I ишчи дастур
-кейс Муаммоли вазиятни муҳокама қилиш учун машқ
Download 4.21 Mb.
|
2.2. Мусика санъати фан укит мет. Мусиқа санъати йўналиши
11-кейс
Муаммоли вазиятни муҳокама қилиш учун машқ Йўриқнома: Реал ҳаётий вазият акс этган 1.1.-матнни диққат билан ўқинг (5 дақиқа давомида). Ақлий ҳужум усулидан фойдаланган ҳолда қуйидаги саволларга жавоб беринг (5 дақиқа давомида): Мазкур вазиятда боланинг қандай эҳтиёжлари инобатга олинмаган? Бу воқеанинг бу тарзда кечишининг олди олиниши мумкинмиди? Мазкур вазиятнинг самарали тарзда олдини олиш учун кимларнинг (ёки қайси идора ва органларнинг) ёрдами жалб этилиши мумкин эди? Воқеанинг ривожланиши давомида мактаб-интернат ходимлари қандай маъқул чораларни кўришлари лозим эди? 1.1. Реал ҳаётий вазият. Бугунги кундаги ...-мусиқа мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Хасанов Фаррух 14 ёшда. У 11 ёшида онаси томонидан муассасага олиб келтирилган эди. Воқеа қуйидагича кечган: У ... тумани “...” фуқоролар уюшмаси ҳудудида туғилган Хасанов Фаррух онаси Хасанова Фотима билан биргаликда яшаб келмоқда эди. Дадаси билан онаси Фаррух 7 ёшида ажралиб кетишган. Онаси Хасанова Фотима Фаррух 10 ёшга етганида янги оила – янги турмуш қуради. Оилавий хаёт бошларида хаёт яхши кетаётгандек эди бироқ, кунлар ўтиши билан оиладаги етишмовчиликлар, икир-чикирлар жанжалларга олиб кела бошлади. Уйда бўлаётган келишмовчиликлар, ўгай отанинг онага нисбатан муносабати, Фаррухга қилаётган муомаласи унинг хулқига жиддий таъсир кўрсата борди. Фаррух дарсларга тайёрланмас, мусиқа мактабига бормаслик одатларини чиқара бошлади. Фаррух кўчадаги бекорчи болалар хаётига қўшила бошлади. Қўли эгриликка одат қилиб, ёмон йўлларга кира бошлади. Ушбу сабаблар оилада жиддий жанжалларга олиб келиб парокандалик бошланди. Охир оқибат янги оилани сақлаш ниятида 11 яшар Фаррухнинг онаси Хасанова Фотима ўз фарзандини ... туманидаги ...-сонли кам таъминланган оила фарзандаларига мўлжалланган мактаб-интернатга хужжатлар тайёрлаб олиб келади. Фаррух мактаб-интернат хаётига аста-секин кўника борди. Она Фаррухни дастлабки кунларида ҳар хафта келиб хабар олиб кетган бўлса, кейинчалик умуман ўз фарзандидан хабар олмай қўяди. Хафта сўнгида барча ўқувчилар ўз уйларига кетсада, Фаррух мактаб-интернатда қолар, уйга онаси олиб кетмас, хатто таътил пайтлари ҳам яқинлари эътиборисиз муассасада қолиб кетар эди. Ушбу воқеалардан таъсирланган мактаб-интернат директори Фаррухга оилавий шароит билан таништириш, оилавий мехр кўрсатиш учун ўз уйига олиб кетди. Бироқ Фаррух ушбу оилада эски қилиқларини эсга олиб, қўли эгрилик ҳунарини бошлади. Бир неча бор буюм, пул ўғирлашга тушди. Бир ойга ҳам бормаган мазкур оилавий муҳит билан танишиш жараёни уй эгаларида Фаррух ҳақида салбий фикр ва муносабатнинг пайдо бўлиши натижасида уни яна муассасага қайтариш ниятини вужудга келтирди. Демак, Фаррух яна мактаб-интернат ҳаётига қайтарилди. Мактаб-интернат Фаррухга ҳар тамонлама ёрдам беришга ҳаракат қилар эди. Қишки, ёзги кийим-бош, ўқув қуроллари билан бепул таъминланди. Фаррухнинг хаётига мазмун киритиш мақсадида мактаб-интернат жойлашган “...” махалласи фуқороси Рахмонова Қ. болага васийлик қилиш мақсадида ўз оиласига фарзандлари даврасига қўшди. 3-4 ой ушбу оиладаги хаёт уйдаги буюмларни йўқолиши, соат ўғирланиши билан якунланди. Фаррух яна, яъни иккинчи бор мактаб-интернат хаётига қайтарилди. Ҳар қандай муомала билан ҳам муассаса ходимлари Фаррухни қўли эгрилик одатидан қайтара олмадилар. Онасини бир неча бор мактаб-интернатга чақирилиши натижасида она ўз фарзандидан воз кечиши қарори билан якунланди. У ўз фарзандидан воз кечиши ҳақидаги тилхатни ёзиб, осонгина гўёки у учун қийин бўлиб туюлган вазиятдан қутулди. Фаррухнинг хаётига бефарқ бўлмаган яна бир Урушбоевлар оиласига васийлик тайинланиб, боланинг тарбияси билан шуғулланиш мақсадида ўз оиласига олиб кетади. Фаррух бу оилада 1 йил яшаб уй ишларига кўмаклаша бошлади, бироқ дарсларни яхши тайёрламас, дарсларни кўп қолдирар эди. Ёши улғайиб қолган Фаррух энди кўча хаёти уни қизиқтирар, кўпроқ вақти кўчада ўтар эди. Фаррухга меҳр кўрсатиш ниятидаги Уришбоевлар уни қаттиқ койимас, кўнглини оғритмас эди. Ушбу хаёт Фаррухни дангаса, қўпол, кўча боласига айлантира бошлади. Ўз оиласидан ташқари, жами 3 та оилага мослаша олмаган Фаррух бугунги кунда яна мактаб-интернат шароитида яшаб, таълим-тарбия олиб келмоқда. 1.2. Фаррухнинг хулқи ўзгаришига таъсир этган эҳтимолий омиллар. Педагог-тарбиячи Фаррухга у билан гаплашиб кўришни таклиф этди Фаррух ҳам бунга рози бўлди. Фаррух мактаб-интернатдаги ишларини, уйдаги ишлари кечишининг яхши эмаслигини тасдиқлайди. Педагог-тарбиячи уйдаги ахвол қандайлигини сўрайди. Фаррух қуйидагича жавоб беради: “Яхши шекилли”. Педагог-тарбиячи Фаррухнинг товушида аллақандай ғамгинликни сезади. Мутахассис нима учун у ўғирликка ружў қўйганлиги ҳақида ўйлай бошлайди. У Фаррухнинг мактабдаги хулқини ва ўғирлик билан боғлиқ воқеанинг сабабини ойдинлаштиради. Педагог-тарбиячи Фаррух ўз уйидаги вазиятдан, яъни отаси уларни ташлаб кетганидан ташвишда эканлигини, ўқитувчи унга ўз меъёрида таълим бера олмаслигини аниқлайди. У дарс мобайнида диққатини меъёрида жамлай олмайди. Бунинг устига бошқаларга хам халақит беради. Шунингдек педагог-тарбиячи жабр кўрган кишиларнинг ўз нарсаларини ўғирлатишига йўл қўйиб бермаслигини ҳам билади. Фаррух катталарнинг илиқ муносабати, яхши меҳрли муомаласига мухтождир. Фаррухнинг бугунги кундаги хулқи, одатлари шаклланишига кўп нарса таъсир этган. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling