I боб. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигининг назарий-илмий масалалари
Download 155.26 Kb.
|
I боб 111111111111
Корхоналарида меҳнат унумдорлигини оширишнинг услубий асослари
Меҳнат фаолиятининг асосий мақсади бу, бирор натижага эришиш, масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш ёки сифатли хизмат кўрсатишдан иборатдир. Ҳар қандай ишчи ёки ишчилар гуруҳи учун мана шу натижанинг унумдорлиги, яъни маълум иш вақти бирлигида (соат, кун, йил) қанча маҳсулот ишлаб чиқарилганлиги муҳим аҳамият касб этади ва бу натижа қанчалик юқори бўлса, маҳсулотнинг ҳар бир бирлигига сарфланадиган меҳнат сарфи, бино учун ижара ҳақи, электр энергия тўлови каби сарф-харажатлар миқдори шунчалик камаяди. Ҳудди шу тарзда, меҳнат унумдорлиги ортгани сари маҳсулот ҳажми ошиб бориши натижасида унга сарфланадиган харажатлар ҳам қисқариб боради. Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръа-тини янада оширишда меҳнат унумдорлигини ошириш бугунги куннинг муҳим долзарб масаласи ҳисобланади. Меҳнат унум-дорлигининг ошиши моддий маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ривожланишига, нарх ва инфляцияни жиловлаб туришга, жонли меҳнатни товар моддий меҳнатга, пул билан таъминланган талабни шакллантиришга, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини оширишга ҳамда инновацион иқтисодий ривожланишни таъминлаш имконини беради. Меҳнат унумдорлиги тушунчасини таҳлил қилишда унумдорлик тушунчасига қисқача тўхталиб ўтиш жоиздир. Бу икки тушунчалар ана шу кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқаришга асос бўладиган меҳнат натижаларининг таърифи ва таркиби билан фарқланади. Меҳнат унумдорлиги атамаси фақат яратилган маҳсулот ҳажминигина ўз ичига олади, ҳолбуки, унумдорлик атамаси қўшимча равишда меҳнат натижаларида буюмлашган меҳнатнинг тежалишини ёки ортиқча сарфланишини ҳисобга олади. Шу билан бирга, унумдорликни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқариш самарадорлиги билан етарли даражада мос келади деб ҳисобланган ва бунга уни кенг мослаштирилган: бунда меҳнат натижалари фақат меҳнат сарфи билангина эмас, балки ресурслар бўйича ҳамма турдаги сарфларнинг ўзаро нисбати қиймат шаклида аниқланади111. Меҳнат унумдорлиги маҳсулот ҳажмининг иш вақтига нисбати билан ва аксинча, иш вақтининг маҳсулот ҳажмига нисбати билан аниқланади, яъни мазкур тушунча тўғридан-тўғри алоқани ҳам, аксинча алоқани ҳам акс эттиради. Унумдорлик маҳсулот массасининг ходимлар миқдори билан ифодаланган иш вақтига муносабатидир, яъни у фақат тўғридан-тўғри алоқада намоён бўлади. Унумдорлик маҳсулот ҳажмининг умуман иш вақтига эмас, балки бевосита ходимга нисбатини кўрсатади. Унумдорлик – ишчи ишлаб чиқарган маҳсулотлар массаси билан ифодаланган унинг меҳнат унумдорлигидир. Мазмунига кўра “меҳнат унумдорлиги” ва “унумдорлик” тушунчалари бир-бирига яқиндир. Унумдорлик тушунчаси ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш корхоналарнинг амалий фаолиятида кенг фойдаланилмоқда. Меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқариш корхоналарида ишчиларнинг мақсадли фаолияти натижаси бўлиб, маълум бир иш вақти бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорини ҳисобга олган холдаги кўрсаткичдир. Меҳнат унумдорлиги маълум бир вақт бирлиги соат, ҳафта, ой ёки йил мобайнида ишчилар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдорини ўзида акс эттиради. Меҳнат унумдорлиги тушунчаси негизида индивидуал меҳнат унумдорлиги ва ижтимоий меҳнат унумдорлиги каби кўрсаткичлар ифодаланади. Download 155.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling