилган мақсад учун сарфланадиган ресурсдан фойдаланишни ифода этувчи самарадорлик ҳисобланади. Меҳнат маҳсули бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда инсон томонидан турли воситалар ишга солинади (машина, ускуна, узатувчи мосламалар, иш қуроллари) ва шунинг натижасида дастлабки табиий маҳсулот ўз кўринишини ўзгартиради ҳамда истеъмол учун яроқли ҳолатга келтирилиб ўзида қўшимча қийматни ифода этади. Инсон меҳнатини максимал даражада қисқартириш ва фаолият натижаларини максимал даражада ошириш мақсадида инсон тобора кўпроқ техника-технологиялардан фойдаланади. Шу сабабдан ҳам қўл меҳнати қисқариши билан унга сарфланадиган сарф миқдори ҳамда меҳнатнинг маҳсулотдаги салмоғи қисқариб боради.
Сарф тушунчасининг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда меҳнат самарадорлигига турлича ёндушувлар мавжуд. Меҳнат натижаси бўлган меҳнат самарадорлиги талқинини юқорида таъкидлаб ўтилганлардан фарқ қиладиган ва бошқа тавсифга эга бўлган ёндашувни Италиялик иқтисодчи Вильфред Парето ўзининг тадқи-қотларида келтириб ўтади. Унинг фикрича меҳнат самарадорлиги мазмунига кўра қўйидагичадир: “Агар кимдир ўз ҳолатини, бу ҳолат бошқа биров учун ёмонлашмайдиган қилиб яхшилай олса, ресурслар самарали тақсимланган бўлади”47. Паретонинг фикрича, иқтисодиётда шундай ҳолат (А ҳолат) самарали ҳолат ҳисобланади. Агарда битта индивид учун (А ҳолат) олдинги ҳолатга (Б ҳолат) қараганда қолган индивидларнинг фойдалилик даражаси пасаймаса юқори даражада фойда келтиради. Шундай экан, (А ҳолат)дан (Б ҳолат)га ўтишда ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмайди, балки кимдир нимадир ютади. А ҳолат Б ҳолат билан солиштирилганда “афзал”, Б ҳолатда эса А ҳолат билан солиштирилганда мувофиқ равишда “салбий” сифатида аниқланади. Иқтисодиётда “самарали” ҳисобланади, агарда “афзал” ҳолат муносабат бўйича унга амал қилмаса “самарасиз” (агарда муносабат бўйича “афзал” ҳолат амал қилса). Парето концепцияси маҳсулот ишлаб чиқариладиган ресурсларнинг тақсимланишини баҳолашдан иборат бўлади. Мавжуд ресурсларни тақсимлаш, агар ишлаб чиқаришда қандайдир бир маҳсулотни, бошқаларини ишлаб чиқаришни камайтирмай туриб, кўпроқ микдорда ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлмаса, самарали ҳисобланади.
Бизнинг фикримизча, бу борада янада истиқболли нуқтаи назар – бу ҳар бир турдаги ресурснинг улуши унинг маҳсулот таннархига таъсири билан ўлчанишидадир. Бу ҳолда барча қилинган сарфларни умумий ҳолга келтириш имконияти юзага келади. Бундан келиб чиқадики, меҳнат самарадорлиги нафақат сарфланган харажатларни бевосита акс эттиради, балки моддий бойликларни ишлаб чиқаришдаги уларнинг ўрнини ҳам кўрсатади. Бундай ёндашув “ресурс-сарф” ёндашуви доирасида таҳлил қилиш лозимлигини кўрсатади. Меҳнат самарадорлигини баҳоловчи ресурс-сарф ёндушуви моҳиятини тадқиқ этишдан олдин, меҳнат самарадорлигини ошириш мезонларини тадқиқ қилиш муҳим ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан меҳнат самарадорлиги мезонлари таснифини қўйида тадқиқ этамиз.
Саноат ишлаб чиқариш корхоналарда меҳнат самарадорлиги мезонини белгилашда ҳам ҳозирча ягона фикр йўқ. Иқтисодчи олимлар меҳнат самарадорлиги мезонини аниқлашда турлича ёндашадилар. Барча ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда юқори меҳнат натижаларини таъминлаш меҳнат самарадорлиги-нинг бош мезони ҳисобланади. Меҳнат самарадорлигини комплекс таҳлил қилиш фақат самарадорлик мезонини ўз ичига олиши билан чегараланиб қолмаслиги зарур, чунки мезон асосан самарадорликни оширишнинг моҳияти ва асосий вазифаларини ифодалайди, лекин ўлчов ҳамда баҳолаш воситаси бўлиб хизмат қила олмайди. Бу
вазифани меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари бажаради. Ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш комплекс дастури мезонининг мураккаблиги унинг мақсадлари ва ресурсларини тавсифловчи кўрсаткичлар зарурлигини характерлайди.
Бизнинг фикримизча, меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини тизимлаштириш зарур, чунки ҳар қандай тармоқ корхоналари ва ташкилотлари хўжалик фаолиятининг мураккаб-лиги меҳнат самарадорлигининг мавжуд кўрсаткичларидан корхона ва ташкилот хўжалик фаолиятини меҳнат муносабатларининг барча томонларини ҳисобга олувчи ҳамда баҳоловчи кўрсаткични асосий кўрсаткич сифатида ажратишга йўл қўйилмайди. Бинобарин, кўрсаткичлар тизими зарур. Иқтисодий адабиётларда самарадорлик кўрсаткичлари турлича: баҳолаш миқёси бўйича; ресурслардан фойдаланиш даражаси бўйича; кўрсаткичларнинг аҳамияти бўйича; уларнинг қарорлар қабул қилишдаги роли бўйича; умумлаш-тирилган даражаси ва ҳ.к. бўйича таснифлари учрайди. Ушбу соҳанинг етук олимлари томонидан меҳнат самарадорлигини аниқлаш масалалари бўйича кўплаб илмий қарашлар эътироф этилган, лекин ҳали бу кўрсаткични ҳисоблаб чиқиш услуби тўғрисида бир фикрга келган эмаслар. Меҳнат самарадорлигини асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи бир қатор айрим кўрсат-кичларни ҳам ҳисоблаб чиқиш мумкин деган фикрлар бор.
Ғарб мамлакатлари иқтисодиёт фанида меҳнатнинг асосий бозор иқтисодиётидаги вазифаси шахсий эҳтиёжни қондириш учун товарлар ишлаб чиқариши билан талқин этилади. Шу сабабли, меҳнат унумдорлиги истеъмол учун мўлжалланган маҳсулот сони билан биргаликда ишлаб чиқариш жараёнида сарфланган ресурслар орқали ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ресурсларига ҳар қандай меҳнат тури (бевосита ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш, бошқариш), моддий омиллар (асосий капитал, хом-ашё) ва инвес-тиция киради. Демак, бундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, меҳнат самарадорлиги меҳнат ва капиталнинг биргаликдаги унумдорлигини ифода этади48.
Бозор иқтисодиётида оддий меҳнат турининг ўзгариши “меҳнат самарадорлиги” тушунчасини янада кенгроқ қўллани-лишига олиб келди. Инсон эҳтиёжларини қондириш мақсадида якуний натижага эришиш учун нафақат амалдаги меҳнат сарфлари, балки жамиятдаги барча ресурс заҳиралари, жумладан, интелектуал ресурслар ҳам жалб этилади. Шу сабабдан замонавий бозор иқтисодиёти “мавжуд ресурслар ва билимлардан фойдаланган ҳолда инсон эҳтиёжларини самарали қондириш масаласида максимал натижага эришади49”. Иқтисодиётда турли ишлаб чиқариш ресурсларини ва жонли меҳнатни баҳолашда унинг пул қиймати асосий ўрин тутади. Маҳсулот ишлаб чиқариш борасида ишчи кучидан фойдаланиш тобора камайиб бориши натижасида умумий харажатлар қиймати ҳам қисқариб борди. Шу сабабли меҳнат унумдорлигини ҳисоблашнинг анъанавий усули мазкур кўрсаткичнинг ошиб боришини кўрсатмоқда, лекин шу билан бирга моддий ва номоддий омиллар харажатининг ошиб бориши ҳам назардан четда қолади50. Фан-техника ривожи натижаси ўлароқ бу тенденция нафақат бизнинг иқтисодиётимизда балки кўпгина ривожланган мамлакатларда ҳам кузатилмоқда.
Меҳнатнинг мақсади ва шунингдек ресурслар сарфини белгилаб берувчи эҳтиёжларнинг кўп қирралиги меҳнат самара-дорлиги мезонини яратишни тақозо қилади. Кенг маънода “Мезон” – бу бирор нарсани тартибга солиш, аниқлаш ёки баҳо беришда асосий ўрин тутувчи белги, асосдир. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “мезон” сўзига қўйидагича изоҳ берилган: ушбу сўз араб тилидан олинган бўлиб “таққослаш ёки баҳолаш учун ўлчов, тарози; мувозанат, одиллик”51; маъноларини англатиши эътироф этилган. Бу сўз рус тилида ишлатиладиган “критерия”52 сўзини мазмунини англатади. Иқтисодий адабиётларда мезон тушунчасига турлича изоҳ берилади. Масалан: В.О.Пилипенко томонидан қў-йидагича таъриф берилади: Мезон – бу 1) маълум бир талабларга мослиги нуқтаи-назаридан бирор бир ҳусусиятни баҳолашда фой-даланадиган асосий ҳусусиятнинг баҳоси; 2) баҳолаш жараёнидаги асосий йўналиш; 3) умумий сифат кўрсаткичи ҳамда ривожланиш босқичини кўрсатувчи миқдор жиҳатидан кўпгина кўрсаткичларга асосланган изоҳ53. М.Алленинг таърифига кўра, самарадорлик мезони қўйидаги мақсад ва вазифаларни акс эттиради: “ижтимоий эҳтиёжни тўла маънода қондириш ва чекланган ресурсларни сарфлашни минимал даражада қисқартириш. Шу сабабдан ҳам ижтимоий-иқтисодий тарафдан қараганда, моддий ва маънавий жамият эҳтиёжини қондириши мумкин бўлган ҳар қандай меҳнат тури самарали ҳисобланади. Техник-ишлаб чиқариш нуқтаи-назаридан қараганда эса ижобий натижага эришиш учун ҳар қандай меҳнат турини замонавий техник воситалар орқали минимал даражада қисқариши самарадорлик мезонини белгилаб бериши мумкин”54.




    1. Download 155.26 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling