I ишчи дастур


Download 4.21 Mb.
bet35/86
Sana23.11.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1795016
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   86
Bog'liq
2.2. Мусика санъати фан укит мет. Мусиқа санъати йўналиши

Дидактик қонуниятлар: таълим натижаларининг таълим давомийлигига; ўрганилаётган материал миқдори ёки талаб этиладиган хатти-ҳаракатлар ҳажмига; ўқув материалининг қийинлик ва мураккаблик даражасига; таҳсил олувчилар томонидан таълим-тарбия ишининг мақсадини англанганлигига; ўзлаштирилаётган мазмунни таҳсил олувчилар учун муҳимлигига; таҳсил олувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятига; қўлланилаётган таълим шакллари, методлари, воситаларининг уйғунлигига; яратилган шарт-шароитларга; ўқув материалини асосий ва иккинчи даражали қисмларга ажратилганлиги ва уларга диққат-эътиборнинг жалб этилганлигига; ўқитувчининг касбий маҳоратига; эшитиб, кўриб ёки амалий бажариб ўзлаштирилишига боғлиқ.
Гносеологик қонуниятлар: таълим натижаси таҳсил олувчиларда ўқиб-ўрганиш малакаларининг мавжудлигига; таҳсил олувчиларнинг ўқув-билиш фаолияти ҳажмига ва уларни амалда жорий этилишига; ўзлаштирилган ўзаро алоқадор билим, кўникма, малака ва шахсий фазилатлари ҳажмига; таҳсил олувчилар томонидан уй вазифаларини мунтазам равишда бажарилиб борилишига; таълимнинг муаммолилик даражасига боғлиқ.
Психологик қонуниятлар: таълим маҳсулдорлиги таҳсил олувчиларнинг ўқув-билиш қизиқишларига; уларнинг имкониятларига; машқлар миқдори ва жадаллигига; таҳсил олувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятига; таҳсил олувчиларнинг диққатини даражаси ва турғунлигига; аниқ ўқув материалини ўзлаштириш натижалари таҳсил олувчиларнинг индивидуал мойиллиги, билим, кўникма, малака ва шахсий фазилатларни ўзлаштириш қобилиятига; таҳсил олувчилар тафаккурининг ривожланганлик даражаси, кучи, жадаллиги ва ўзига хос хусусиятларига; таҳсил олувчилар хотираларининг ривожланганлик даражасига; таҳсил олувчиларнинг ишчанлик қобилиятларига; ўрганилаётган материални хотирада мустаҳкам сақланиши бу материални қайта ишлаб чиқилганлик усулига; кўникма ва малакалар шаклланганлик даражасига боғлиқ.
Кибернетик қонуниятлар: таълим самарадорлиги бу жараён иштирокчилари орасида ўзаро тескари алоқалар частотаси ва ҳажмига; назорат самарадорлигига; ўқув жараёнини бошқариш сифатига; бошқариладиган ахборот миқдори ва сифатига; таҳсил олувчиларнинг соғлиги ва имкониятларига; бошқарув таъсирига боғлиқ.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling