I. Геологик кисм I шўртан тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар


 Ишлаб чиқаришни ўзига хос характеристикаси


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/25
Sana19.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1625615
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Ражабов шуртан кони

2. Ишлаб чиқаришни ўзига хос характеристикаси. 
Ишлаб чиқаришда меҳнат интизомини бузиш хавфсизлик техникаси 
йўриқномалари ва қоидаларига риоя қилмаслик, талаб қилинган режимдан 
четга чиқиш кўп ҳолларда босим остида ишловчи идишлар, қувурларнинг 
бузилишига ва аварияга олиб келади. Бу ўз навбатида иш муҳитининг 
газланишига, иш жойининг ифлосланишига ва бахтсиз ҳодисаларга олиб 
келиши ҳамда инсон организмига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Газ 
ҳолатидаги зарарли моддаларнинг концентрацияси рухсат этилган 
концентрациядан ошса, одам организмига зарарли таъсир кўрсатади. 
Рухсат этилган концентрация бу иш стажи давомида ишловчи организмда 
ўрганиш ва касаллик келтириб чиқармайдиган концентрациядир. Бироқ 
ишлаб чиқариш шароитида заҳарли моддалар аралашмаси ҳавода юқори 
бўлиши мумкин, шунинг учун газли муҳитда ишлаганда доим махсус 
кийим, шахсий ҳимоя воситалари ва газ ниқобларидан фойдаланиш керак. 


53 
3. Махсус кийим, поябзал ва шахсий химоя воситалари. 
Иш жойларида ишчилар махсус кийим, поябзал, шахсий ҳимоя 
воситаларидан фойдаланиши шарт. Ишчилар иш вақти давомида асбоб – 
ускуналарни масофадан туриб бошқаришга зарурият туғилганда аппарат ва 
қувурлардан газ, конденсат ёки нефт ва нефт маҳсулотларини чиқишини 
бартараф қилишни амалга оширадилар. Шундай вақтларда технологик 
суюқликлар одам организми очиқ жойларига, яъни оёғи, қўли, юзига 
сачраши мумкин. Зарарли моддаларни одам организмига таъсиридан 
ҳимоялаш мақсадида ишчиларга махсус бош кийим, шахсий поябзал ва 
шахсий ҳимоя воситалари берилади. 
Махсус кийимлар пахта, брезент материалларидан тайёрланади. 
Каска ишловчиларга бошини жароҳатлашдан ҳимоя қилиш учун 
ишлатилади. Каска ҳаво ҳарорати 45 – 50
0
С гача бўлиши мумкин. Ишлаб 
чиқариш жараёнида ишловчилар иш шароитига мос бўлган материалардан 
тикилган қўлқоплардан фойдаланиши шарт. 

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling